5Д, 10Дрецепт билан

Таркиби:

5Д препаратнинг 100 мл қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: сувсиз глюкоза – 5.0 г; ёрдамчи модда: инекция учун сув. 10Д препаратнинг 100 мл қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: сувсиз глюкоза – 10.0 г; ёрдамчи модда: инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

сувсиз глюкоза

Препаратнинг савдо номи:

5Д, 10Д

Фармакалогик гуруҳи:

углеводли озиқлантириш учун восита.

Дори шакли:

вена ичига юбориш учун эритма

кўринадиган заррачалардан деярли холис бўлган, тиниқ ва рангсиз эритма.

углеводли озиқлантириш учун восита.

V05SX01

Вена ичига юборилганида глюкоза эритмаси қон-томирлар ҳавзасидан тез чиқиб кетади. Ҳужайраларга ташилиши инсулин томонидан бошқарилади. Организмда энергия алмашинувининг асосий йўли – гексозофосфат йўли билан биотрансформацияга учраб, макроэргик бирикмалар (АТФ) ҳосил бўлади ва пластик алмашинувининг асосий йўли – пентозофосфат йўли билан биотрансформацияга учраб, нуклеотидлар, аминокислоталар, глицерин ҳосил бўлади. Глюкоза молекулалари организмни энергия билан таъминланиши жараёнида сарфланади. Глюкоза, тўқималарга бориб, фосфорланади ва глюкоза-6-фосфатига айланади, у натижада моддалар алмашинувига (метаболизмининг якуний маҳсулотлари бўлиб карбонат ангидриди ва сув ҳисобланади) киришади. Гистогематик тўсиқлар орқали барча тўқималар ва аъзоларга ўтади. Организм томонидан тўлиқ ўзлаштирилади, буйраклар орқали чиқарилмайди (сийдикда пайдо бўлиши патологик белги ҳисобланади).

5% ли глюкоза эритмаси ҳужайра, ҳужайрадан ташқари ва умумий дегидратацияда суюқлик ҳажмини тез тўлдириш учун, шунингдек қонни ўрнини босувчи ва шокка қарши суюқликларнинг компоненти сифатида қўлланади. 10% ли глюкоза эритмаси гипогликемия, инфекцион касалликлар, гепатит, жигар дистрофияси ва атрофияси, юрак фаолиятини декомпенсацияси, ўпка шиши, геморрагик диатезлар, токсикоинфекциялар, интоксикациялар (наркотиклар, цианид кислотаси ва унинг тузлари, углерод оксиди, анилин, мишъяк водороди, фосген ва бошқалар билан заҳарланганда), шок ва коллапсда, қисман ёки тўлиқ парентерал озиқлантириш сифатида қўлланади.

50 мг/мл изотоник эритма минутига 70 томчи (соатига тана вазнига 3 мл/кг) тавсия этилган юбориш тезлиги билан вена ичига томчилаб юборилади. 100 мг/мл гипертоник эритма минутига 60 томчи (соатига тана вазнига 2,5 мл/кг) тавсия этилган юбориш тезлиги билан вена ичига томчилаб юборилади. Глюкозанинг 50 мг/мл ва 100 мг/мл эритмаларини вена ичига оқим билан – 10-50 мл юбориш мумкин. Моддалар алмашинуви нормал бўлган катталарда юбориладиган глюкозанинг суткалик дозаси суткада тана вазнига 1,5-6 г/кг дан ошмаслиги керак (моддалар алмашинувининг жадаллиги пасайганида суткалик доза камайтирилади), бунда юбориладиган суюқликнинг суткалик ҳажми – 30-40 мл/кг бўлади. Болаларга парентерал озиқлантириш учун ёғлар ва аминокислоталар билан бир қаторда, биринчи кунида суткада тана вазнига 6 г/кг, кейинчалик – суткада тана вазнига 15 г/кг гача бўлган дозада юборилади. Глюкозанинг дозаси ҳисобланганида 50 мг/мл ва 100 мг/мл декстроза эритмалари юборилганида, юбориладиган суюқликнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган ҳажмини: тана вазни 2-10 кг бўлган болалар учун – суткада 100-165 мл/кг, тана вазни 10-40 кг бўлган болалар учун – суткада 45-100 мл/кг эътиборга олиш керак. Глюкоза эритмаси эритувчи сифатида ишлатилганида, тавсия этиладиган дозаси эритиладиган дори воситасининг дозасига 50-250 мл ни ташкил этади, унинг ҳусусиятларини юбориш тезлиги ҳам белгилайди.

Ионлар мувозанатини бузилиши, гипокалиемия, гиперкалиемия, гиперволемия, ўткир чап қоринча етишмовчилиги, иситма, юборилган жойда тўқималарни яллиғланиши, инфекцияни ривожланиши, тромбофлебит бўлиши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик, гиперкалиемия, гиперлактацидемия, гипергидратация, глюкозани утилизациясини операциядан кейинги бузилишлари; мия ва ўпка шишини ривожланишига ҳавф туғдирувчи циркулятор бузилишлар; мия шиши, ўпка шиши, ўткир чап қоринча етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан: декомпенсацияланган сурункали юрак етишмовчилиги, сурункали буйрак етишмовчилиги (олиго-, анурия), гипонатриемия, қандли диабетда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Глюкоза барбитуратлар, эритромицин, аминофиллин, гидрокортизон, варфарин, канамицин, сулфаниламид эритмалари, цианокобаламин бўлган эритмаларда номутаносибдир.

Глюкоза эритмасини тез ёки узоқ вақт давомида юбориш мумкин эмас. Агар юборилиш вақтида эт увишиши кузатилса, юборишни дарҳол тўхтатиш керак. Тромбофлебитни олдини олиш учун йирик веналар орқали секин юбориш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ножўя реакцияларни намоён бўлиши кучаяди. Гипергликемия ва гипотоник гепергидратация ривожланиши мумкин. Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида симптоматик даволаш буюриш ва оддий инсулин препаратларини юбориш керак.

Рецепт бўйича

100 мл, 250 ёки 500 мл эритма пластик флаконда ёки пластик пакетда; бир флакон ёки пакет тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга ёки йўриқномасисиз пластик ўрамга жойланган.

3 йил.