Зифортрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Хар бир ампула (3 мл) қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: тиамин гидрохлориди – 100 мг; пиридоксин гидрохлориди – 100 мг; цианокобаламин – 5 мг; ёрдамчи моддалар: бензил спирти, диетаноламин, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

тиамин гидрохлориди, пиридоксин гидрохлориди, цианокобаламин.

Препаратнинг савдо номи:

Зифорт

Фармакалогик гуруҳи:

витаминлар.

Дори шакли:

мушак ичига юбориш учун эритма

тиниқ, қизил рангли, ўзига хос ҳидли эритма.

витаминлар.

A11ЕA

В1 витамини Препарат парентерал юборилганида қонга тез тушади, аъзолар ва тўқималар ўртасида нисбатан бир хил тақсимланади. Фосфорланиши жигарда амалга ошади. Жигар, юрак, бош мия, буйраклар, талоқда тўпланади. Жигар ва буйраклар орқали чиқарилади, тахминан 8-10% ўзгармаган ҳолда чиқарилади. В6 витамини В6 витаминининг катта бўлмаган концентрациялари жигарда ва миокардда аниқланади, чунки у ерда у тўпланади. В6 витаминини катта қисми буйракларда аниқланади. Йўлдош орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Т1/2 15-20 кунни ташкил этади. Буйраклар орқали чиқарилади, вена ичига юборилганида – 2% сафро билан чиқарилади, шунингдек гемодиализ вақтида ҳам ажралиб чиқади. В12 витамини Мушак ичига юборилганидан сўнг плазмадаги чўққи концентрациясига юборилгандан сўнг 60 минутдан кейин эришилади. Специфик плазма оқсиллари – транскобаламинлар билан юқори даражада боғланади. Асосан жигарда тўпланади. Жигарда метаболизмга учрайди, Т1/2 6 кунни ташкил этади. Буйрак фаолияти нормал бўлганида 7-10% буйраклар орқали, тахминан 50% ахлат массалари билан чиқарилади; буйрак фаолияти паст бўлганида – 0-7% буйраклар орқали, 70-100% ахлат массалари билан чиқарилади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига киради.

Сурункали алкоголизмнинг оқибатлари (периферик нейропатия, Верника-Корсакова синдроми);токсик полинейропатиялар (токсик моддалар ёки дори воситаларини қабул қилиш оқибатида);диабетик полинейропатия;Бери-Бери касаллиги (қуруқ ва нам);ўткир ва сурункали невритлар ва полиневритлар; уш шохли нерв невралгияси, ишиалгия;Зостер герпеси;Бирмер касаллиги (пернициоз анемия) да қўлланади.

Зифорт препарати шифокорнинг тавсияси бўйича қўлланади. Қўллаш давомийлиги ва препаратнинг дозасини шифокор белгилайди. Препарат мушак ичига инекция учун эритма 3 мл (битта ампула) дан кунига бир марта чуқур юборилади. Касалликнинг енгил шаклларида шифокорнинг кўрсатмасига кўра препаратнинг дозаси 3 мл (битта ампула) дан ҳар 2-3 кунда бир мартагача камайтирилиши мумкин.

Дори воситасини қўллаш баъзи пациентларда қуйидаги ножўя самараларни ривожланишига олиб келиши мумкин. Скелет-мушак бузилишлари: санчиқлар. Меъда-ичак бузилишлари: кўнгил айниши. Тери ва тери ости тўқималарини шикастланиши: кам ҳолларда – тошмалар, қичишиш, уртикария, экзантема, ангиодема. Нерв тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: бош айланиши, терлаш, пиридоксиннинг юқори дозаларини узоқ вақт давомида қўллаш ўткир периферик невропатияларни ривожланиши билан намоён бўлади. Иммун тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: анафилактик реакциялар. Юрак фаолиятини бузилиши: жуда кам ҳолларда – тахикардия, брадикардия, юрак ритмини бузилиши. Нафас фаолияти, кўкрак ва кўкс оралиғи томонидан кузатиладиган бузилишлар: жуда кам ҳолларда – диспноэ.

Қуйидаги касалликлари бўлган беморларга Зифорт препаратини қўллаш мумкин эмас: дори воситасининг ҳар қандай компонентига аллергия (ўта юқори сезувчанлик);декомпенсацияланган юрак етишмовчилигини ўткир ва оғир шакллари;полицитемия (қонда эритроцитлар миқдорини ошиши);рак олди касалликларида қўллаш мумкин эмас ; Кўрсатилган витаминларни буюришдан олдин, юқори сезувчанлик кузатилиши мумкин бўлган пациентларда тери остига синама дозани юбориш тавсия этилади.

В1 витамини Тиамин гидрохлориди эритмасини таркибида сулфитлар сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас, чунки у уларнинг таркибида бутунлай парчаланади. Бир шприцда тиаминни пенициллин ёки стрептомицин билан (антибиотикларни парчаланиши кузатилади), шунингдек тиамин ва никотин кислотасини (тиаминни парчаланиши кузатилади) аралаштириш мумкин эмас. Тиришишга қарши препаратлар (фенобарбитал, фенитоин, карбамазепин) билан узоқ вақт давомида даволаш, шунингдек препаратни дигоксин, индометацин, антацид препаратлар билан бирга қўллаш тиаминни танқислигига олиб келиши мумкин. Тиосемикарбазон ва 5-фторфуранил В1 витаминининг фаоллигини ингибиция қилади. Кофеин, таркибида олтингугурт ва эстрогенлар сақловчи препаратларни қўллаш тиаминга бўлган эҳтиёжни оширади. Тиамин қутблантирувчи мушак релаксантлари (дитилин ва бошқалар) нинг кураресимон таъсирини сусайтиради. В6 витамини Диуретикларнинг таъсирини кучайтиради; леводопанинг фаоллигини сусайтиради. Изоникотин гидразиди, пеницилламин, циклосерин ва таркибида эстроген сақловчи перорал контрацептивлар пиридоксиннинг самарасини сусайтирадилар. Юрак гликозидлари билан (пиридоксин миокардда қисқартирувчи оқсиллар синтезини ошишига ёрдам беради), глутамин кислотаси ва аспаркам билан (гипокцияга нисбатан чидамлилик ошади) бирга қўллаш мумкин. В12 витамини Аскорбин кислотаси, оғир металларнинг тузлари билан фармацевтик жиҳатдан номутаносибдир (цианокобаламинни фаолсизлантиради). Аминогликозидлар, салицилатлар, тутқаноққа қарши дори воситалар, колхицин, К+ препаратлари цианокобаламиннинг сўрилишини пасайтирадилар. Тиамин келтириб чиқарган аллергик реакцияларни ривожланишини кучайтиради. Хлорамфеникол гемопоэтик жавобни пасайтиради. Қоннинг ивучанлигини оширувчи препаратлар билан бирга қўллаш мумкин эмас. Тиаминни фонида аллергик реакцияларни ривожланиш ҳавфи мавжуд.

Препарат қўлланганида, гипервитаминозни олдини олиш мақсадида В гуруҳ витаминларини бошқа манбалардан истеъмол қилинишини инобатга олиш керак, гарчи бундай ҳолатлар, В гуруҳ витаминлари сувда эрувчан ва ортиқча миқдори сийдик билан чиқарилиши сабабли, кам кузатилади. В гуруҳ витаминларининг юқори концентрациялари бўлган препаратларни такроран инекция қилиш анафилактик шокни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин. Енгил аллергик реакциялар: аксириш ёки бронхиал астмани енгил шакли, препаратнинг навбатдаги инекциялари анафилактик шокни ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган белгилар бўлиши мумкин. Препарат ҳомиладор аёлларда мегалобласт анемияни даволашда ишлатилиши мумкин эмас. Педиатрияда қўлланиши Препарат 10 ёшдан ошган болаларда қўлланади. Препаратнинг таркибида бензил спирти бўлганлиги сабабли, уни янги туғилган чақалоқларга ва айниқса чала туғилган болаларга буюриш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Ҳомиладорликда ва лактация даврида препаратни она учун кутилган фойда ҳомила / эмизикли бола учун кузатилиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

15-30оС хона ҳароратда сақлансин.

В гуруҳ витаминлари сувда эрувчанлиги ва ортиқча миқдори сийдик билан чиқарилиши туфайли дозани ошириб юборилиш ҳоллари жуда камдир. Бунда пиридоксиннинг юқори дозаларини узоқ вақт давомида қўллаш ўткир периферик невропатияларни ривожланишига олиб келади. Қуйидаги симптомлар: қўл, оёқлар ёки бошқа соҳаларда спазм ва ачишиш, увишиш, санчиш, енгил тегилганида ёки термик таъсир кўрсатилганида сезувчанликни камайиши ёки ошиши, мувозанатни камайиши ёки йўқолиши, координацияни бузилишини ривожланиши препаратнинг дозасини ошириб юборилганлигидан далолат бериши мумкин. Бундай симптомлар пайдо бўлганида зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.

Шифокор рецепти бўйича

3 мл дан қаҳрабо рангли шиша ампулаларда. №20 ли ўрам 5 ампуладан ПВХ ўрамда, 4 ампула ўрами қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. №5 ли ўрам 5 ампуладан ПВХ ўрамда, 1 ампула ўрами қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.