Враггрипп rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 1 мг ксилометазолин гидрохлориди; ёрамчи моддалар: бензалконий хлоридининг 50% ли эритмаси, натрий хлориди, динатрий эдетати, динатрий гидрофосфати, натрий дигидрофосфати, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ксилометазолин

Препаратнинг савдо номи:

Враггрипп

Фармакалогик гуруҳи:

ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

Дори шакли:

0,1% ли бурун томчилари

тиниқ, рангсиз эритма.

ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

R01AA07.

Препарат маҳаллий қўлланилганида деярли сўрилмайди, шунинг учун унинг қон плазмасида концентрацияси жуда кам ва замонавий аналитик усуллар ёрдамида аниқлаб бўлмайди.

ҳар хил турдаги ринит;бурун ёндош бўшлиқлари касалликлари (дренажни енгиллаштириш учун);ўрта отит (бурун-ҳалқум шиллиқ қаватининг шишини камайтириш учун мажмуавий даволаш таркибида);риноскопияни ўтказишни енгиллаштириш учун қўлланади.

Враггрипп флаконда мавжуд бўлган учлик ёрдамида бурунга томизиб, интраназал қўлланади. 1 мл/1 мл концентрацияли эритма катталар ва 6 ёшдан ошган болаларга ҳар бир бурун йўлига 2-3 томчидан суткада 3-4 марта буюрилади. Даволаш курси одатда 5-7 кунни ташкил этади. Томизиш муолажасини бажариш: препаратни қўллашдан олдин ва уни қўллагандан 5 минутдан кейин бурун йўлларини тозалаш керак. Қўллашдан олдин флакон қалпоқчаси ечилади. Ўтирган ҳолатда бошни орқага ташланади ёки ётилади, туби билан юқорига қаратилган флакон учлигининг учи бурун йўлларининг бирига эҳтиёткорлик билан киритилади, ҳар бир бурун йўлига препарат томизилади, бошни ҳар бир томонга бир неча марта эҳтиёткорлик билан енгаштирилади. Ишлатилгандан кейин учлик учи тозаланади, флакон қопқоқ билан беркитилади. Флакон инфекция юқиши хавфи туфайли фақат битта шахс томонидан ишлатилиши керак.

Нафас тизими томонидан: қисқа муддатли таъсирланиш (бурун шиллиқ қаватида ачишиш ёки қуриши). Кам ҳолларда шиллиқ қават шишини ошиши, бурундан ажралмалар ажралишини кучайиши ва реактив ринит ҳисобига “бурун битиши” ҳиссини пайдо бўлиши. Враггриппни юқори дозаларда узоқ вақт ва тез-тез қўллаш ачишиш, қуриш, шунингдек реактив ринит пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бу самара ҳатто даволаш тугатилганидан 5-7 кундан кейин кузатилиши ва шиллиқ қаватни қайтмас шикастланиши ва қуруқ ринит пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Нерв тизими томонидан: кам ҳолларда бош оғриғи, уйқусизлик, толиқиш пайдо бўлади. Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда: юрак уриб кетиши, пристаньни тезлашиши, артериал босимни ошиши. Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда: аллергик реакциялар, ҳансираш, ангионевротик шиш.

ксилометазолин ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;глаукома;қуруқ ринит;транссфеноидал гипофизектомия ёки бош мия пардалари бутунлигини бузилиши билан кечувчи бошқа жаррохлик аралашувлари;6 ёшгача болаларда қўллаш мумкин эмас.

Враггриппни тавсия этилган дозаларда қўлланилганида тизимли самаралар деярли кузатилмайди. Лекин трициклик ёки тетрациклик антидепрессантлар, МАО ингибиторлари билан бир вақтда қўлланилганида артериал босим ошиши мумкин. Қон томирларни торайтирувчи бошқа дори воситаларини бирга буюриш ножўя самаралар ривожланиши хавфини оширади.

Враггриппни қон томирларни торайтирувчи бошқа препаратлар каби артериал гипертензия, юрак-қон томир касалликлари, гипертиреоз, қандли диабет ёки қон томирларни торайтирувчи препаратларга уйқусизлик, бош айланиши ва бошқалар кўринишида намоён бўлувчи юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Даволаш давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак. Сурункали ринитда Враггриппни медикаментоз ринит ривожланиши хавфини ҳисобга олиб, фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин қўллаш мумкин.

Ксилометазолиннинг қон томирларни торайтирувчи хусусиятларини ҳисобга олиб, эҳтиёткорлик чораси сифатида ҳомиладорлик ва лактация даврида Враггрипп дори воситасини қўллашдан сақланиш керак. Лекин агар она учун фойда ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан юқори бўлса, препаратни ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида тавсия этилган дозадан оширмасдан қўллаш мумкин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: Катталарда дозани ошириб юборилиши ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган. Кам ҳолатларда препаратни тўсатдан ютиб юборилганда (кўпинча болаларда) клиник манзарада тахикардия, аритмия, артериал босимни ошиши, уйқучанлик, онгни чалкашиши, нафасни сусайиши ёки мунтазам бўлмаган нафас олиш каби симптомлар устун бўлган. Даволаш: қўллашни тўхтатиш, адреноблокаторлар, симптоматик даволаш (вазопрессор воситаларни қўллаш мумкин эмас).

Рецепциз

10 мл дан ҲДПE флакон-томчилагичда. Ҳар бир флакон-томчилагич қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.