Аджифлюкс

Таркиби:

10 мл суспензияқуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: алюминий гидроксид – 350 мг , магний гидроксид – 400 мг; ёрдамчи моддалар: натрий кармеллозаси, сорбитол, метилпарагидроксибензоати,  пропилпарагидроксибензоати, натрий цитрати, 50% натрий гидроксиди эритмаси, натрий сахаринати, ментол, ялпиз барглари мойи, пропиленгликол, хлорид кислотаси, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

алгелдрат + магний гидроксиди

Препаратнинг савдо номи:

Аджифлюкс

Фармакалогик гуруҳи:

антацид восита.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун суспензия

оқ ёки деярли оқ рангли, бир хил консистенцияли, ялпиз ҳидли ва ширин таъмли суюқлик.

антацид восита.

A02AD01

Меъда ширасининг ошган ёки меъёрий кислоталиги ва ичакда кўп газ ҳосил бўлиши билан бирга кечувчи овқат-ҳазм қилиш йўлларининг касалликлари. Препаратни мустақил ёки мажмуада қўллаш мумкин: гастрит ва дуоденит;меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг эрозиялари;меъда ва ўникки бармоқ ичак яраси;медикаментоз гастрит ва дуоденит;гастроэзофагеал рефлюкс;дуоденогастрал рефлюкс;меъда ярасига боғлиқ бўлмаган диспепсия ва метеоризм;кўп газ ҳосил бўлиши натижасидаги дискомфортда.

Дори воситаси ичга қабул қилинади. Катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга: Рефлюкс-эзофагит бўлганида – 2-4 ўлчов қошиқдан суткада 4 марта, овқат қабул қилгандан 1 соат кейин ва кечқурун уйқудан олдин қабул қилинади. Кутилган самарага эришилганидан кейин 2 чой қошиқдан суткада 4 марта қабул қилишга ўтилади. Гастрит ва дуоденитни, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг эрозияларини, меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллигини, медикаментоз гастритни ва гастроэзофагеал ва дуоденогастрал рефлюксни, ярали бўлмаган диспепсия ва газли дискомфортни даволаш учун – 2 ўлчов қошиқдан суткада 4 марта, овқат қабул қилинганидан 1 соатдан кейин ва кечқурун уйқу олдидан буюрилади. Максимал суткалик доза, 12 ўлчов қошиқдан ошмаслиги керак. Максимал суткалик дозани 4 ҳафтадан кўп бўлмаган вақт давомида қабул қилиш керак. Аджифлюксни суюлтирилмаган кўринишда қўллаш мақсадга мувофиқдир. У қабул қилинганидан кейин ярим соат давомида суюқликларни қабул қилиш тавсия этилмайди. Қўллашдан олдин суспензияни яхшилаб чайқатиш керак.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда алюминий ва/ёки магний интоксикацияси ривожланиши мумкин. Кам ҳолларда диарея бўлиши мумкин. Аллергик реакцияларнинг кўринишлари бўлиши мумкин.

Магний ва алюминийга ўта юқори сезувчанлик.Буйрак етишмовчилигининг оғир шакли (буйраклардан чиқарилишини камайиши оқибатидаги қон зардобида магний ва алюминийнинг концентрациясини ошиш хавфи).

Аджифлюкс каптоприлнинг плазмадаги юқори концентрациясини ва унинг нисбий киришаолишлигини камайтиради. Каптоприлни препаратни қабул қилишдан камида икки соат олдин қўллаш керак. Препарат тетрациклин антибиотикларини, Н2-блокаторлар ва темирни сўрилишини камайтиради. Уларни 1-2 соатлик интервал билан қўллаш тавсия қилинади. Аджифлюкс, шунингдек кетоконазолнинг плазмадаги концентрациясини ҳам камайтиради. Аджифлюксни хинолонлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Препаратни дигоксин ва пропонолни қабул қилишдан 2 соат олдин ёки кейин қўллаш керак, Аджифлюкс уларнинг биокиришаолишлигини камайтиради. Дори воситаси айниқса буйракларнинг фаолиятини бузилиши бўлган беморларда хинидиннинг чиқарилишини, хинидиннинг захарлилигини белгилари билан бузиши мумкин. Антацид ва салицитлатларни бир вақтда қабул қилиш салицилатларнинг зардобдаги даражасини ахамиятли камайишга олиб келади. Левотироксин ва Аджифлюксни мажмуавий қабул қилишда гормонал таъсирнинг камайиши мумкин. Пирензепин препаратнинг таъсирини кучайтиради ва узайтиради.

Аджифлюксни қўллашни бошлашдан олдин хавфли жараённи бўлишини истисно қилиш лозим. Препарат буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Алцгеймер касаллигида препаратни узоқ муддат қўллаш тавсия қилинмайди, чунки алюминийни мия тўқимасининг нерв толаларида тўпланиши ва асоратларга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида фикрлар мавжуд. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларни даволаш вақтида клиник белгиларини яранинг ўлчамларини, диареяни пайдо бўлишини, алюминий ва магнийнинг зардобидаги даражасини динамикада назорат қилиш керак. Препаратни узоқ муддат қабул қилишда организмга фосфорни етарли миқдорда тушишни таъминлаш керак, чунки алюминий гидрооксиди фосфатлар билан боғланади ва уларнинг меъда-ичак йўлларидан сўрилишини камайтиради. Бундан ташқари, калцийнинг сийдик билан чиқарилиши ошади, бу калций-фосфат мувозанатини бузилиши ва остемаляция ривожланиши учун шароит яратилиши мумкин (белгилари – ҳолсизлик ва суяклардаги оғриқларга шикоятлар). Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланилиши: Аджифлюкс ҳомиладор аёлларга препаратда этил спирти сақланиши (бир дозада 0,113 г) туфайли, зарар келтириши мумкин. Аджифлюксни ҳомиладор ва эмизикли аёлларда назоратли клиник текширишларини йўқлиги туфайли, фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин қабул қилиш керак. Ательени бошқариш ва техникадан фойдаланиш қобилиятига таъсири: Ательени бошқариш ва техникадан фойдаланиш қобилиятига салбий таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ. Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Аджифлюкснинг қисман сўрилишга қарамай, юқори дозаларини давомли қўллаш гипермагнемиянинг ривожланишга олиб келиши мумкин (магнийнинг қондаги даражасини ошиши), бу тез толиқиш, юзни қизариши, озиб кетиш, мушакни заифлиги ва ҳулқни ноадекватлиги билан характерланади. Шунингдек метаболик алкалознинг белгилари, кайфиятни ёки ақлий фаолликни ўзгариши, мушакларнинг увишиши ёки оғриқ, асабийлик ва тез толиқиш, нафасни секинлашиши, нохуш таъмни ҳис қилиш кузатилиши мумкин. дорини тез чиқариш бўйича чораларни дарҳол кўриш керак – меъдани ювиш, қусишни чақириш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш керак.

Рецепциз

Ичга қабул қилиш учун суспензия. 250 мл ёки 170 мл дан тўқ рангли биринчи очиш назоратли бураладиган алюмин қопқоқчали пластик флаконларда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

3 йил.