Юнигрипп rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: парацетамол – 500,0 мг, кофеин бензоати – 30,0 мг, фенилефрин гидрохлориди – 5,0 мг, хлорфенирамин малеати 2,0 мг. ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, калций дигидрофосфати, маккажўхори крахмали, натрий метилпарагидроксибензоати, натрий пропилпарагидроксибензоати, магний стеарати, гидроксипропилметилцеллюлоза, талк, аэросил, натрий крахмалгликоляти, натрий кроскармеллоза, Хинолин сариқ W.С.Супра бўёвчиси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол, фенилефрин гидрохлориди, хлорфенирамин малеати, кофеин.

Препаратнинг савдо номи:

Юнигрипп

Фармакалогик гуруҳи:

Ўткир респиратор касалликлар ва шамоллаш симптомларини бартараф қилиш учун восита.

Дори шакли:

таблеткалар.

сариқ рангли, чўзиқ, икки томони қавариқ, юзаси ғадир-будур, қобиқ билан қопланмаган таблеткалар.

Ўткир респиратор касалликлар ва шамоллаш симптомларини бартараф қилиш учун восита.

N02BE51

Парацетамол ичга қабул қилинганида яхши ва тез сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига 30-90 минут ўтгач эришилади. Организмнинг деярли барча тўқималарига киради, йўлдош орқали осон ўтади ва кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Жигарда метаболизмга учрайди, метаболитлари фармакологик фаол эмас, аммо тўпланганида жигарни некрозга олиб келиши мумкин. Асосан метаболитлари кўринишида буйрак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1,5 соатдан 3 соатгача ўзгаради. Жигар фаолияти бузилганида препаратнинг организмдан чиқарилиши секинлашади, бу метаболитларини организмда тўпланишига олиб келади. Ичга қабул қилинганида жигардан биринчи ўтиш ҳисобига ва моноаминооксидаза билан меъдада парчаланиши натижасида фенилефрин гидрохлоридининг биологик фаоллиги пасаяди. Биотрансформацияси меъда-ичак йўлларида ва жигарда юз беради. Буйрак орқали чиқарилади. Хлорфенирамин малеати ичга қабул қилинганидан сўнг меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Оқсиллар билан боғланиши – юқори (72%). Биотрансформацияси жигарда, шунингдек буйракда кечади. Ярим чиқарилиш даври – 14-25 соатни ташкил қилади. Организмдан буйрак орқали метаболитлари кўринишида чиқарилади. Кофеин ичга қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади ва организмга яхши тақсимланади. Плазмадаги максимал концентрацияга бир соатдан сўнг эришилади, ярим чиқарилиш даври 3,5 соатни ташкил қилади.

Болаларга: 6 ёшдан 12 ёшгача 1 таблеткадан кунига 1-2 марта буюрилади. Катталарга: 1 таблеткадан кунига 3-4 марта буюрилади.

Кам ҳолатларда аллергик реакциялар (тери тошмаси, эритема, эшакеми), шунингдек бош айланиши, уйқунинг бузилиши, юқори таъсирчанлик, кўнгил айниши, оғиз қуриши кузатилиши мумкин.

препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;ҳомиладорлик, лактация даври;болалар (6 ёшгача) да қўллаш мумкин эмас.

Моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари, седатив препаратлар, этанолнинг самарасини кучайтиради. Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши воситалар, антипсихотик воситалар, фенотиазин ҳосилалари сийдик тутилиши, оғизни қуриши, қабзият ривожланиши хавфини оширади. Глюкокортикостероидлар глаукома ривожланиши хавфини оширади. Парацетамол диуретик препаратларнинг самарасини пасайтиради. Хлорфенирамин МАО ингибиторлари, фуразолидон билан бирга гипертоник криз, қўзғалувчанлик, гиперпирекцияга олиб келиши мумкин. Гуанитидиннинг гипотензив таъсирини пасайтиради, у эса ўз навбатида алфа-адреностимуляцияловчи фаоллигини кучайтиради.

Препаратни бошқа парацетамол сақловчи препаратлар билан бирга қабул қилиш мумкин эмас. Препарат билан даволаш даврида жигар, буйрак фаолиятини ва периферик қон манзарасини назорат қилиш керак. Препаратни қўллаш вақтида препаратнинг гепатотоксик таъсирини кучайиши мумкинлиги туфайли, алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: аллергик реакциялар, бош оғриғи, психомотор қўзғалишлар, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш. Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

Рецепциз

4 таблеткадан контур уясиз ўрамда.

3 йил.