Ичга қабул қилинганида препарат меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади.
12 бармоқ ичакдан сўрилиши (ўт кислоталарининг тузларини, ёғларни бўлганида, меъда ости бези нормал фаолият кўрсатганида) – 20-40% ни ташкил этади.
Доза оширилганида сўрилиш даражаси пасаяди.
Максимал концентрацияга эришиш вақти – 4 соат ва 24 соат давомида давом этади.
Барча аъзолар ва тўқималарда, айниқса, ёғ тўқимасида тўпланади.
Йўлдош орқали етарли бўлмаган миқдорларда ўтади: ҳомила қонига она қонидаги концентрациянинг 20-30% ўтади.
Кўкрак сутига ўтади.
Экскрецияси, асосан, меъда-ичак йўллари орқали амалга ошади, сафро билан – 90% дан кўпроқ қисми, 6% дан камроқ қисми буйраклар орқали глюкуронидлар ва бошқа метаболитлар ҳолида чиқарилади.
Е витаминининг танқислигини олдини олиш ва даволаш учун қўшимча қўллаш мумкин.
Е витамини одатда яхши ўзлаштирилади.
Юқори дозаларда қабул қилинганида диарея, қоринда оғриқ, МНТ томонидан бузилишлар, бош оғриғи, кўришни хиралашиши, шимоллаш симптомлари, эркак ва аёлларда кўкракни катталашиши, толиқиш ва ҳолсизлик кузатилади.
К витаминини етишмовчилиги келтириб чиқарган гипопротромбинемия.
Препаратнинг таъсир этувчи ва ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Е витамини антикоагулянтлар, варфарин, ёки қонни суюлтирувчи бошқа индандион гуруҳига мансуб бўлган препаратлар ва эстрогенларнинг таъсирини кучайтиради, шунингдек тромбоцитлар агрегациясига қарши аспириннинг таъсирини кучайтириши мумкин.
Е витамини К витаминининг антагонисти ҳисобланади, бу мойиллиги бўлган пациентларда қон ивиш вақтини узайишига олиб келади.
Е витамини темир сақловчи препаратлар ва қўшимчаларни қабул қилишга нисбатан организмнинг гематологик реакциясини ёмонлаштиради.
Е витамини билан бир вақтда ҳар қандай препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
Капсулаларнинг ташқи кўринишида сезиларли ўзгаришлар аниқланганида препарат ишлатилмасин.
Препаратни қабул қилишдан олдин қўллаш бўйича йўриқномасини диққат билан ўқиб чиқинг.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Симптомлари: препаратнинг катта дозалари (суткада 400-800 мг узоқ вақт давомида қабул қилиш) кўришни бузилиши, диарея, бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, кучли толиқиш, хушдан кетиш, буллёз эпидермолизда алопеция соҳасида оқ сочларни ўсишини чақириши мумкин.
Жуда катта дозалари (800 мг дан ортиқ дозаларда узоқ вақт давомида қабул қилиш) К витаминини етишмовчилиги бўлган пациентларда қон кетишини чақириши мумкин; улар қалқонсимон без гормонлари метаболизмини бузиши ва берилувчан пациентларда тромбофлебитлар ва тромбоэмболияларнинг ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин.
Даволаш: симптоматик, препаратни бекор қилиш, глюкокортикостероидларни буюриш керак.
Шифокор рецептисиз
10 капсуладан ПВХ ва алюмин фолгали контур уяли ўрамда, ҳар бир контур уяли ўрам алюмин фолгали ўрамга жойланади.
3 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.