Адипинрецепт билан

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: амлодипин – 5 мг ёки 10 мг; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, калций гидрофосфати, натрий крахмал гликоляти, магний стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

амлодипин

Препаратнинг савдо номи:

Адипин

Фармакалогик гуруҳи:

гипотензив восита (калций каналларининг блокатори)

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар

думалоқ, икки томони қавариқ, оқ рангли, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

гипотензив восита (калций каналларининг блокатори)

C08CA01

Артериал гипертония (шу жумладан мажмуавий даволаш таркибида);Турғун стенокардия;Турғун бўлмаган стенокардия (шу жумладан Принцметал) стенокардиясида қўлланилади.

Ичга қабул қилиш учун мўлжалланган. Таблеткаларни бир стакан суюқлик билан (масалан, бир стакан сув) ичиб, овқат қабул қилишига боғлиқ бўлмаган ҳолатда қўллаш керак. Катталар Бошланғич дозаси 5 мг дан кунига 1 мартани ташкил қилади. Агар 2-4 хафта давомида терапевтик самарага эришилмаса, пациентнинг шахсий реакциясига қараб, дозани суткада максимал аҳамиятли бўлган 10 мгача (бир қабул қилишда) ошириш мумкин. Амлодипинни монотерапия сифатида ёки мажмуавий даволаш таркибида қўллаш мумкин. Болалар ва ўсмирлар (18 ёшгача бўлганлар) Болалар ва ўсмирларда (18 ёшгача бўлган) амлодипинни хавфсизлиги ва самараси ҳақида етарли миқдордаги маълумотларни йўқлиги сабабли қўллаш тавсия этилмайди. Кекса ёшдаги пациентлар Кекса ёшдаги пацентлар учун стандарт дозани қўллаш тавсия этилади; бироқ дозани оширишда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар Оддий доза тавсия этилади. Амлодипинни диализда бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар Жигар фаолияти бузилиши бўлган пациентларда дозалаш тартиби аниқланмаган, шунинг учун уларда амлодипинни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Қуйида келтирилган ножўя реакцияларнинг тез-тезлигини қуйидаги эслатмадан фойдаланиб аниқланган: жуда тез-тез (> 1/10), тез-тез (> 1/100 – < 1/10), tez-tez emas (> 1/1.000 – < 1/100), kam hollarda (> 1/10.000 – < 1/1.000), жуда кам ҳолларда (< 1/10.000), номаълум (маълум маълумотларга асосланиб аниқлашни иложи йўқ). Қон ва лимфа тизими томонидан: Жуда кам ҳолларда:  лейкопения, тромбоцитопения. Иммун тизими томонидан: Жуда кам ҳолларда: аллергик реакциялар. Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан: Жуда кам ҳолларда: гипергликемия, тана вазнини ошиши ва камайиши. Руҳий бузилишлар: Кам ҳолларда: уйқусизлик, кайфиятни ўзгариши (шу жумладан ҳавотирлик), депрессия, дезориентация. Нерв тизими томонидан: Тез-тез: уйқучанлик, бош айланиши, бош оғриғи (асосан даволашни бошида). Кам ҳолларда: тремор, таъмни йўқолиши, хушдан кетиш, гипестезия, парестезия. Жуда кам ҳолларда: гипертонус, периферик нейропатия. Сезги аъзолари томонидан: Кам ҳолларда: кўришни бузилиши, шу жумладан диплопия, қулоқларда шовқин. Юрак томонидан: Кам ҳолларда: юрак уришини ҳис қилиш. Жуда кам ҳолларда: миокард инфаркти, аритмиялар (шу жумладан брадикардия, қоринчалар тахикардияси ва бўлмачалар фибрилляцияси). Қон томирлар томонидан: Тез – тез : юзни гиперемияси. Кам ҳолларда: гипотензия. Жуда кам ҳолларда: васкулит. Нафас йўллари, ўпка ва кўкрак қафаси томонидан: Кам ҳолларда: хансираш, ринит. Жуда кам ҳолларда: йўтал. Меъда-ичак йўллари томонидан: Тез-тез: қоринда оғриқ, кўнгил айниши. Кам ҳолларда: қусиш, диспепсик бузилишлар, ичакни ўз-ўзидан бўшашини ўзгариши (шу жумладан  диарея ва қабзият), оғизни қуриши. Жуда кам ҳолларда: панкреатит, гастрит, микрофильмклар гиперплазияси. Жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан:

амлодипинга, бошқа дигидропиридинларга ёки препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик; аортал клапаннинг яққол стенози; оғир юрак етишмовчилиги; артериал гипотония, шок, шу жумладан кардиоген шок; ўткир миокард инфарктидан кейин кейин гемодинамикани турғун бўлмаслиги (биринчи 28 кун давомида); турғун бўлмаган зўриқиш стенокардиясида қўллаш мумкин эмас.

Бошқа тиибий препаратларни амлодипинга таъсири Гипотензив воситаларни (диуретиклар, ААФ ингибиторлари, бета-адреноблокаторлар) асосий гуруҳлари, нитратлар ва гипогликемик препаратлар билан мутаносиб. Ингаляцион наркоз учун воситалар (углеводларнинг ҳосилалари), амиодарон, хинидин ва бошқа калций антагонистлари таъсирини кучайтириши мумкин. НЯҚВ (асосан индометацин) гипотензив самарани камайтиради (буйракда простагландинлар синтезини ва натриюрезни тормозлайди). CЙП3А4 кучли ингибиторлари (масалан, кетоконазол, итраконазол, ритонавир) амлодипинни плазмадаги концентрациясини ошириши мумкин. Амлодипинни CЙП3А4 ингибиторлари билан бир вақтда буюрилганида гипотензия симптомлари ва периферик шишларни мавжудлигини назорат қилиш зарур. Ҳозирги вақтда CЙП3А4 индукторларини (масалан, рифампицин, далачой, дексаметазон, фенобарбитал, фенитоин, карбамазепин, невирапин ва рифабутин) амлодипинга таъсири хақида етарли маълумотлар йўқ. Ушбу препаратлар билан бирга қўллаш плазмада амлодипинни концентрациясини пасайишига олиб келиши мумкин. Амлодипин ва CЙП3А4 индукторларини мажмуавий қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Амлодипинни бошқа тиббий препаратларга таъсири Амлодипин артериал босимни пасайтирувчи бошқа тиббий препаратларни (масалан бета-адренорецепторлар, ААФ ингибиторлари, алфа-1-блокаторлари ва диуретиклар) антигипертензив самарасини кучайтириши мумкин. Юқори хавфли пациентларда (масалан миокард инфарктидан кейин) калций каналларининг блокаторларини бета-адренорецепторлари блокатори  билан мажмуаси юрак етишмовчилиги, гипотония ва янгидан миокард инфарктига олиб келиши мумкин. Ўзаро таъсири бўйича клиник тадқиқотларда Амлодпин аторвастатин, дигоксин, варфарин ёки циклоспорин параметрларига таъсир кўрсатмаган.

Гипертоник криз вақтида амлодпинни қўллаш хавфсизлиги ва самараси аниқланмаган. Болалар ва ўсмирларда (18 ёшгача бўлганлар) қўлланилиши. Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда амлодпинни қўллаш хавфсизлиги ва самараси аниқланмаган. Юрак етишмовчилиги бўлган пациентларни даволашни эҳтиёткорлик билан ўтказиш лозим. Оғир юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар иштирокидаги давомли тадқиқотлар (НЙҲА бўйича ИИИ ва ИВ синф) амлодипин билан даволашни қабул қилган пациентларда, плацебо гуруҳига нисбатан ўпка шишини келиб чиқишини юқори тез-тезлигини аниқлади. Бироқ, бу юрак етишмовчилигини кечишини ёмонлашишини кўрсатмайди. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда қўлланилиши Амлодипин диализ йўли билан чиқарилмайди. Амлодипинни диализда бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда қўлланилиши Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда амлодипинни якуний ярим чиқарилиш  даври узайган; тавсия этилган дозалаш ҳозирги кунгача аниқланмаган. Ушбу сабабга кўра, бундай пациентларда амлодипинни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даврларида амлодипинни қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган. Шу сабабли,  ҳомиладорлик вақтида амлодипинни қўллаш фақат бошқа хавфсиз муқобил усуллар бўлмаганида, касаллик билан боғлиқ бўлган хавф эса, она ва ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган зарардан ошсагина қўллаш тавсия этилади. Амлодипин билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

10-250С ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: рефлектор тахикардия ва периферик вазодилатацияни тўсатдан ривожланиши билан бирга артериал босимини яққол пасайиши (яққол ва турғун артериал гипотензияни, шу жумладан шок ривожланиши ва летал ҳолатни келиб чиқиши эҳтимоли мавжуд). Даволаш: фаоллаштирилган кўмирни буюриш (айниқса дозани ошириб юборилишидан кейин биринчи 2 соатда), меъдани ювиш, оёқ-қўлларга кўтарилган ҳолатда қўйиш, юрак-қон томир тизими фаолиятларини фаол тутиб туриш, юрак ва ўпка ишини кўрсаткичларини мониторинги, айланиб юрувчи қон хажмини ва диурезни назорат қилиш. Томирлар ва артериал босимни тонусини тиклаш учун агар қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд бўлмаса, томирларни торайтирувчи препаратларни қўллаш мумкин. Калций глюконатини в/и юбориш мумкин. Амлодипин қоннинг зардобли оқсиллари билан кам миқдорда боғланиши туфайли – гемодиализ самарасиз.

Шифокор рецепти бўйича Улашиш: 6 362 Виеwс

5 мг ёки 10 мг дан қобиқ билан қопланган таблеткалар, ўрамида 30 таблетка.

3 йил.