Хиянрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 0,03 мг левоноргестрел; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, сахароза, маккажўхори крахмали, ЭДТА динатрий, метилпарабен, калий полакрилини, магний стеарати, плёнка қобиғи (этилцеллюлоза, талк, акация қатрони, сахароза, ЭДТА, микрокристалл целлюлоза, титан диоксиди, полиетиленгликол 6000).

Тасир этувчи модда(ХПН):

левоноргестрел

Препаратнинг савдо номи:

Хиян

Фармакалогик гуруҳи:

перорал контрацептив восита.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

оқ, думалоқ, икки томонлама қавариқ, қандли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

перорал контрацептив восита.

G03AC03.

Левоноргестрел таъсири остида бачадон бўйни шиллиғи қовушоқроқ бўлади, бу сперматозоидларни бачадан бўшлиғига киришига тўсқинлик қилади. Левоноргестрел эҳтимол гипофизнинг олдинги бўлаги билан боғлиқ гонадотропинни тормозлаш орқали овуляцияни ҳар доимо ҳам ингибиция қилмайди.

Левоноргестрел ичга қабул қилинганда меъда-ичак йўлларида тез ва тўлиқ сўрилади. Левоноргестрелнинг биокираолишлиги тахминан 100% ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан юқори даражада боғланади. Қондаги максимал концентрацияси 0,5-2 соатдан кейин аниқланади. Кейинчалик препаратнинг концентрацияси 2 ёки 24 соатлик ярим чиқарилиш даври билан икки фазали пасайиш билан характерланади. Аъзолар ва тўқималар бўйича яхши тақсимланади. Препаратнинг 60% сийдик билан, 40% ичак орқали чиқарилади. Ҳар куни такроран қабул қилиш таъсир этувчи модда ва унинг метаболитларини тўпланиши билан кечмайди.

Препарат узоқ муддатли контрацепция, шунингдек ҳомиладорликни олдини олишнинг гормонал бўлмаган усулларини қўллаётган аёлларда контрацепциянинг қўшимча усули сифатида қўлланади.

Препарат кунига 1 мартадан танаффуссиз ичга қабул қилинади. Препаратни ҳайз циклининг 1чи кунидан қабул қилиш бошланади. Таблеткаларни чайнамасдан ва оз миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади, кечки овқатдан кейин, уйқудан олдин қабул қилган афзал. Кейинчалик препаратни ҳудди шу соатда қабул қилиш керак, чунки таблеткаларни қабул қилиш орасидаги интервал 24 соатдан ошмаслиги керак. Бунда контрацептив самарасига препаратни ҳар куни қабул қилишнинг 14чи куни эришишни эътиборга олиш керак. Бу давр давомида контрацепциянинг гормонал бўлмаган усулларини қўллаш керак.

Қон ва лимфатик тизим: Тез-тез эмас: тромбоэмболия ёки тромб ҳосил бўлиши. Метаболизм ва овқат ҳазм қилиш тизими: Тез-тез: гипергликемия, тана вазнини ошиши. Руҳий бузилишлар: Тез-тез: кайфиятни ўзгариши. Нерв тизими томонидан бузилишлар: Тез-тез: бош оғриғи, толиқиш. Қон томир бузилишлари: Тез-тез: суюқликни тутилиши. Меъда-ичак бузилишлари: Тез-тез: қоринда оғриқ ёки мушак спазмлари, диарея, кўнгил айниши. Гепато-билиар бузилишлар: Кам ҳолларда: жигар функционал тестларини ўзгариши, сариқлик. Тери ва тери ости тўқимаси бузилишлар: Тез-тез эмас: мелазма, ҳуснбузар, терида тошма. Репродуктив тизим: Тез-тез: аменорея, тўсатдан қон кетиши, меноррагия. Тез-тез эмас: сут безларида таранглашиши, уларни оғриқлиги.

Препаратнинг компонентларидан биронтасига юқори сезувчанлик; жигар фаолиятини бузилиши билан кечувчи касалликлар; хавфли ўсмалар ва уларни мавжудлигига шубҳа; анамнезда тромбоэмболиялар ва тромбофлебитлар; оғир даражали юрак-қон томир касалликлари; аниқланмаган этиологияли бачадондан қон кетиши; ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

Жигарда метаболизм индуктори-препаратлари билан бир вақтда қўлланилганда левоноргестрелнинг метаболизми кучаяди. Карбамазепин, фенитоин, фенобарбитон, рифампицин, ритонавир, рифабутин, гризеофулвин левоноргестрел сақловчи препаратларнинг самарадорлигини пасайтириши мумкин. Левоноргестрел препаратлари циклоспориннинг метаболизмини сусайтириши ҳисобига унинг токциклигини кучайтириши ва токцикликнинг хавфини ошириши мумкин. Антидиабетик препаратлар углеводларнинг метаболизмини ўзгартириши мумкин. Антидиабетик даволашнинг дозасини бошқариш керак. Препарат ламотриджин, клофибрат, кортикостероидлар, гипотензив воситалар, селегилин ва ксантин каби бошқа препаратлар билан ўзаро таъсир қилиши мумкин.

Eҳтиёткорлик чоралари Левоноргестрел кардиоваскуляр, буйрак касалликлари, қандли диабет, астма, тутқаноқ, меньшевизм ёки суюқликни тутилиши томонидан оғирлашадиган бошқа ҳолатлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак. Анамнезида депрессия, порфирия бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Сабаби аниқланмаган вагинал қон кетиши, анамнезида артериал гипертензия хавфи юқори бўлганда левоноргестрел қўлланилмайди. Қабул қилганда меньшевизмсимон бош оғриғи ёки одатдаги бўлмаган кучли бош оғриғи, кўришни ва эшитишни тўсатдан бузилишлари, тромбофлебит ёки тромбоэмболия белгилари, артериал босимни ҳаддан ташқари ошиши, гепатит, сариқлик, тарқалган қичишиш, тутқаноқ хуружларини тезлашиши, эпигастрал соҳада кучли оғриқлар пайдо бўлганда препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва шифокорга мурожаат этиш керак. Препаратни қабул қилиш текширишнинг айрим лаборатор усулларининг кўрсаткичларига таъсир қилиши мумкин: глюкозага толерантлик, холестерин ва триглицеридларнинг даражаси, қонни ивиши, қалқонсимон бези фаолияти, жигар фаолияти тестлари, гонадотропин ва хужайралар оқсили, боғловчи гормонлар. Жарроҳлик аралашувларида тромб ҳосил бўлиши хавфини оширади.

Ҳомиладорлик: препаратни ҳомиладорлик вақтида қабул қилиш мумкин эмас. Эмизиш: препаратни эмизиш даврида қўллаш мумкин. Кўкрак сутининг миқдори ва сифатига жиддий таъсири ҳақида хабарлар йўқ. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратнинг юқори дозаларини қабул қилгандан кейин оғир ножўя таъсирлар ҳақида маълумотлар йўқ. Дозани ошириб юборилиши кўнгил айниши, ҳайз циклини бузилишини чақириши мумкин. Специфик антидоти йўқ, даволаш симптоматик.

Шифокор рецепти бўйича

28, 35 таблеткалар Ал ва ПВХ/ПВДХ блистерда. 1, 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил.