Одатда азитромицин пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилади.
Азитромицин препаратларини қабул қилинганда қуйидаги ножўя реакциялар кузатилади.
Юрак-қон томир тизими томонидан: юракни уриб кетиши, юрак қоринчаларини “пируэт” туридаги пароксизмал тахикардияси, аритмия, жумладан қоринчалар тахикардияси ва артериал гипотензияни ривожланиш ҳоллари хақида хабарлар берилган.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, диарея, қоринда оғриқ, метеоризм, қусиш, диспепсия, гастрит, қабзият, сохтамембраноз колит, панкреатит, тил рангини ўзгариши.
Гепатобилиар тизими томонидан: гепатит, жигар фаолиятини бузилиши, кам ҳолларда ўлимга олиб келувчи жигар етишмовчилигини ривожланиши, фулминант ва некротик гепатит, холестатик сариқлик.
Неврологик бузилишлар: бош айланиши, бош оғриғи, парестезиялар, дисгевзия, гипестезия, уйқучанлик, уйқусизлик, хушдан кетиш, тиришишлар, психомотор ўта юқори фаоллик, аносмия, агевзия, паросмия, гравис миастенияси.
Руҳий бузилишлар: асабийлик, ҳавотирли қўзғалувчанлик, тажаввузкорлик ва ҳавотирлик.
Эшитиш аъзолари ва вестибуляр аппарати томонидан: қайтувчи характерга эга бўлган карлик, қулоқларни шанғиллаши, вертиго.
Кўриш аъзолари томонидан: кўришни бузилиши.
Қон ва лимфа тизими томонидан: нейтропения, лейкопения, тромбоцитопения, гемолитик анемия.
Тери ва териости ёғ клетчаткаси томонидан: тошма, қичишиш, Стивенс-Джонсон синдроми, ёруғликка сезувчанлик, эшакеми, токсик эпидермал некролиз, ангионевротик шиш ва кўп шаклли эритема.
Таянч-ҳаракат аппарати ва бириктирувчи тўқималар томонидан: бўғимларда оғриқ.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: ўткир буйрак етишмовчилиги ва интерстициал нефрит.
Инфекциялар ва инвазиялар: кандидоз, шу жумладан оғиз бўшлиғи кандидози; қин инфекциялари.
Аллергик реакциялар: юқори сезувчанлик, анафилактик реакциялар.
Умумий бузилишлар: кучли толиқиш, анорекция, кўкракда оғриқ, шишлар, ланжлик, астения.
Лаборатор кўрсаткичлар томонидан ўзгаришлар: лимфоцитопения, эозинофилия, қонда бикарбонатлар миқдорини камайиши, АлАТ, АсАТ, билирубин ва креатининни ошиши, шунингдек калийнинг даражасини ўзгариши, электрокардиограммада ҚТ интервални узайиши.