Юнигексолрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир мл эритма қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддаЁд таркиби:Ёгексол таркиби:Ёгексол240 мг518 мгЁгексол300 мг647 мгЁгексол350 мг755 мг

Тасир этувчи модда(ХПН):

ёгексол

Препаратнинг савдо номи:

Юнигексол®

Фармакалогик гуруҳи:

рентгеноконтраст восита.

Дори шакли:

инекция учун эритма.

тиниқ, рангсиздан оч сариқ ранггача бўлган эритма.

рентгеноконтраст восита.

V08AB02

Вена ичига юборилган ёгексолнинг тахминан 100% ўзгармаган ҳолда нормал фаолият кўрсатувчи буйрак орқали 24 соат давомида чиқарилади. Сийдикда ёгексолни максимал концентрацияси тахминан инекциядан кейин 1 соат давомида аниқланади. Препаратнинг метаболитлари аниқланмаган. Плазма оқсиллари билан боғланиши минимал (2% дан кам) даражада. Буйрак клиренси минутига 99 мл, умумий клиренси – минутига 109 мл, қон плазмасидаги минимал концентрацияси – 109 мкг/мл, максимал концентрацияга эришиш вақти – 2-6 соат. Тақсимланиш ҳажми – 157 мл/кг, ярим чиқарилиш даври – 3-4 соатни ташкил этади.

Препарат қуйидаги диагностик рентгенологик текширишларни ўтказишда қўлланилади: кардиоангиография, артериография, урография, флебография, компютер томографиясида контрастни кучайтиради, артрография, эндоскопик ретроград панкреатография, эндоскопик ретроград холангиопанкреатография, салпингография, циалография, меъда–ичак йўлларини текшириш.

Вена ичига юбориш: Экскретор урография: катталарга – 40-80 мл Юнигексол 300 мг ёд/мл ёки Юнигексол   350 мг ёд/мл; тана вазни 7 кг дан катта болаларга 1 кг тана вазнига 3 мл дан Юнигексол 240 мг ёд/мл, ёки Юнигексол 300 мг ёд/мл. Юбориш ҳажми 40 мл дан кўп бўлмасилиги керак. Оёқ флебографиясида: катталарга оёқларга 20-100 мл Юнигексол 240 мг ёд/мл ёки Юнигексол 300 мг ёд/мл. Рақамли субтракцион ангиографияда: катталарга инекция учун 20-60 мл Юнигексол     300 мг ёд/мл ёки Юнигексол 350 мг ёд/мл; Компютер томографияда кучайтириш мақсадида: катталарга 100-250 мл Юнигексол     240 мг ёд/мл ёки 100-200 мл Юнигексол 300 мг ёд/мл ёки 100-150 мл Юнигексол 350 мг ёд/мл ёднинг умумий миқдори одатда 30-60 г ни ташкил қилади. Болаларга 1 кг тана вазнига 2-3 мл Юнигексол 240 мг ёд/мл ёки 1 кг тана вазнига 1-3 мл Юнигексол 300 мг ёд/мл (юбориш хажми 40 мл дан ошмаслиги керак). Бўшлиқлар ичига юбориш: Артография: катталарга– 5-20 мл Юнигексол 240 мг ёд/мл ёки 5-15 мл Юнигексол 300 мг ёд/мл ёки 5-10 мл Юнигексол 350 мг ёд/мл; Ретроград эндоскопик панкреато-холангиография: катталарга 20-50 мл Юнигексол 240 мг ёд/мл; Герниография: катталарга – 50 мл Юнигексол 240 мг ёд/мл. Юбориш ҳажми чурранинг ҳажмига боғлиқ; Гистеросалпингография катталарга – 15-50 мл Юнигексол  240 мг ёд/мл ёки 15-25 мл Юнигексол 300 мг ёд/мл; Сиалография катталарга – 0,5-2 мл Юнигексол 240 мг ёд/мл ёки 0,5-2 мл Юнигексол 300 мг ёд/мл. Меъда ичак йўлларини текшириш: Перорал контрастлаш: катталарга юбориладиган дозанинг ҳажми индивидуал равишда танланади (Юнигексол 350 мг ёд/мл); болаларда (қизилўнгач) 1 кг тана вазнига 2-4 мл Юнигексол 300 мг ёд/мл ёки 1 кг тана вазни 2-4 мл Юнигексол 350 мг ёд/мл, умумий юбориш ҳажми 50 мл дан ошмаслиги керак.

Ионланмаган рентген контраст воситаси қўлланганида ноҳуш ва ножўя реакциялар асосан яққоллиги ўртача даражада бўлиб, ион контраст воситасига нисбатан кам учрайди ва қайтувчи характерга эга бўлади. Бутун танада “иссиқликни ҳис қилиш” ёки оғиз бўшлиғида ўтиб кетувчи “металл” таъмини сезиш, қорин бўшлиғида оғриқ ёки ноҳуш ҳиссиётлар, кўнгил айниш, кўринишида кузатилиши мумкин. Нафас олишни ўртача яқолликдаги бузилишлари (ҳансираш, бронхоспазм) ёки тери реакциялари (тошмалар, эритема, эшакема, қичишиш) кўринишидаги ўта сезувчанлик реакциялари, айрим ҳолларда ангионевратик шишиш кўринишида ривожланиши мумкин.

: Препаратга ва унинг компонентларига ўта сезувчанлик. Яққол намоён бўлган тиреотоксикоз. Маҳаллий ёки тизимли инфекциялари. Ҳомиладорлик.

Анамнезида аллергия, бронхоспазм ёки бошқа ноҳуш реакциялар бўлса, ёд сақловчи контраст воситани қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бундай ҳолатларда глюкокортикостероидларни ёки Ҳ1- гистамин блокаторларни қўллаш лозимлигини эътиборга олиш керак. Декомпенсацияланган юрак – қон томир касалликлари, ўпка гипертензияси бўлган пациентларни текширишда юрак ритмини бузилиши ёки гемодинамикани чуқур бузилиши хавфи бўлганлиги сабабли эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бронхиал астмаси, поллиноз, миелом кассаллиги, озиқ-овқатларига аллергия, жигар етишмовчилиги, дегидратация, тарқоқ склероз, серповид ҳужайра анемияси, ўткир тромбофлебит, яққол атеросклероз, қарияларда, лактация даврида бўлган пациентларни текширишда препаратни қўллашда эхтиёткорликка риоя қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ярроқлик муддати ўтгач қўлланилмасин.

300С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин. Ёруғликдан ва иккиламчи рентген нурларидан ҳимоялансин.

Агар пациентга қисқа вақт оралиғида 2000 мг ёд/кг дан катта дозада юборилмаган бўлса, дозани ошириб юборилиши симптомлари ривожланиш эҳтимоли кам. Препаратнинг катта дозасини юборилаётганда муолажа давомийлиги буйрак фаолиятига таъсир қилиши мумкин. Препарат дозасини таъсодифан ошириб юборилиш ҳоллари болаларда кузатилиши мумкин, айниқса мураккаб ангиографик муолажаларда, юқори дозалар давомли юборилганда. Симптомлари: цианоз, брадикардия, ацидоз, ўпкадан қон кетишлар, юрак тўхташи, уйқусизлик ёки уйқучанлик, ҳолсизлик, юқори толиқиш, ступор, тутқаноқ синдроми,кома, руҳий фаолиятни бузилишлари: галлюцинациялар, деперсонализация, қўрқув, эхолалия, депрессия, амнезия, психоз, амлиопия, диплопия, фотофобия. Даволаш: доза ошириб юборилган ҳолларда сув-электролит мувозанатини бузилишлари пайдо бўлганда дозага тузатиш киритиш чорраларини қўллаш керак. Даволашни охирги 3 куни давомида буйрак фаолиятини мониторинг қилиш керак. Зарурат бўлганда ортиқча юборилган препаратни бартараф қилиш учун гемодиализ қўллаш мумкин.

Рецепт бўйича

20 мл ампулаларда №5 қўллаш бўйича йўриқнома билан картон ўрамда. 50 ёки 100 мл шиша флаконларда қўллаш бўйича йўриқнома билан картон ўрамда.

3 йил.