Оддий герпес вируси чақирган инфекцияларни даволаш
Таблеткалар
Катталар
Оддий герпес вируси чақирган инфекцияларни даволаш учун ичга қабул қилиш учун ЗовираксТМ нинг тавсия этилган дозаси тунги уйқу давридан ташқари, ҳар 4 соатда суткада 5 марта 200 мг ни ташкил қилади.
Даволаш курси 5 кунни ташкил қилади, лекин оғир бирламчи инфекцияларда узайтирилиши мумкин.
Оғир иммунтанқисликда (масалан, суяк кўмиги кўчириб ўтказилгандан кейин) ёки ичакдан сўрилиши бузилганида, ичга қабул қилинадиган ЗовираксТМ нинг дозаси 400 мг гача оширилиши мумкин ёки муқобил даволаш сифатида препаратнинг инфузион шаклига ўтиш кўриб чиқилиши мумкин.
Инфекция пайдо бўлганидан кейин даволашни иложи борича эртароқ бошлаш керак; қайталанишларда препаратни продромал даврда ёки тошманинг биринчи элементлари пайдо бўлиши биланоқ буюриш тавсия этилади.
Чақалоқлар ва болалар
Икки ёш ва ундан катта болаларда оддий герпес вируси чақирган инфекцияларни даволаш учун катталардаги каби доза тавсия этилади, чақалоқлар ва икки ёшдан кичик болалар учун – катталар учун мўлжалланган дозанинг ярми тавсия этилади.
Янги туғилган чақалоқларда оддий герпес вируси чақирган инфекцияларни даволаш учун инфузион юбориш учун ЗовираксТМ ни қўллаш тавсия этилади.
Кекса ёшдаги пациентлар
Кекса ёшдаги пациентларда буйрак етишмовчилиги белгилари бўлиши мумкинлигини эътиборга олиш ва мувофиқ дозани камайтириш керак (Буйрак етишмовчилиги бўлимига қаранг).
Юқори дозаларда ичга ЗовираксТМ ни қабул қилиш фонида катта ёшдаги пациентлар суюқликни етарли миқдорда қабул қилишлари керак.
Буйрак етишмовчилиги
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ацикловирни буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Адекват сув-электролит мувозанатини эришилган даражада ушлаб туриш керак.
Оддий герпес вируси чақирган инфекцияларни даволашда аицкловирни тавсия этилган дозаларда қабул қилиш, препаратни инфузион юборилганда ўрнатилган хавфсиз даражадан юқори бўлган концентрацияларда тўпланишига олиб келмайди.
Аммо буйрак фаолиятини аҳамиятли даражада бузилиши (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам) бўлган пациентларда ЗовираксТМ нинг дозасини ҳар 12 соатда суткада 2 марта 200 мг гача камайтириш тавсия этилади.
Инфузион эритма тайёрлаш учун эритма
Препаратни вена ичига инфузия шаклида 1 соат давомида юбориш керак.
Инфузион юбориш учун ЗовираксТМ препарати билан даволаш курсининг давомийлиги одатда беш кунни ташкил қилади, бироқ, даволаш курси пациентнинг ҳолати ва пациентнинг даволашга жавобига қараб мувофиқлаштирилиши мумкин.
Герпетик энцефалитни даволаш одатда 10 кун давом этади.
Неонатал герпесни даволаш курси одатда 14-21 кунни ташкил қилади.
Катталар
Семизлик билан хасталанган пациентларда айнан шу тана вазни эмас, идеал тана вазнига ҳисобланган дозани қўллаш тавсия этилади.
Оддий герпес вируси чақирган инфекцияларни даволаш учун (герпетик энцефалитдан ташқари), агар буйрак фаолияти бузилмаган бўлса, препарат тана вазнига 5 мг/кг дозада ҳар 8 соатда буюрилади.
Герпетик энцефалитни даволаш учун буйрак фаолияти нормал бўлганда, препарат тана вазнига 10 мг/кг дозада ҳар 8 соатда буюрилади.
Чақалоқлар ва болалар
Чақалоқлар ва 3 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларда инфузион юбориш учун ЗовираксТМ нинг дозалари тана юзасининг майдонига қараб белгиланади.
Оддий герпес вируси чақирган инфекциялари (герпетик энцефалитдан ташқари) бўлган чақалоқлар ва 3 ойликдан ошган болаларга, буйрак фаолияти нормал бўлганида препарат тана юзасининг майдонига 250 мг/м2 дозада ҳар 8 соатда буюрилади.
Чақалоқлар ва болаларда герпетик энцефалитни даволашда, агар буйрак фаолияти бузилмаган бўлса, препарат тана юзасининг майдонига 500 мг/м2 дозада ҳар 8 соатда буюрилади.
Буйрак фаолияти сусайган болаларда дозага буйрак етишмовчилигининг даражасига мувофиқ тузатиш киритиш талаб этилади (Буйрак етишмовчилиги бўлмига қаранг).
Янги туғилган чақалоқлар
Янги туғилган чақалоқларда инфузион юбориш учун ЗовираксТМ нинг дозалаш тартиби тана вазнига қараб белгиланади.
Исботланган ёки гумон қилинаётган неонатал герпесда қуйидаги даволаш тартиби тавсия этилади: диссеминацияланган зарарланишда ёки марказий нерв тизими шикастланганда инфузион юбориш учун ЗовираксТМ нинг дозаси 21 кун давомида, ҳар 8 соатда тана вазнига 20 мг/кг ни ташкил қилади ёки тери ва шиллиқ қаватларни шикастланиши билан чекланган касалликда 14 кун давомида даволаш тавсия этилади.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда дозага буйрак етишмовчилигининг даражасига мувофиқ тузатиш киритиш талаб этилади (Буйрак етишмовчилиги бўлимига қаранг).
Кекса ёшдаги пациентлар
Кекса ёшдаги пациентларда буйрак етишмовчилиги белгилари мавжуд бўлиши мумкинлигини эътиборга олиш ва дозага мувофиқ равишда тузатиш киритиш керак (Буйрак етишмовчилиги бўлимига қаранг).
Адекват сув мувозанатини етарли даражада ушлаб туриш керак.
Буйрак етишмовчилиги
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга инфузион юбориш учун ацикловир буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Адекват сув-электролит мувозанатини етарли даражада ушлаб туриш керак.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозани танлашни катталар ва ўсмирлар учун мл/минут ва чақалоқлар ва 13 ёшдан кичик болалар учун мл/минут/1,73 м2 да ифодаланувчи креатинин клиренсига мувофиқ амалга ошириш керак.
Дозага қуйидагича тузатиш киритиш тавсия этилган.
1 жадвал Буйрак етишмовчилиги бўлган катталар ва ўсмирларда оддий герпес вируси чақирган инфекцияларни даволаш учун инфузион юбориладиган ацикловирнинг дозасини танлаш
Креатинин клиренси Дозалаш
Минутига 25 дан 50 мл гача Тавсия этилган доза – ҳар 12 соатда тана вазнига 5 ёки 10 мг/кг
Минутига 10 дан 25 мл гача Тавсия этилган доза – ҳар 24 соатда тана вазнига 5 ёки 10 мг/кг
Минутига 0 (анурия) дан 10 мл гача Тана вазнига 5 ёки 10 мг/кг тавсия этилган доза икки марта камайтирилиши ва ҳар 24 соатда
юборилиши керак
Гемодиализда бўлган пациентлар Тана вазнига 5 ёки 10 мг/кг тавсия этилган доза икки марта камайтирилиши ва ҳар 24 соатда ва
диализдан кейин юборилиши керак
2 жадвал Буйрак етишмовчилиги бўлган янги туғилган чақалоқлар, чақалоқлар ва болаларда оддий герпес вируси чақирган инфекцияларни даволаш учун инфузион юбориш учун ацикловирнинг дозасини танлаш
Креатинин клиренси Дозалаш
Минутига 25 дан 50 мл/1,73 м2 гача Тавсия этилган доза – ҳар 12 соатда тана юзасининг майдонига 250 ёки 500 мг/м2 ёки тана вазнига 20
мг/кг
Минутига 10 дан 25 мл/1,73 м2 гача Тавсия этилган доза – ҳар 24 соатда тана юзасининг майдонига 250 ёки 500 мг/м2 ёки тана
вазнига 20 мг/кг
Минутига 0 (анурия) дан 10 мл/1,73 м2 гача Тана юзасининг майдонига 250 ёки 500 мг/м2 ёки тана вазнига 20 мг/кг тавсия этилган доза икки
марта камайтирилиши ва ҳар 24 соатда юборилиши керак
Гемодиализда бўлган пациентлар Тана юзасининг майдонига 250 ёки 500 мг/м2 ёки тана вазнига 20 мг/кг тавсия этилган доза икки марта
камайтирилиши ва ҳар 24 соатда ва диализдан кейин юборилиши керак
Иммунитети сақланган пациентларда оддий герпес вируси чақирган инфекциялар супрессияси
Таблеткалар
Катталар
Иммунитети сақланган пациентларда оддий герпес вируси чақирган инфекциялар супрессияси учун ичга қабул қилиш учун ЗовираксТМ нинг тавсия этилган дозаси суткада 4 марта ҳар 6 соатда 200 мг ни ташкил қилади.
Кўпчилик пациентларга суткада 2 марта ҳар 12 соатда 400 мг даволаш тартиби қулайроқ ҳисобланади.
Бир қатор ҳолларда ЗовираксТМ нинг суткада 3 марта ҳар 8 соатда ёки суткада 2 марта ҳар 12 соатда 200 мг ли пастроқ дозаси самарали бўлади.
Айрим пациентларда ацикловирнинг 800 мг ли умумий суткалик дозаси қўлланганда инфекциялар авж олиши мумкин.
Касалликни кечишида бўлиши мумкин бўлган ўзгаришларни аниқлаш учун даволашни 6-12 ойга тўхтатиб туриш керак.
Болалар
Иммунитет кўрсаткичлари нормал бўлган болаларда оддий герпес вируси чақирган инфекциялар супрессияси учун ЗовираксТМ ни қўллаш ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас.
Кекса ёшдаги пациентлар
Кекса ёшдаги пациентларда буйрак етишмовчилиги белгилари мавжуд бўлиши мумкинлигини эътиборга олиш ва дозани мувофиқ равишда камайтириш керак (Буйрак етишмовчилиги бўлмига қаранг).
Кекса ёшдаги пациентлар ЗовираксТМ ни юқори дозаларда ичга қабул қилганларида етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилишлари керак.
Буйрак етишмовчилиги
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга ацикловир буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Адекват сув-электролит мувозанатини тутиб туриш керак.
Оддий герпес вируси чақирган инфекцияларни олдини олишда ацикловирни тавсия этилган дозаларда қабул қилиш препаратни инфузион равишда юборилганда ўрнатилган хавфсиз даражадан юқори бўлган концентрацияларда тўпланишига олиб келмайди.
Аммо буйрак фаолиятини аҳамиятли даражада бузилиши (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам) бўлган пациентларда ЗовираксТМ нинг дозасини ҳар 12 соатда суткада 2 марта 200 мг гача камайтириш тавсия этилади.
Иммунитети сусайган пациентларда оддий герпес вируси чақирган инфекцияларни олдини олиш.
Таблеткалар
Катталар
Иммунитети сусайган пациентларда оддий герпес вируси чақирган инфекцияларни олдини олиш учун ичга қабул қилиш учун ЗовираксТМ нинг тавсия этилган дозаси суткада 4 марта ҳар 6 соатда 200 мг ни ташкил қилади.
Оғир иммунтанқисликда (масалан, суяк кўмиги кўчириб ўтказилгандан кейин) ёки ичакдан сўрилиши бузилганида ичга қабул қилиш учун ЗовираксТМ нинг дозаси 400 мг гача оширилиши мумкин ёки муқобил даволаш сифатида препаратнинг инфузион шаклига ўтиш кўриб чиқилиши мумкин.
Профилактик даволаш курсининг давомийлиги инфекцияланиш хавфи мавжуд бўлган давр муддатига қараб аниқланади.
Чақалоқлар ва болалар
Иммунитети сусайган икки ёш ва ундан катта болаларда оддий герпес вируси чақирган инфекцияларни олдини олиш учун катталардаги каби доза тавсия этилади, чақалоқлар ва икки ёшдан кичик болалар учун – катталар учун мўлжалланган дозанинг ярми тавсия этилади.
Кекса ёшдаги пациентлар
Кекса ёшдаги пациентларда буйрак етишмовчилиги белгилари бўлиши мумкинлигини эътиборга олиш ва дозани мувофиқ равишда камайтириш керак (Буйрак етишмовчилиги бўлимига қаранг).
Кекса ёшдаги пациентлар ЗовираксТМ ни юқори дозаларда ичга қабул қилганларда етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилишлари керак.
Буйрак етишмовчилиги
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга ацикловирни буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Адекват сув-электролит мувозанатини тутиб туриш керак.
Оддий герпес вируси чақирган инфекцияларни олдини олишда ацикловирни тавсия этилган дозаларда қабул қилиш препаратни инфузион равишда юборилганда ўрнатилган хавфсиз даражадан юқори бўлган концентрацияларда тўпланишига олиб келмайди.
Аммо буйрак фаолиятини аҳамиятли даражада бузилиши (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам) бўлган пациентларда ЗовираксТМ нинг дозасини ҳар 12 соатда суткада 2 марта 200 мг гача камайтириш тавсия этилади.
Инфузион эритма тайёрлаш учун кукун
Препарат вена ичига инфузия кўринишида 1 соат давомида юбориш керак.
Инфузион юбориш учун ЗовираксТМ препарати билан профилактик даволаш курсининг давомийлиги инфекцияланиш хавфи мавжуд бўлган давр билан аниқланади.
Катталар
Семизлик билан хасталанган пациентларда ҳақиқий тана вазни эмас, балки идеал тана вазнига ҳисобланган дозани қўллаш тавсия этилади.
Катталар учун инфузион юбориш учун ЗовираксТМ препарати билан оддий герпес чақирган инфекцияларни даволашдаги каби дозалаш бўйича тавсиялар қўлланади.
Чақалоқлар ва болалар
Чақалоқлар ва 3 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларда инфузион юбориш учун ЗовираксТМ нинг дозалари тана юзасининг майдонига қараб белгиланади.
Чақалоқлар ва болалар учун инфузион юбориш учун ЗовираксТМ препарати билан оддий герпес чақирган инфекцияларни даволашдаги каби дозалаш бўйича тавсиялар қўлланади.
Буйрак фаолияти сусайган болаларда буйрак етишмовчилигининг даражасига мувофиқ дозага тузатиш киритиш талаб этилади.
Кекса ёшдаги пациентлар
Кекса ёшдаги пациентларда буйрак етишмовчилиги белгилари мавжуд бўлиши мумкинлигини эътиборга олиш ва дозани мувофиқ равишда камайтириш керак (Буйрак етишмовчилиги бўлимига қаранг).
Адекват сув мувозанатини тутиб туриш керак.
Буйрак етишмовчилиги
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга инфузион юбориш учун ацикловирни буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Адекват сув мувозанатини тутиб туриш керак.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун дозалар 1 жадвал ёки 2 жадвалда кўрсатилган тавсияларга мувофиқ камайтирилиши керак.
Вариcэлла вируси ва ўраб олувчи герпес вируси чақирган инфекцияларни даволаш.
Таблеткалар
Катталар
Вариcэлла вируси ва ўраб олувчи герпес вируси чақирган инфекцияларни даволаш учун ичга қабул қилиш учун ЗовираксТМ нинг тавсия этилган дозаси тунги уйқудан ташқари даврда суткада 5 марта ҳар 4 соатда 800 мг ни ташкил қилади.
Даволаш курси 7 кунни ташкил қилади.
Яққол оғир иммунтанқисликда (масалан, суяк кўмиги кўчириб ўтказилгандан кейин) ёки ичакдан сўрилиши бузилганида препаратнинг инфузион шаклига ўтиш кўриб чиқилиши керак.
Инфекция пайдо бўлганидан кейин даволаш иложи борича эртароқ бошланиши керак.
Агар тошманинг биринчи элементлари пайдо бўлганида даволаш иложи борича эртароқ бошланса, яхши натижалар бериши мумкин.
Чақалоқлар ва болалар
Болаларда Вариcэлла вируси чақирган инфекцияларни даволаш учун қуйидаги дозалар тавсия этилган:
6 ёш ва ундан катта болалар 800 мг ацикловир суткада 4 марта
2 ёшдан 6 ёшгача 400 мг ацикловир суткада 4 марта
2 ёшча 200 мг ацикловир суткада 4 марта
Аниқроқ дозани тана вазнига 50 мг ацикловир/кг (аммо, 800 мг дан юқори эмас) суткада 4 марта ҳисобидан аниқлаш мумкин.
Иммунитетнинг кўрсаткичлари нормал бўлган болаларда ўраб олувчи герпесни даволаш учун ЗовираксТМ ни қўллаш ҳақида маълумотлар йўқ.
Кекса ёшдаги пациентлар
Кекса ёшдаги пациентларда буйрак етишмовчилиги белгилари бўлиши мумкинлигини эътиборга олиш ва дозани мувофиқ равишда камайтириш керак (Буйрак етишмовчилиги бўлимига қаранг).
Кекса ёшдаги пациентлар ЗовираксТМ ни юқори дозаларда ичга қабул қилганларда етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилишлари керак.
Буйрак етишмовчилиги
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга ацикловирни буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Адекват сув мувозанатини бир маромда ушлаб туриш керак.
Вариcэлла вируси ва ўраб олувчи герпес вируси чақирган инфекцияларни даволашда буйрак фаолиятини аҳамиятли сусайиши (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам) бўлган пациентларда ЗовираксТМ нинг дозасини суткада 2 марта ҳар 12 соатда 800 мг гача ва ўртача оғирликдаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 10 дан 25 мл гача) бўлган пациентларда суткада 3 марта ҳар 8 соатда 800 мг гача пасайтириш тавсия этилади.
Инфузион эритма тайёрлаш учун кукун
Препарат вена ичига инфузия кўринишида 1 соат давомида юбориш керак.
Инфузион юбориш учун ЗовираксТМ препарати билан даволаш курсининг давомийлиги одатда беш кунни ташкил қилади, лекин, даволаш курси пациентнинг ҳолати ва унинг даволашга жавобига қараб мувофиқлаштириши мумкин.
Катталар
Семизлик билан хасталанган пациентларда ҳақиқий тана вазни эмас, балки идеал тана вазнига ҳисобланган дозани қўллаш тавсия этилади.
Вариcэлла зостер вируси чақирган инфекцияларни даволаш учун препаратни, агар буйрак фаолияти бузилмаган бўлса, ҳар 8 соатда тана вазнига 5 мг/кг дозада буюрилади.
Иммунтанқислиги бўлган пациентларда буйрак фаолияти нормал бўлганида ҳар 8 соатда тана вазнига 10 мг/кг дозада вена ичига инфузиялар ўтказилади.
Чақалоқлар ва болалар
Чақалоқлар ва 3 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларда инфузион юбориш учун ЗовираксТМ нинг дозалари тана юзасининг майдонига қараб белгиланади.
Вариcэлла зостер вируси чақирган инфекциялари бўлган чақалоқлар ва 3 ойликдан ошган болаларга, буйрак фаолияти нормал бўлганида, препарат ҳар 8 соатда тана юзасининг майдонига 250 мг/м2 дозада буюрилади.
Иммунтанқислиги бўлган чақалоқлар болаларга, агар буйрак фаолияти бузилмаган бўлса, препарат ҳар 8 соатда тана юзасининг майдонига 500 мг/м2 дозада буюрилади.
Буйрак фаолияти сусайган болаларда дозани буйрак етишмовчилигининг даражасига мувофиқ тузатиш киритиш талаб этилади (2 жадвал янги туғилган чақалоқлар, чақалоқлар ва болалар учун ацикловирнинг дозасини танлаш бўлимига қаранг).
Кекса ёшдаги пациентлар
Кекса ёшдаги пациентларда буйрак етишмовчилиги белгилари мавжуд бўлиши мумкинлигини эътиборга олиш ва дозани мувофиқ равишда камайтириш керак (Буйрак етишмовчилиги бўлмига қаранг).
Адекват сув мувозанатини бир маромда ушлаб туриш керак.
Буйрак етишмовчилиги
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга инфузион юбориш учун ацикловирни буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Адекват сув мувозанатини бир маромда ушлаб туриш керак.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун дозалар 1 жадвал ёки 2 жадвалда кўрсатилган тавсияларга мувофиқ камайтирилиши керак.
Оғир иммунтанқислиги бўлган пациентларни даволаш
Таблеткалар
Катталар
Оғир иммунтанқислиги бўлган пациентларни даволаш учун тавсия этилган доза суткада 4 марта ҳар 6 соатда 800 мг ни ташкил қилади.
Суяк кўмиги трансплантациясини ўтказган пациентларга ичга қабул қилиш учун ЗовираксТМ ни буюришдан олдин 1 ой давомида инфузион юбориш учун ЗовираксТМ препарати вена ичига юбориш билан даволаш курсини ўтказиш тавсия этилади (“Қўллаш усули ва дозалари: ЦМВ инфекциясини олдини олиш” бўлимига қаранг).
Клиник тадқиқотлар ўтказилганда суяк кўмиги трансплантининг реципиентларини даволаш курсининг максимал давомийлиги 6 ойни (трансплантациядан кейин 1-дан 7-ойигача) ташкил қилган.
ОИТВ-инфекциясининг клиник манзараси яққол бўлган пациентларда ЗовираксТМ билан даволаш курси 12 ойни ташкил қилган, лекин бундай пациентларда даволашнинг давомлироқ курслари самарали бўлиши мумкин деб тахмин қилишга асос бор.
Болалар
Чекланган маълумотларга кўра, яққол оғир иммунтанқислиги бўлган 2 ёшдан ошган болаларни даволаш учун ЗовираксТМ нинг катталарни даволашдаги каби дозаларини қўллаш мумкин.
Кекса ёшдаги пациентлар
Кекса ёшдаги пациентларда буйрак етишмовчилиги белгилари бўлиши мумкинлигини эътиборга олиш ва дозани мувофиқ равишда камайтириш керак (Буйрак етишмовчилиги бўлимига қаранг).
Кекса ёшдаги пациентлар ЗовираксТМ ни юқори дозаларда ичга қабул қилганларда етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилишлари керак.
Буйрак етишмовчилиги
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга ацикловирни буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Адекват сув мувозанатини бир маромда ушлаб туриш керак.
Оғир иммунтанқислиги бўлган пациентларни даволаганда буйрак фаолиятини аҳамиятли сусайиши (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам) бўлган пациентларда ЗовираксТМ нинг дозасини суткада 2 марта ҳар 12 соатда 800 мг гача ва ўртача оғирликдаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 10 дан 25 мл гача) бўлган пациентларда суткада 3 марта ҳар 8 соатда 800 мг гача пасайтириш тавсия этилади.
Цитомегаловирус инфекциясини олдини олиш
Инфузион эритма тайёрлаш учун кукун
Препарат вена ичига инфузия кўринишида 1 соат давомида юбориш керак.
Инфузион юбориш учун ЗовираксТМ препарати билан профилактик даволаш курсининг давомийлиги инфекцияланиш хавфи мавжуд бўлган давр билан белгиланади.
Катталар
Семизлик билан хасталанган пациентларда ҳақиқий тана вазни эмас, балки идеал тана вазнига ҳисобланган дозани қўллаш тавсия этилади.
Суяк кўмиги трансплантациясида цитомегаловирус инфекциясини олдини олиш учун препарат буйрак фаолияти нормал бўлганида суткада 3 марта 8 соатлик интервал билан 500 мг/м2 дозада вена ичига инфузия кўринишида қўлланади.
Бундай пациентларни даволаш давомийлиги – трансплантациядан олдин 5 кунгача ва трансплантациядан кейин 30 кунгача бўлган вақтни ташкил қилади.
Чақалоқлар ва болалар
Чақалоқлар ва 3 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларда инфузион юбориш учун ЗовираксТМ нинг дозалари тана юзасининг майдонига қараб белгиланади.
Чекланган маълумотларга кўра, суяк кўмиги трансплантациясини ўтказган 2 ёшдан ошган болаларда цитомегаловирус инфекциясини олдини олиш учун ЗовираксТМ ни катталар учун тавсия этилган дозаларда юбориш мумкин.
Буйрак фаолияти сусайган чақалоқлар ва болаларда доза буйрак етишмовчилигининг даражасига мувофиқ тузатиш киритиш талаб этилади (Буйрак етишмовчилиги бўлимига қаранг).
Кекса ёшдаги пациентлар
Кекса ёшдаги пациентларда буйрак етишмовчилиги белгилари бўлиши мумкинлигини эътиборга олиш ва дозани мувофиқ равишда камайтириш керак (Буйрак етишмовчилиги бўлимига қаранг).
Адекват сув мувозанатини бир маромда ушлаб туриш керак.
Буйрак етишмовчилиги
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга инфузион юбориш учун ацикловирни буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Адекват сув мувозанатини бир маромда ушлаб туриш керак.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун дозалар 1 жадвалда катталар ва ўсмирлар учун ва 2 жадвалда чақалоқлар ва болалар кўрсатилган тавсияларга мувофиқ камайтирилиши керак.
3 жадвал Буйрак етишмовчилиги бўлган катталар ва ўсмирларда цитомегаловирус инфекциясини олдини олиш учун инфузион юбориш учун ацикловирнинг дозасини танлаш
Креатинин клиренси Дозалаш
Минутига 25 дан 50 мл Тавсия этилган доза (500 мг/м2) ҳар 12 соатда
Минутига 10 дан 25 мл гача Тавсия этилган доза (500 мг/м2) ҳар 12 соатда
Минутига 0 (анурия) дан 10 мл гача (500 мг/м2) тавсия этилган доза икки марта камайтирилиши ва ҳар 24 соатда юборилиши керак
Гемодиализда бўлган пациентлар (500 мг/м2) тавсия этилган доза икки марта камайтирилиши ва ҳар 24 соатда ва диализдан кейин юборилиши
керак
4 жадвал Буйрак етишмовчилиги бўлган чақалоқлар ва болаларда цитомегаловирус инфекциясини олдини олиш учун инфузион юбориш учун ацикловирнинг дозасини танлаш
Креатинин клиренси Дозалаш
Минутига 25 дан 50 мл/1,73 м2 гача Тавсия этилган доза (500 мг/м2) ҳар 12 соатда
Минутига 10 дан 25 мл/1,73 м2 гача Тавсия этилган доза (500 мг/м2) ҳар 12 соатда
Минутига 0 (анурия) дан 10 мл/1,73 м2 гача (500 мг/м2) тавсия этилган доза икки марта камайтирилиши ва ҳар 24 соатда юборилиши керак
Гемодиализда бўлган пациентлар (500 мг/м2) тавсия этилган доза икки марта камайтирилиши ва ҳар 24 соатда ва диализдан кейин
юборилиши керак
Эритмани тайёрлаш ва юбориш қоидалари
Инфузион юбориш учун ЗовираксТМ нинг тавсия этилган дозасини 1 соат давомида вена ичига инфузия кўринишида юбориш керак.
1 мл тайёрланган эритмада 25 мг ацикловир сақловчи ЗовираксТМ нинг эритмасини тайёрлаш учун инекция учун сувнинг ёки инекция учун натрий хлориди эритмасининг (0,9% в/х) қуйидаги хажмлари ишлатилади.
Дори шакли Суюлтириш учун эритманинг хажми
250 мг флакон 10 мл
Суюлтириш учун эритманинг тавсия этилган хажмини ЗовираксТМ кукунили флаконга қўшиш ва флакон ичидагиси тўлиқ эриб кетганигача эҳтиёткорлик билан чайқатиш керак.
Суюлтирилгандан кейин тайёрланган ЗовираксТМ нинг эритмасини препаратни юбориш тезлигини бошқарувчи махсус инфузион насос ёрдамида юбориш мумкин.
Юборишнинг бошқа усули мавжуд бўлиб, бунда ЗовираксТМ нинг тайёрланган эритмасини ацикловирнинг 5 мг/мл (0,5% в/х) дан ошмайдиган концентрациягача суюлтирилади.
Бунинг учун қуйида тавсия этилган танланган эритмага тайёрланган эритмани қўшиш ва эритма тўлиқ аралашгунигача яхшилаб чайқатиш керак.
Эритманинг минимал хажмини юбориш зарур бўлган болалар ва янги туғилган чақалоқлар учун 4 мл ЗовираксТМ нинг тайёрланган эритмасини (100 мг ацикловирни) 20 мл эритувчига қўшиш керак.
Катталар учун 100 мл ли ўрамлардаги инфузион эритмаларни қўллаш тавсия этилади, ҳатто агар бунда ацикловирнинг концентрацияси 0,5 в/х дан аҳамиятли даражада паст бўлса ҳам.
Шундай қилиб, 100 мл хажмдаги инфузион эритмани 250 мг ва 500 мг (10 ва
20 мл суюлтирилган эритма) оралиғидаги ацикловирнинг ҳар қандай дозасини юбориш учун ишлатиш мумкин.
Ацикловирнинг 500 мг ва 1000 мг оралиғидаги дозалари учун шу хажмдаги иккинчи инфузион эритмани ишлатиш мумкин.
Инфузион юбориш учун ЗовираксТМ қуйидаги инфузион эритмалар билан мутаносиб ва улар томонидан суюлтирилганда хона ҳароратида (15оС дан 25оС гача) 12 соат давомида турғун бўлиб қолади:
вена ичига инфузиялар учун натрий хлоридининг эритмаси (0,45% ва 0,9% в/х);
вена ичига инфузиялар учун натрий хлориди эритмаси (0,18% в/х) ва глюкоза эритмаси (4% в/х);
вена ичига инфузиялар учун натрий хлориди эритмаси (0,45% в/х) ва глюкоза эритмаси (2,5% в/х);
Хартман эритмаси.
Инфузион юбориш учун ЗовираксТМ кукунини юқорида келтирилган тавсияларга мувофиқ суюлтирилганда, ацикловирнинг 0,5% в/х концентрацияли эритмаси ҳосил бўлади.
Инфузион юбориш учун ЗовираксТМ ни тавсияларга мувофиқ эритилганда рН даражаси 11 га тенг бўлади.
Эритмалар таркибига ҳеч қандай антибактериал консервантлар киритилмаганлиги туфайли, эритиш ва суюлтириш препаратни бевосита юборишдан олдин тўлиқ асептик шароитларда амалга оширилиши керак.
Ишлатилмаган эритма йўқ қилинади.
Эритилган ёки суюлтирилган эритмаларни совутгичда сақлаш керак.
Инфузиядан олдин ёки инфузия вақтида эритма хиралашганида ёки кристалллар чўкмага тушганида эритмани йўқотиш керак.