Зефтизин

Таркиби:

фаол модда: цетиризин дигидрохлорид ёрдамчи моддалар: сахароза, пропиленгликол, натрий бензоат, натрий эдетат, “Сунсет Еллоw” Е110 буёки, апелсин эссенцияси, лимон кислотаси, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

цетиризин дигидрохлорид

Препаратнинг савдо номи:

Зефтизин

Фармакалогик гуруҳи:

Аллергияга қарши воситалар.

Дори шакли:

сироп

ўзига хос ҳидли, ширин таъмли, тўқ сариқ рангли, сиропсимон суюқлик.

Аллергияга қарши воситалар.

R06AE07

Сўрилиши: ичга қабул қилингандан сўнг цетиризин меъда-ичак йўлларидан тез ва яхши сўрилади. Максимал концентрация даражаси (Смах) таҳминан 30-60 минутдан кейин аниқланади. Овқат қабул қилиш сўрилиш катталигига сезиларли таъсир кўрсатмайди, бироқ бундай холларда сўрилиш тезлиги бироз пасаяди. Тақсимланиши: Цетиризин қон плазмаси оқсиллари билан таҳминан 93% га боғланади. Тақсимланиш ҳажми (Вд) паст (0,5 л/кг), препарат ҳужайра ичига кирмайди. Препарат гематоэнцелик тўсиқ орқали кирмайди. Метаболизми: Цетиризин жигарда нофаол метаболитни ҳосил қилиб, суст метаболланади. 10 мг дозада 10 кун қўлланганда препаратни тўпланиши кузатилмайди. Чиқарилиши: Таҳминан 70% буйраклар орқали асосан ўзгармаган ҳолда юз беради. Тизимли клиренс катталиги 54 мл/мин атрофидагини ташкил этади. Бир марталик дозани қабул қилингандан кейин яримчиқарилиш даври (Т1/2) 10 соат атрофидагини ташкил қилади. 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларда Т1/2 5-6 соатгача камаяди. Буйраклар фаолияти бузилишида (креатинин клиренси (КК) 11-31 мл/мин. дан пастда) ва гемодиализда бўлган пациентларда (КК 7 мл/мин.дан камда) Т1/2 3 мартага ошади, клиренс 70% га камаяди. Сурункали касалликлари фонида ва кекса пациентларда Т1/2 катталиги 50% га ошиши ва клиренсни 40% га камайиши аниқланади. Гемодиализ самарасиз.

мавсумий ва йил бўйи аллергик ринит ва конъюнктивит;аллергик дерматозлар;поллиноз (пичан иситмаси);эшакеми (шу жумладан сурункали идиопатик);Квинке шишида.

Препаратни овқатни қабул қилинишига боғлиқ бўлмаган холда ичга буюрилади. Катталар ва 12 ёшдан катта болаларга – сиропни 10 млдан суткада 1 мартта, ҳар куни қўллаш тавсия қилинади, кечқурун маққулроқ. 6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга – сиропни 10 мл дан суткасида бир мартта ёки сиропни 5 мл дан суткада 2 мартта, эрталаб ва кечқурун. 2 дан 6 ёшгача бўлган болаларга – сиропни 5 мл дан ёки сиропни 2,5 мл дан суткада 2 мартта, эрталаб ва кечқурун. Буйрак етишмовчилигини ўрта ёки оғир шакли бўлган пациентларда препарат дозасини 2 мартта камайтириш керак. Жигар фаолиятини бузилишларида дозани уни суткада 5 мл гача ва ундан камга камайтириб бир вақтда буйрак етишмовчилиги билан бўлганда ўта эҳтиёткорлик билан шахсий танланади. Буйраклар фаолияти меъёрий бўлган кекса ёшдаги пациентларда дозани тў¼ирлаш талаб қилинмайди.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғиз қуриши, диспепсия. МНТ томонидан: бош оғриғи, уйқучанлик, толиқиш, бош айланиши, асабийлик, меньшевизм. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, ангионевротик шиш, эшакеми, терини қичишиши. Препарат одатда жуда яхши ўзлаштирилади. Ножўя ҳолатлар кам пайдо бўлади ва ўтувчан характерга эга.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, буйракни оғир касалликлари, кексаларга, 2 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик ва лактация даври.

Марказий нерв тизимини сусайтирувчи воситаларини бир вақтда ишлатиш ва алкоголни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди. Даволаш вақтида юқори диққат концентрациясини ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қиладиган потенциал хавфни фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш зарур. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмаслик лозим.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган хароратда саклансин.

Симптомлари: уйқучанлик, нотинчлик, тормозланиб қолиш, ҳолсизлик, толиқиш (кўпинча суткада 50 мг дозада қабул қилинганда), безовталик, бош оғриғи, таъсирчанлик сийдикнинг тутилиши, тремор, тахикардия, қичишиш, тошма. Даволаш: меъдани ювиш, фаолланган кўмирни буюриш, симптоматик давони ўтказиш. Махсус антидоти аниқланмаган. Гемодиализ самарасиз.

Рецепциз

Сироп флаконларда 50, 60 ва 100 мл дан.

2 йил.