Аджикаффрецепт билан

Таркиби:

Ҳар 5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: Тербуталин судьяи                                  1,25 мг Гвайфенезин                                                50,0 мг Бромгексин гидрохлориди                         2,0 мг Ментол (УСП)                                              0,5 мг ёрдамчи модда: Ҳушбуйлаштирилган сироп асоси                        қ с.

Тасир этувчи модда(ХПН):

тербуталин судьяи, гвайфенезин, бромгексин гидрохлориди, ментол.

Препаратнинг савдо номи:

Аджикафф

Фармакалогик гуруҳи:

балғам кўчирувчи восита

Дори шакли:

сироп

тўқ сариқ рангли, ширин таъмли ва ёқимли ҳидли сироп.

балғам кўчирувчи восита

Тербуталин ичга қабул қилингандан кейин меъда- ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Максимал концентрацияга эришиш вақти (Тмах) 1- 3 соатни, ярим чиқарилиш даври (Т½) 4 соатни ташкил қилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Сийдик ва аҳлат билан чиқарилади. Гвайфенезин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади (ичга қабул қилинганидан кейин 25-30 минутдан сўнг). Нордон мукополисахаридларни сақловчи тўқималарга киради. Жигарда метаболизмга учрайди. Т½ 1 соат. Ўпкалар орқали балғам билан ва буйраклар орқали сийдик билан нофаол метаболитлари кўринишида чиқарилади. Бромгексин гидрохлориди меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади ва жигар орқали “биринчи ўтишда ”жадал метаболизмга учрайди. Биокираолишлиги тахминан 20% ни ташкил қилади. Соғлом пациентларда Смах плазмада 1 соатдан кейин аниқланади. Организмнинг тўқималарида кенг тақсимланади. Тахминан 85-90% сийдик билан метаболитлари кўринишида чиқарилади. Амброксол бромгексиннинг метаболитидир. Плазма оқсиллари билан боғланиши юқори. Т½ терминал фазада тахминан 12 соатни ташкил қилади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ва оз миқдорда йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Фақат оз миқдоригина сийдик билан чиқарилади, Т½ 6,5 соат. Жигар ва буйракларнинг оғир бузилишлари бўлган пациентларда бромгексин ва унинг метаболитларини клиренси камайиши мумкин.

Препарат юқори нафас йўлларини қийин ажраладиган балғам ва йўтал билан кечувчи касалликлари: трахеобронхит, сурункали бронхит, сурункали пневмония, ўпкаларнинг обструктив касалликларида қўлланади.

Сироп ичга қабул қилиш учун мўлжалланган. Болаларга: 2-4 ёшли – 1 чой қошиқдан ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича. 6-12 ёшли – 1-2 чой қошиқдан ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича. 12 ёшдан катталарга: 2 чой қошиқдан кунига 3 марта ёки ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича буюрилади.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Аммо баъзида бўлиши мумкин: Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, абдоминал оғриқлар, диарея, қон зардобида жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши. Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик. Нафас тизими томонидан: йўтал, бронхоспазм. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Сиропни юрак- қон томир касалликлари, шу жумладан юрак ишемик касаллиги (юқори артериал босим ва кардиоаритмия), гипертиреоз ёки қандли диабет, меъданинг яра касаллиги, оғир жигар ва буйрак етишмовчилиги ва шунингдек симпатомиметик аминларга реакция қилувчан ёки тиришишли бузилишлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Препаратнинг таркибига кирувчи гвайфенезин марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситаларининг, шунингдек этанолнинг таъсирини кучайтиради. Бромгексин ишқорий эритмалар билан номутаносиб. Тербуталинни бошқа симпатомиметиклар билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди, чунки мажмуа юрак томир тизимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Тербуталинни моноамиооксидаза ингибиторлари оксидлари билан даволанаётган пациентларга ўта эҳтиёткорлик билан буюрилади, чунки бу ҳолда тербуталинни томир тизимига таъсири кучайиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллашнинг зарурати бўлганида она учун кутиладиган фойда ва ҳомила учун бўлган потенциал хавф нисбатини ҳисобга олиш лозим. Сиропни қўллаш олдидан яхшилаб чайқатиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланмасин.

Қуруқ, салқин ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: бош айланиши, терлаш, кўнгил айниши ва қусиш Даволаш: симптоматик даволаш  ва меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш .

Шифокор рецепти бўйича

Сироп 100 мл дан  пластик флаконларда, ўлчов стаканчаси билан комплектда.

2 йил.