Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: мебикар – 500 мг; ёрдамчи моддалар: метилцеллюлоза, калций стеарати.
Тасир этувчи модда(ХПН):
мебикар
Препаратнинг савдо номи:
Адаптол
Фармакалогик гуруҳи:
бошқа анксиолитик воситалар
Дори шакли:
таблеткалар.
оқ ёки деярли оқ рангли, ясси цилиндр шаклли, бир томонида фаскали ва рискали таблеткалар.
бошқа анксиолитик воситалар
N05BX
Сўрилиши Дори воситаси меъда-ичак йўлларидан яхши (77-80%) сўрилади, фаол модданинг 40% гача қисми эритроцитлар билан боғланади.
Препаратнинг қолган қисми плазма оқсиллари билан боғланмайди ва плазмада эркин холда бўлади, шунинг учун таъсир этувчи модда организм бўйлаб қаршиликсиз тақсимланади ва ҳужайра мембраналаридан осон ўтади.
Тақсимланиши Тақсимланиш ҳажми 0,9 л/кг ни ташкил этади.
Қонда таъсир этувчи модданинг максимал концентрациясига дори воситаси қабул қилинганидан сўнг 0,5 соатдан кейин эришилади ва юқори даражада 3-4 соат давомида сақланиб туради, сўнгра аста-секин камаяди.
Биотрансформацияси Мебикар организмда метаболизмга учрамайди.
Чиқарилиши Қабул қилинган дозанинг 55-70% организмдан сийдик билан чиқарилади, қолган қисми – ахлат билан ўзгармаган ҳолда сутка давомида чиқарилади.
Мебикар организмда тўпланмайди.
Адаптол® дори воситаси капсулалар ва таблеткалар кўринишида 300 мг дан ва таблеткалар кўринишида 500 мг дан чиқарилади.
Сизнинг шифокорингиз Сизга энг тўғри келадиган дозани буюради.
Бошқа дори воситалари каби Адаптол хам ножўя таъсирларни чақириши мумкин, улар барча пациентларда хам намоён бўлавермайди.
МедДРА (Регламентар фаолият терминологиясининг тиббий луғати) таснифи бўйича тизимлардаги ножўя таъсирларнинг тез-тезлиги: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10 000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10 000); намоён бўлиш тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича аниқлаш мумкин эмас).
Нерв тизими томонидан бузилишлар: бош айланиши.
Қон томирлари томонидан бузилишлар: артериал босимни пасайиши.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: овқат ҳазм бўлишини бузилиши.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: юқори дозалар қабул қилингандан кейин аллергик рекциялар (терини қичишиши) юз бериши мумкин.
Аллергик рекция юз берган ҳолларда дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш керак.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойида бузилишлар: кам ҳолларда – тана ҳароратини пасайиши, ҳолсизлик.
Артериал босимни пасайиши ва/ёки тана ҳароратини пасайиши (тана ҳарорати 1-1,5°С га пасайиши мумкин) дори воситасини бекор қилишга сабаб бўла олмайди.
Артериал босим ва тана ҳарорати даволаш курси тугаганидан кейин нормаллашади.
Агар даволаниш вақтида йўриқномада кўрсатилмаган қандайдир ножўя таъсирлар намоён бўлса ёки эслатиб ўтилмаган қандайдир ножўя таъсирлар айниқса кучли намоён бўлса, шифокорга мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Сиз қабул қилаётган барча дори воситалари, шу жумладан рецепциз бериладиган дори воситалар ҳақида албатта даволовчи шифокорни хабардор қилинг.
Адаптолни нейролептиклар, транквилизаторлар (бензодиазепинлар), ухлатувчи воситалар, антидепрессантлар ва психостимуляторлар билан бирга қўллаш мумкин.
Юқори сезувчанликнинг ўткир реакциялари ҳақида алоҳида хабарлар олинган.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври Таъсир этувчи модда организмнинг барча тўқима ва суюқликларига яхши ўтади.
Дори воситасини ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўллаш юзасидан адекват назоратли клиник тадқиқотлар йўқ, шунинг учун препаратни буюриш тавсия қилинмайди.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилятига таъсири Адаптол® транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир қилиши мумкин, чунки артериал босимни пасайишини чақириши мумкин.
Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Дори воситаси кам захарли.
Дозани ошириб юборилиши ҳолати тўғрисида иккита хабар олинган.
Ўз жонига қасд қилишда дори воситасини 30 г дозада бир вақтда қабул қилиш ўлимга олиб келган.
Даволаш: доза ошириб юборилганида умум қабул қилинган детоксикация усуллари ва симптоматик даволаш ўтказилади.
Специфик антидот маълум эмас.
Рецепт бўйича
Бирламчи ўрам: 10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фолга контур уяли ўрамда (блистер).
Иккиламчи ўрам: 2 контур ўрам (20 таблеткадан) ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.