Зопиколинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: зопиклон – 7,5 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза – 28,20 мг, дикалций фосфати – 41,40 мг, маккажўхори крахмали – 49,43 мг, натрий метилпарабен – 0,20 мл, натрий пропилпарабен – 0,05 мг, повидон К-30 – 1,12 мг, натрий кроскармеллоза – 11,10 мг, тозаланган сув – қ.с., коллоид сувсиз кремний – 20,0 мл, магний стеарати – 3,00 мл, натрий крахмал гликоляти – 4,00 мг, тозаланган талк – 2,00 мг; плёнка қобиғи: гипермеллоза 15 CПС – 2,230 мг, титан диоксиди – 0,300 мг, тозаланган талк – 0,250 мг, полиетиленгликол 400 – 1,000 мг, изопропанол – қ.с., метилендихлорид – қ.с.

Тасир этувчи модда(ХПН):

зопиклон

Препаратнинг савдо номи:

Зопиколин

Фармакалогик гуруҳи:

ухлатувчи восита.

Дори шакли:

7,5 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

оқ рангли, думалоқ, икки томонлама қавариқ, икки томони силлиқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

ухлатувчи восита.

N05CF01.

Уйқуни бузилишлари: уйқуга кетишни кийнлашиши, тунги уйғонишлар, эрта уйғонишлар, ўткинчи ситуацион ва сурункали уйқусизлик, руҳий ўзгаришларда уйқуни иккиламчи бузилишида қўлланилади.

Даволаш давомийлиги  дозани аста-секин камайтириш даври билан 4 хавфтадан ошмаслиги керак. Катталар: тавсия қилинган доза 7,5 мг (1 таблетка) ни ташкил қилади. Препаратни бевосита уйқудан олдин қабул қилиш лозим. Кекса ёшдаги шахслар: анча паст доза 3,75 мг буюрилади. Препаратнинг самарадорилиги ва ўзлаштира олинишига қараб,  суткалик доза 7,5 мг гача оширишлиши мумкин. Болалар: препаратни болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар қабул қилиши мумкин эмас. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар: бевосита уйқудан олдин камроқ доза – 3,75 мг  буюрилади. Айрим ҳолатларда стандарт доза 7,5 мг препаратни самарадорликка ва ўзлаштирилишига қараб буюриш мумкин. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда даволаш курси давомида препарат ва унинг метаболитларини тўпланиши кузатилмаган. Лекин буйрак функцияси бузилиши бўлган пациентларга даволашни 3,75 мг дан бошлаш тавсия қилинади.

оғизда аччиқ ёки металл таъми;ўткир меъда-ичак бузилишлари, кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, оғиз қуриши;таъсирчанлик, тажавузкорлик, координацияни бузилиши, депрессив кайфият, антеград амнезия, галлюцинация, даҳшатлар каби руҳий ва ҳатти-ҳаракат бузилишлари;эшакеми, иситма, тошма каби аллергик реакциялар.

Препаратнинг бирон-бир компонентига юқори сезувчанлик. Оғир ўткир ва сурункали жигар етишмовчилиги (энцефалопатия хавфи). Ўткир нафас етишмовчилиги. Уйқу вақтидаги оғир апноэ синдроми. Миастения. Препаратни болаларда қўллаш мумкин эмас.

Алкогол зопиклоннинг  седатив самарасини кучайтиради. Зопиколин марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсир кўрсатувчи препаратлар (морфин ҳосилалари, седатив препаратлар, антидепрессантлар, нейролептиклар, барбитуратлар, анксиолитиклар, баклофен, талодомид, пизотифен ва бошкалар) нинг таъсирини кучайтиради, бу депрессияни кучайишига олиб келиши мумкин.  Морфин ҳосилалари билан паралел қўлланиши нафасни тўҳтаб қолиш хавфини оширади.  Зопиклонни бупренорфин билан бир вақтда қабул қилинганда ўлам билан тугаши мумкин бўлган юракни тўхтаб қолишини юқори хавфи мавжуд. Зопиколиннинг метаболизми цитохром Р450 (CЙП) 3А4 изоэнзим таъсирида амалга оширишини хисобга олиб, CЙП3А4 ингибиторлари бўлган препаратлар (эритромицин, кларитромицин, кетоконазол, интраконазол, ритонавир) билан бирга буюрилганда зопиколиннинг дозасини камайтириш  керак. Мувофиқ равишда CЙП3А4 индукторлари (рифампицин, карбамазепин, фенобарбитал, фенитоин ва дала чой препаратлари) билан бир вақтда қўлланганда зопиколиннинг дозасини ошириш  керак бўлиши мумкин. Зопиколин билан бир вақтда марказий нерв тизимини депрессанталари: бошқа ухлатувчи воситалар, седатив антигистамин воситалари, марказий антигипертензив воситалари билан буюрмаслик керак, чунки бу депрессияни кучайишига олиб келиши мумкин.

Дорига қарамлик ривожланиши мумкинлиги туфайли, препаратни узоқ муддат қўллашниши шифокор томонидан жуда камдан-кам ҳолларда буюрилиши мумкин.   Агар 4 хафта давомида уйқусизлик йўколмаса, даволовчи шифокорга хабар бериш керак. Ўрганиб қолиш, жисмоний ва руҳий  қарамлик пайдо бўлиш эҳтимоли, буюрилган дозалаш бузилганида ёки даволаш давомийлиги 4 хафтадан кўпроқ бўлганида ошади. Препаратни бекор қилишни аста-секин ўтқазиш керак, чунки даволашни кескин тўхтатилганда уйқусизлик, тез-тез уйғанишлар, бош ва мушак оғриғи, хавотирлик,  қўзғалиш, паришонхотирлик, жиззакилик юз бериши мумкин. Парадоксал реакциялар кўпроқ кекса ёшдаги пациентларда кузатилади. Парадоксал реакциялар пайдо бўлганида зопиклонни бекор қилиш керак. Зопиклон қабул қилинганидан кейин эртасига ателье хайдаш ва юқори диққат ва тез реакция талаб этувчи потенциал хавфли фаолият билан шуғунланишдан сақланиш керак. Даволаш даврида алкогол ва алкогол сақловчи дорилар  истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Зопиклоннинг юқори дозаларини ҳомиладорликнинг ИИ ёки ИИИ уч ойлиги вақтида  қўлланиши ҳомилада ҳаракат фаоллигини камайиши ва юрак қисқаришлари сонини ўзгаришига олиб келиши мумкин. Паст дозалар акциал мушакларни гипотонияси ва эмиш рефлексини қайтувчи характерга эга бўлган бузилишига олиб келиши мумкин. Юқори дозалар қабул қилинганда янги туғилган чақалоқларда нафасни қайтувчан сусайиши ёки апноэ, гипотермия ва бекор қилиш синдроми ривожланиши мумкин. Шунинг учун ҳомиладорлик даврида Зопиколинни қўллашдан сақланиш керак. Зопиколинни қўллаганда эмизишни тўхтатиш керак.

Қуруқ, ёруғликдан сақланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: турли даражали кўринишдаги (уйқучанликдан ҳушини йўқотишгача) марказий нерв тизимини сусайиши кузатилади. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш; зарурати бўлганда – симптоматик даволаш. Специфик антидот сифатида бензодиазепин рецепторларни антагонисти флумазенил қўлланади (стационар шароитида). Гемодиализ самарасиз.

Шифокор рецепти бўйича

7,5 мг ли плёнка қобиқ билан қопланга       н таблеткалар №10 (1х10) (блистерлар)

3 йил