Враггрипп Зинг

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: парацетамол Б.Ф.                             – 500 мг, фенилефрин гидрохлориди Б.Ф.   – 10 мг, кофеин Б.Ф.                                      – 30 мг, хлорфенирамин малеати Б.Ф.        – 4 мг; ёрдамчи моддалар: натрий бикарбонати, лимон кислотаси, ПВП К-30, натрий сахарини, “Трусил” лимон ароматизатори, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Враггрипп Зинг

Фармакалогик гуруҳи:

ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун восита.

Дори шакли:

вишилловчи таблеткалар

думалоқ шаклли, ясси, қирралари кесилган, лимон ҳидли оқ рангли таблеткалар.

ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун восита.

N02BE51

Парацетамол жигарнинг микросомал ферментлари орқали метаболизмга учрайди. У меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига ярим соатдан бир соатгача эришилади, плазмадаги ярим парчаланиш даври бир соатдан уч соатгача вақтни ташкил қилади, сўнгра бутун организм бўйлаб тенг тақсимланади. Фенилефрин гидрохлориди меъда-ичак йўлидан нотекис сўрилади. Кофеин меъда-ичак йўлларида тез сўрилади. Хлорфенирамин перорал қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлидан яхши сўрилади. Самараси 30 минут давомида, максимум 1-2 соат давомида намоён бўлади ва 4 соатдан 6 соатгача давом этади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври баҳолашга кўра, 12 соатдан 15 соатгачани ташкил қилади. Хлорфенирамин метаболизми натижасида монометил ва диметил ҳосилалари ҳосил бўлади. Перорал дозанинг тахминан 22% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Фақат озгина миқдоригина аҳлатда аниқланган.

Враггрипп Зинг оддий шамоллашни даволашда ёрдамчи восита сифатида қўлланади. Шамоллаш, грипп, синуситнинг турли белгиларини самарали енгиллаштириш учун қўлланади, бурун шиллиқ қаватини шиши, ринит, иситмалаш, бош оғриғи, акса уришда қўлланилади.

Препарат бир стакан сувда эритилгандан кейин перорал буюрилади. Катталарга: Бир таблеткадан суткада 3-4 марта, лекин сутка давомида 4 таблеткадан ошмаслиги керак ёки шифокор кўрсатмаси бўйича. Болаларга: 12 ёшгача бўлган болаларни даволашда дозани шифокор белгилайди.

Кўпчилик ҳолларда препарат яхши ўзлаштирилади. Парацетамолнинг ножўя таъсирлари одатда кучсиз намоён бўлади. Гематологик тизим томонидан реакциялар ҳақида хабарлар бор. Баъзида тошмалар ва бошқа аллергик тери реакциялари (тошма, эритема, эшакеми) пайдо бўлади. Одатда кофеин билан боғлиқ бўлган ножўя таъсирлари меъда-ичак йўлларини таъсирчанлик ва марказий нерв тизимини рағбатлантиришидир (бош айланиши, уйқунинг бузилиши, юқори таъсирчанлик). Фенилефриннинг ножўя таъсирлари – артериал гипертензия, тахикардия. Хлорфенираминнинг ножўя таъсирлари – хлорфенирамин малеати қабул қилганидан кейинги кўнгил айниши, қусиш ёки қорин оғриғи кузатилиши мумкин.

Препаратнинг компонентларга юқори сезувчанлик;Феохромацитома;Парацетамол ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;Болалар (12 ёшгача);Ҳомиладорлик, лактация даври;Жигар ёки буйрак етишмовчилигида;Гипертония;Гипертиреоз;Диабет ва юрак касаллиги;Трициклик антидепрессантлар ёки бета-блокаторларни қабул қилаётган, шунингдек моноаминоксидаза ингибиторларни қабул қилаётган ёки сўнгги икки ҳафтада қабул қилган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Враггрипп Зинг моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари, седатив препаратлар, этанолнинг самарасини кучайтиради. Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши воситалар, антипсихотик воситалар, фенотиазин ҳосилалари сийдик тутилиши, оғизни қуриши, қабзият ривожланиши хавфини оширади. Глюкокортикостероидлар глаукома ривожланиши хавфини оширади. Парацетамол диуретик препаратларнинг самарасини пасайтиради. Хлорфенирамин моноаминоксидаза ингибиторлари, фуразолидон билан бирга гипертоник хуруж, қўзғалувчанлик, гиперпирекцияга олиб келиши мумкин. Трициклик антидепрессантлар симптоматик таъсирни кучайтиради, галотан билан бир вақтда қўллаш юрак қоринчалари аритмиясини ривожланиш хавфини оширади. Гуанитидиннинг гипотензив таъсирини пасайтиради, у эса ўз навбатида алфа-адреностимуляцияловчи фаоллигини кучайтиради.

Препаратни парацетамол сақловчи бошқа препаратлар билан бирга қабул қилиш мумкин эмас. Препарат билан даволаш даврида жигар, буйрак фаолиятини ва периферик қон манзарасини назорат қилиш керак. Препаратни қўллаш вақтида препаратнинг гепатотоксик таъсирини кучайиши мумкинлиги туфайли, алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас. Враггрипп Зинг вишилловчи таблеткаларини қуйидаги касалликларда фақат шифокор назорати остида қўллаш лозим: Простата безини катталашишиВазопастик бузилишлар (масалан, Рейно Феномени)Юрак-қон томир касалликлариУшбу препарат варфарин ва бошқа симптоматик воситаларни (димланишга қарши, иштаҳани пасайтирувчи воситалар ва амфетамин каби психостимуляторлар) қабул қилаётган пациентлар қўллаши мумкин эмас.Агар юқорида кўрсатилган шароитларда препарат қабул қилинса, кофеинни (кофе, чой ва бошқа) ҳаддан зиёд қабул қилишдан сақланиш лозим, шунингдек парацетамол сақловчи препаратларни бекор қилиш керак. Кўрсатилган дозадан оширилмасин. Препаратни ножўя таъсирлари  белгилари ёки дозани ошириб юбориш ҳоллари пайдо бўлганда шифокор билан маслаҳатлашинг. Ҳомиладорлик ва лактация Фенилфрин гидрохлориди, хлорфенирамин малеати ва кофенин сақлаганлиги туфайли, ушбу препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия этилмайди (болани кам вазн билан туғилиши, ҳомилани ўз-ўзидан тушиши, янги туғилган чақалоқларда тиришиш хавфи ошади). Препаратни шифокор руҳсат берган зарур ҳолатлардан ташқари, эмизиш вақтида қўлланилмасин. (кофеин гемато-йўлдош тўсиғидан ўтиб ва кўкрак сутига чиқарилиб, бир ёшгача бўлган болаларда сўрилмайди, организмда тўпланиб жиззакилик ва безовталикни чақириб нерв тизими фаолиятини бузади). Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Бош айланиш ҳолатлари бўлиши ҳақида пациентларни огоҳлантириш лозим, натижада – автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқаришга рухсат этилмайди. Хлорфенирамин малеати уйқучанлик, бош айланиши, кўришни хиралашуви ва психомотор ёмонлашувни чақириши мумкин, бу автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқаришда пациентлар учун жиддий тўсиқларга олиб келади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: аллергик реакциялар, бош оғриғи, психомотор қўзғалишлар, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш. Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

Рецепциз

2 таблеткадан алюмин фолгали стрипда. Ҳар бир стрип картон конвертда. 25 конвертлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

2 йил.