Абакталрецепт билан

Таркиби:

5 мл инфузиялар учун эритма (1 ампула) қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: пефлоксацин мезилати шаклида (80 мг/мл) 400 мг пефлоксацин; ёрдамчи моддалар: аскорбин кислотаси, бензил спирти, динатрий эдетати, натрий гидрокарбонати (рН ни тартибга солиш учун), натрий метабисулфити, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

пефлоксацин (пефлохаcин)

Препаратнинг савдо номи:

Абактал

Фармакалогик гуруҳи:

хинолонлар гуруҳидан микробларга қарши воситалар, пефлоксацин.

Дори шакли:

инфузиялар учун эритма.

сарғиш рангдан сариқ ранггача ёки яшилсимон рангдан яшил ранггача бўлган, деярли кўринмайдиган заррачаларсиз тиниқ эритма.

хинолонлар гуруҳидан микробларга қарши воситалар, пефлоксацин.

Вена ичига юборилганида пефлоксацин фармакокинетикаси ичга қабул қилгандаги каби ўхшаш бўлади. Пефлоксацинни суткада бир ёки икки марта 400 мг дозада соғлом кўнгиллиларга кўп марта юборилганида зардобда энг юқори концентрация инфузиядан кейин дарҳол 5,8 мкг/мл ни, энг кичик концентрация эса инфузиядан кейин 12 соат ўтгач 1,49 мкг/мл ни ташкил этган. Учинчи доза юборилганидан кейин ўртача энг юқори ва энг кичик концентрациялар тегишинча 9,55 мкг/мл ва 4,22 мкг/мл ни ташкил этган. Плазма оқсиллари билан 20–30% пефлоксацин боғланади. 400 мг ли бир марталик доза қабул қилинганидан кейин тақсимланиш ҳажми 1,7 л/кг ни ташкил этади. Пефлоксацин вена ичига юборилганидан кейин организм тўқималари ва суюқликларида тез тақсимланади. Пефлоксацин иккита бош метаболитлар: Н-диметил-пефлоксацин ва пефлоксацин-Н-оксиди ҳосил бўлган ҳолда жигар метаболизмига учрайди. Фақат уларнинг биринчиси бактерияларга қарши фаолликка эга. Буйрак орқали ўзгармаган пефлоксацин ва унинг икки асосий метаболитлари кўринишида қабул қилинган дозанинг 59% ажратилади. Умуман олганда дозанинг 60% сийдик билан ва 40% аҳлат билан ажратилади. Пефлоксацин ва унинг метаболитлари 48 соат давомида ажратилади. Сафро билан пефлоксацин ва унинг метаболитларини 20–30% ажратилади. Бир марталик доза қабул қилинганидан кейин ажратилиш даври 10,5 соатни ташкил этади. Кўп марта қабул қилинганида ярим чиқарилишш даври 12,3 соатгача ошади.

Пефлоксацинга сезувчан микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцияларни: буйрак ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари (жумладан простатит);нафас йўлларининг инфекциялари (сурункали бронхитни зўрайиши, муковисцидозни зўрайиши, касалхона ичидаги пневмония);оториноларингологик инфекциялар (сурункали синусит, хавфли ташқи отит);абдоминал ва гепатобилиар инфекциялар;оғир бактериал меъда-ичак инфекциялари;салмонеллалар ташувчилиги;суяк ва бўғимларнинг инфекциялари (грамманфий микроорганизмлар чиқарган остеомиелит);стафилококкларга қарши пенициллинга резистент бўлган стафилококклар чиқарган тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;септицемия ва эндокардит;менингит (агар касаллик қўзғатувчиси фақат пефлоксацинга сезувчан бўлса);гонорея;жарроҳлик операцияларини ўтказишдаги инфекцияларни олдини олишда қўлланади. Препарат монотерапия сифатида ҳам, бошқа антибиотиклар билан биргаликда ҳам инфекцияларни даволашда самарали бўлади. У шунингдек иммун танқислиги бўлган пациентларда инфекцияларни даволаш ва олдини олишда ҳам самарали бўлади.

Препарат фақат стационар даволаш учун мўлжалланган бўлиб, соғлиқни сақлаш мутахассислари томонидан юборилиши керак. Абактал 400 мг дозада ҳар 12 соатда аста-секин вена ичига юбориладиган бир соатлик инфузия кўринишида қўлланилади. Бир ампула ичидаги модда (400 мг) 250 мл глюкозанинг 5% ли эритмасида эритилади. Абактални натрий хлориди эритмаси ёки хлор ионларини сақлайдиган эритма билан эритиш мумкин эмас. Қонда самарали концентрацияларга тезда эришиш учун даволашни 800 мг ли кучли дозадан бошланади. Жарроҳлик операцияларида инфекцияларни олдини олиш учун операциядан бир соат олдин 400 мг дан 800 мг гача пефлоксацинни юбориш тавсия этилади. Энг юқори суткалик доза 1200 мг ни ташкил этади.

Ножўя реакцияларни ривожланиш тез-тезлигини таснифлаш учун қуйидаги тоифалардан фойдаланилган: тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000), номаълум тез-тезликда (маълум бўлган маълумотлар бўйича баҳолаш имконияти йўқ). Препаратни қўллаш вақтида кузатиладиган энг кўп учрайдиган ножўя реакциялар: уйқусизлик, меъдада оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, эшакеми, артралгия ва миалгия. Энг жиддий ножўя реакциялар: панцитопения, анафилактик шок, тиришишлар, Стивенс-Джонсон синдроми, Лаелл синдроми, гравис миастениясини қўзғалиши, пайларни узилиши ва ўткир буйрак етишмовчилиги.

Пефлоксацинга, препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддасига ёки бошқа хинолон препаратларга юқори сезувчанлик.Ҳомиладорлик (шу жумладан мумкин бўлган ёки тахмин қилинган ҳомиладорлик).Эмизиш.Ўсиш давридаги болалар ва ўсмирлар (оғир артропатияни ривожланиш хавфи туфайли, бу айниқса йирик бўғимларга тааллуқли).Анамнезда хинолон препаратлари чақирган пайларни шикастланишида қўллаш мумкин эмас.

Тендинитни ривожланиш хавфи сабабли пефлоксацин ва кортикостероидларни бирга қўллашдан сақланиш лозим.

Жигар фаолиятини бузилиши Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда препарат дозасини мувофиқ равишда пасайтириш зарур. Ёруғликка сезувчанлик Абактал ёруғликка сезувчанлик реакцияларини чақириши мумкин. Даволаш даврида ва препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин 4 сутка давомида қуёш нури ёки ултрабинафша нури таъсиридан сақланиш ёки қуёшдан ҳимоя қилувчи кийимдан ёхуд қуёш нуридан ҳимоя қилувчи (ултрабинафша нуридан ҳимоя қилиш коэффициенти юқори бўлган) кремдан фойдаланиш зарур. Скелет-мушак тизими Пайларни, хусусан ахиллов пайини узилишига олиб келиши мумкин бўлган, кекса ёшдаги пациентларда кўпроқ кузатиладиган тенденит ривожланиши мумкин. Бундай тенденит, гоҳида икки томонлама, даволаш бошланганидан кейин 48 соат давомида, шунингдек препаратни қабул қилиш бекор қилинганидан кейин бир неча ой давомида юзага келиши мумкин. Пайларни узилишини ривожланишига кортикостероидлар билан узоқ муддат даволаш олиб келиши мумкин. Тендинопатияни ривожланиши хавфини пасайтириш учун қуйидагилар тавсия этилади: кекса ёшдаги пациентларда препарат хавф-фойда нисбати синчковлик билан баҳоланганидан кейин қўлланилади; мазкур гуруҳдаги пациентлар учун хавфни дозанинг ярмидан фойдаланган ҳолда пасайтириш мумкин («Қўллаш усули ва дозалари» бўлимига қаранг);анамнезда тендинити бўлган пациентларда, кортикостероидлар билан даволанаётган ёки оғир жисмоний зўриқишларга учрайдиган пациентларга Абактални қўллашдан сақланиш лозим. Пайларни узилиши хавфи ётоқ беморда яна юра бошлаган ҳолларда ошади. Абактал билан даволаш бошланганидан кейин ахилл пайи соҳасида, айниқса хавф гуруҳидаги пациентларда, оғриқ ёки шиш юзага келишига нисбатан алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилади. Кўрсатилган симптомлар пайдо бўлганида, ҳатто агар шикастланиш бир томонлама бўлса ҳам, Абактални қўллашни тўхтатиш, шикастланган пай тинч ҳолатда бўлишини таъминлаш ва мос келадиган бандаждан ёки иммобилизация қилувчи боғламадан фойдаланиш зарур. Бундай ҳолларда мутахассис маслаҳати зарур. Гравис миастенияли пациентларда Абактални эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг). Нерв тизими Анамнезда тиришиш касаллиги ёки тиришишлар ривожланиши омилларига мойиллик мавжуд бўлган пациентларда Абактални эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Фторхинолон препаратларини, шу жумладан пефлоксацинни қабул қилаётган пациентларда тезда ривожланиши мумкин бўлган сенсорли ёки сенсомотор периферик нейропатия юзага келиши кузатилган. Агар пациентда нейропатия симптомлари юзага келса, қайтмайдиган бузилишларни олдини олиш мақсадида Абактални қўллаш тўхтатилиши керак. Кекса ёшдаги пациентларда, бош мия перфузияси пасайган, бош мия тузилмаларида ўзгаришлар ёки импульс бўлган пациентларда Абактални эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Овқат ҳазм қилиш тизими Абактал билан даволаш давомида ёки даволашдан кейин (ҳатто даволаш тугаганидан кейин бир неча ҳафта давомида) юзага келадиган диарея, айниқса оғир, узоқ муддат давом этадиган ва/ёки қон кетиш билан кечувчи диарея Cлостридиум диффиcиле (CДАД) томонидан чақирадиган касаллик симптоми бўлиши мумкин. CДАД енгил шаклда ҳам, оғир, ҳаётга хавф соладиган (сохта мембранозли колит) шаклда ҳам намоён бўлиши мумкин. CДАД га шубҳа қилинганида ёки у тасдиқланганида Абактални қабул қилиш дарҳол бекор қилинади ва зудлик билан зарур бўлган даволаш буюрилади. Ичак моторикасини қўзғатувчи препаратларни қўллаш мумкин эмас. Юрак томонидан бузилишлар Фторхинолонлар синфидаги айрим бошқа препаратлар ҚТ интервалини узайишини чиқаришга қодир. Ўта юқори сезувчанлик Абактални қўллашда ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан анафилактик реакциялар юзага келиши мумкин бўлиб, улар ҳаётга хавф солувчи характерга эга бўлиши мумкин. Бундай реакциялар юзага келганида Абактални қабул қилиш бекор қилинади ва зарур бўлган даволаш бошланади. Қонда глюкоза миқдорини патологик ўзгариши Абактални қўллашда қонда глюкоза миқдорини патологик ўзгариши кузатилиши мумкин. Хинолон қаторидаги препаратлар қўлланилганида кўпроқ қандли диабет бўлган ва ичга қабул қилиш учун гипогликемик препаратларни (масалан, глибенкламидни) ёки инсулинни қабул қилаётган пациентларда гипогликемия ҳақида хабар берилган, шу муносабат билан қонда глюкоза даражасини синчковлик билан назорат қилиш тавсия этилади. Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган пациентлар Фторхинолон препаратлари билан даволанган, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган пациентларда гемолитик реакциялар кузатилган. Пефлоксацин қўлланганида гемолиз ҳолатлари кузатилмаганига қарамай, ушбу пациентларда ушбу антибиотикни қўллашдан сақланиш ва имкони борича бошқа мос келадиган препаратлардан фойдаланиш лозим. Агар ушбу препаратни буюриш талаб этиладиган бўлса, гемолизнинг ҳар қандай белгилари юзага келишини диққат билан кузатиш лозим. Барқарорлиги Абактални қўллаш, айниқса узоқ муддат давомида қўллаш мазкур препаратга нисбатан сезувчан бўлмаган микроорганизмлар сони ошишини чақириши мумкин. Шунинг учун препарат билан даволаш вақтида пациент ҳолатини доимо кузатиб бориш муҳим. Агар даволаш вақтида иккиламчи инфекция ривожланса, тегишли чоралар қабул қилиниши керак. Лаборатория таҳлиллари натижаларига таъсири Абактални қабул қилаётган пациентларда сийдикда опиатлар миқдорига ўтказиладиган тестлар натижалари сохта мусбат бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда яна ҳам махсус бўлган тестларни ўтказиш талаб этилиши мумкин. Абактал сийдикда глюкоза миқдорини аниқлаш тести натижаларига таъсир кўрсатмайди.

Пефлоксацинни ҳомиладор аёлларда қўллаш тўғрисидаги маълумотлар чекланган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда препаратни репродуктив тизимга нисбатан бевосита ёки билвосита токсик таъсири аниқланмаган. Хинолон препаратлари билан даволанган болаларда бўғимларни шикастланиши ҳоллари кузатилган, аммо ушбу препаратларни ҳомиладорлик даврида таъсири натижасида болаларда бўғим касалликлари ҳақидаги маълумотлар олинмаган. Эҳтиёткорлик чораси сифатида Абактални ҳомиладорлик даврида қўллашдан сақланиш афзалроқ. Пефлоксацин сезиларли даражада кўкрак сутига (зардоб концентрациясидан 75%) ўтади. Болада бўғимлар шикастланиши потенциал хавфи туфайли, Абактал билан даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш зарур.

Неврологик таъсирлар ривожланиши эҳтимоли бор, шунинг учун бундай симптомлар пайдо бўлганида транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш тавсия этилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда ёруғликдан ҳимоя қилинган жойда сақлансин.

Препарат дозаси ошириб юборилишининг ўткир ҳолларида пациентни синчковлик билан кузатиш ва тутиб турувчи даволашни ўтказиш зарур. Гемодиализ самара бермайди.

Фақат рецепт бўйича берилади

Рангсиз шишадан (И тип) тайёрланган 5 мл ли ампулалар, қутида 10 ампуладан.

3 йил.