Dorilar haqida

dorilar haqida ma'lumotlar

Савол;Пиковит 4+ пастилкаси хакида ёзсангиз
Организмда витаминлар доимо мувозанатда туради агар кайсидир витамин купайиб кетса колган витаминлар камайа бошлайди.
Болалар иштахасига, толикишига, антибиотик билан даволаниш тугагандан сунг организмни тиклашга кушимча восита.
- А витамини тери ва куз ривожланишини;
- Б гурух витаминлар оксил йоғ углеводлар айланишида;
- Д 3 витамин суяк ва тиш иммунитетга йордам беради.
Бу қисқача маълумот дори хақида ана енди оддий инсон ва шифокор тасаввури билан бу препаратни кенгрок ёритамиз.
Демак пиковит хакида маълумотлар берамиз.
Упаковка, витаминлар ранги болаларни ўзига тортади.
Жами 11 хил модда. Улардан асосан A, D3, C витамин B гурухидан эса B1, B2, B5, B6, B12 фолиевая кислота(B9) ва PP, кальций ва фосфат тузи биргаликда.
Шу хаммаси бошка "эврика" йуқ.Препаратдаги витаминлар қамрови тор доирада кейин бу витамин асосан оширувчи емас "ушлаб турувчи" хисобланади.
Нимага керак унда?.
Кераклиси агар бола касал бўлиб қолса иштахаси камайиб витаминлар камайганда ва инжиқлик қилиб дори ичмаса бошқа иммунитет оширувчиларга қўшимча сифатида фойлаланиш осонроқ.
Лекин Бир уйлаб кўринг витаминлар одатда оилавий ичилади кейин пиковит 4+ ни 4 йошдан 7 йошгача кунига болалар 4-5 пастилкадан, ундан кейинги йошдагилар 5-7 пастилкадан ичилади ва ундан хам кўп бўлиши мумкин.
Оналар билишса керак болалар бу ёшда доим хам уйда назоратда бўлишмайди шу сабаб мажбурлаб 2-3 махал ичиришингиз мумкин (агар бола эслик бўлса).
Шуни айтмоқчимизки бир упаковкада 30 дона бўлади агар инструкция буйича ичиладиган бўлса кўпи билан 5 кунга етади.Бу маркетинг айёрлиги.
Витамин дозасипасайтирилиб пастилкалар сони оширилган. Бу витаминни (кўпи билан) 1 ойдан ошиқ ичиш мумкин емас.
Демак 1 ойга 6 пачка олишга тўғри келади. Препарат сифатли, болаларни этиборини тортади ва албатта фойдали.
Шунчаки бироз ноқулай сабаби: дори дозаси ва ичилиш тартиби фақат уйда ётиб қолган касалликдан енди тузалайотганларга мўлжаллангандек. Шунингдек витаминлар миқдори кам ва тор доирада.
Буни ишлаб чиқарувчилар "жигарга зарари бўлмаслиги учун" деб изохлаган.
Sog'lig'ingizga befarq bo'lmang...
Yana boshqa yangiliklar uchun VITAinfo.uz/yangiliklar.
Dorilar haqidagi ma'lumotlar uchun VITAinfo.uz/dorilar.
Savol Javoblar bo'limi uchun VITAinfo.uz/savoljavoblar.
 

2021.02.15