Зим rasmini ko'rish

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 60 мг замбуруғ диастазаси; 10 мг пепсин; 50 мг диметикон, ёрдамчи моддалар: изопропил спирти, дикалцийфосфат, калций карбонати, магний стеарати.

Препаратнинг савдо номи:

Зим

Фармакалогик гуруҳи:

овқат ҳазм қилишни яхшиловчи воситалар.

Дори шакли:

капсулалар

оқ кукун сақловчи, “0” ўлчамдаги жигарранг/жигарранг рангли капсулалар.

овқат ҳазм қилишни яхшиловчи воситалар.

Зим капсулаларидаги панкреатик ферментлар меъда кислотасида минимал даражада парчаланади ёки фаолсизланади. Зим капсулалари рН 5,5 юқори бўлган табиий шароитда ферментларни кўп миқдорда ажратиб чиқаради. Меъда ости бези ферментлари меъда-ичак йўлларида аҳамиятли даражада сўрилмайди.

Зим капсулалари қуйидагиларни қўлланади: овқат ҳазм қилишни бузилишлари, иштаҳани йўқолиши, метеоризм, гипопротеинемиялар, овқатланишдан кейин меъдани тўлиб кетиш ҳисси, ферментатив етишмовчилик, меъда-ичак йўлларида операциядан кейин овқат ҳазм қилишни енгиллаштириш учун қўлланади.

1-2 капсуладан кунига 3 марта овқатдан кейин ёки шифокор кўрсатмаси бўйича қабул қилинади.

Қуйидагилар кузатилиши мумкин: диарея, оғриқ/спазмлар ёки кўнгил айниши. Агар бу кўринишлардан биронтаси сақланиб қолса ёки ёмонлашса дарҳол шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг. Агар шифокорингиз Сизга бу препаратни буюрган бўлса, ёдда тутинг, у Сиз учун фойда жиддий ножўя самаралардан юқори эканлигини аниқлаган. Бу препаратни қабул қилиб кўпчилик одамларда жиддий ножўя самаралар кузатилмайди. Агар қуйидаги эҳтимоли кам, лекин жиддий ножўя самаралардан биронтаси Сизда кузатилса, дарҳол шифокорингизга хабар беринг: меъда-ичак йўлларида кучли дискомфорт, тез-тез/оғриқли сийиш, бўғимларда оғриқ. Бу препаратга жуда жиддий аллергик реакциялар кам ҳолларда учрайди. Бу кузатилиши мумкин бўлган ножўя самараларнинг тўлиқ рўйхати эмас. Агар Сиз юқорида санаб ўтилмаган бошқа самараларни сезсангиз шифокор ёки фармацевт билан боғланинг.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Зим қуйидаги препаратлар билан ишлатилиши мумкин эмас, чунки жуда жиддий ўзаро таъсирлар кузатилиши мумкин: акарбоз, миглитол. Агар Сиз юқорида санаб ўтилган препаратлардан биронтасини ишлатаётган бўлсангиз бу овқат ҳазм қилиш ферментини қўллашни бошлашдан олдин шифокор ёки фармацевтга хабар беринг. Бу дори воситасини қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевтга Сиз қўллашингиз мумкин бўлган барча рецепт бўйича ва рецепциз/ўсимликлардан олинган препаратлар, хусусан, темир препаратлари ҳақида хабар беринг.

Агар Сизда препаратга ёки чўчқа оқсилига аллергия бўлса; ёки Сизда ҳар қандай бошқа аллергик реациялар бўлса, препаратни қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг. Зим аллергик реакциялар ёки бошқа кўринишларнинг сабабчиси бўлиши мумкин бўлган ёрдамчи моддалар сақлаши мумкин. Ҳомиладорлик вақтида бу препаратни фақат зарур бўлган ҳоллардагина қўллаш керак. Шифокорингиз билан хавф ва фойдани мухокама қилинг. Бу дори воситасини кўкрак сутига кириши номаълум. Эмизишдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Агар дозани ошириб юборилиши хавфи мавжуд бўлса, маҳаллий токсикологик марказ ёки шошилинч тиббий ёрдам билан боғланинг.

Рецепциз

10 капсуладан блистерда, 1 ёки 3 ёки 10 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

2 йил.