Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
фаол модда: ёд; ёрдамчи моддалар: калий ёдид, 96% ли тиббиёт этил спирти ва тозаланган сув.
Тасир этувчи модда(ХПН):
ёд
Препаратнинг савдо номи:
Ёднинг 5 % ли спиртли эритмаси.
Фармакалогик гуруҳи:
Антисептик воситалар.
Дори шакли:
еритма
тиниқ, қизил-қўнғир рангли, ўзига хос ҳидли эритма.
Антисептик воситалар.
D08AG03
Фармакологик хусусиятлари Сиртга қўлланганда антисептик, қўзғатувчи ва чалғитувчи таъсир кўрсатади. Ичга қабул қилинганда қалқонсимон бези функциясига таъсир қилади, диссимиляция, фибринолиз жараёнини кучайтиради, ёғ алмашинувига қониқарли таъсир кўрсатади, қон ивиши тезлигини пасайтиради, балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади. Сифилиснинг учламчи даврида тўқималарда пайдо бўладиган тугунсимон тузилмаларда ёдни тўпланиши уларни сўрилиши ва юмшатишига ёрдам беради. Бироқ туберкулёз ўчоғларида ёднинг тўпланиши яллиғланиш жараёнини кучайтиради. Фармакокинетикаси Шикастланмаган тери орқали осон сўрилади. Қалқонсимон безда тўпланади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Организмдан асосан буйрак, қисман меъда-ичак йўллари, тер ва сут безлари орқали чиқарилади.