Врагдиареярецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 400 мг норфлоксацин, 600 мг тинидазол; ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмал, повидон (ПВП К-30), натрий крахмал гликоляти, тозаланган талк, глицерол, магний стеарати; плёнка қобиғи: универсал инстаcоат Қуинолине Еллоw, изопропил спирти, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

норфлоксацин, тинидазол

Препаратнинг савдо номи:

Врагдиарея

Фармакалогик гуруҳи:

антибактериал ва антипротозой препарат.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

сариқ рангли, капсула шаклига эга, бир томонидан ўйиқчаси бўлган, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

антибактериал ва антипротозой препарат.

J01RA07

Тинидазол Ичга қабул қилингандан кейин МИЙ дан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Тинидазол Cмах (максимал концентрацияси) га 2 соат давомида эришилади. Организмнинг барча тўқималарига яхши тақсимланади, йўлдош тўсиғи ва ГEТ, орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – тахминан 12%. Тинидазол жигарда биотрансформацияга учрайди. Тахминан 60-65% буйраклар орқали (шу жумладан 20-25% – ўзгармаган ҳолда), 12% – ичак орқали чиқарилади. Норфлоксацин Ичга қабул қилинганида норфлоксацин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, лекин тўлиқ эмас. Сўрилиши овқат билан бирга қабул қилинганида секинлашади. Препарат 400 мг дозада қабул қилинганидан кейин 1-2 соат ўтгач қонда максимал концентрацияга эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 14% ни ташкил қилади. Норфлоксацин организмга тақсимланиб, қон зардобида, периферик тўқималарда ва сийдикда терапевтик концентрацияларга эришилади. Ўт-сафро, буйрак паренхимасида ва простатада, қон плазмасидагига нисбатан юқори концентрацияларга эришади. Норфлоксацин жигарда биотрансформацияга учрайди ва метаболитларни ҳосил қилади, улар конъюгация бўлмаган шаклда сийдик билан чиқарилади. Т1/2 тахминан 4 соатни ташкил қилади.

Амёбали, бактериал ва аралаш дизентерия ва диареяни даволаш учун қўлланади.

Катталар: 1 таблеткадан кунига икки марта 5 кун давомида қабул қиладилар. Буйрак фаолиятини бузилишларида: агар креатинин клиренси минутига 10-30 мл ни ташкил қилса, дозалаш кунига 1 таблеткагача камайтирилиши керак.

Норфлоксацин: Айрим ҳолларда кўнгил айниши, бош оғриғи, бош айланиши, чарчоқлик, тошмалар, қоринда оғриқ, диспепсия, уйқучанлик, депрессия, уйқусизлик, қабзият, метеоризм ва жиғилдон қайнаши кузатилиши мумкин. Камроқ учрайдиган реакциялар оғизни қуриши, диарея, иситма, қусиш ва эритемани ўз ичига олади. Тинидазол: Оғизда металл таъми, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, эшакеми, юқори сезувчанлик ва эрта лейкопения бўлиши мумкин.

Фторхинолонлар ёки нитроимидазолларга юқори сезувчанлик, қоннинг патологик ўзгаришлари, МНТ нинг фаол касалликлари, жиддий неврологик касалликлар, тиришиш хуружлари, алкоголизм, оғир даражадаги жигар етишмовчилиги, лактация, болалар, тиришишларда қўллаш мумкин эмас.

Алкогол: Метронидазол, хабар берилганидек, кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғини чақириб, алкогол билан дисулфирамсимон ўзаро таъсирга эга. Демак, тинидазол қабул қилаётган пациентлар алкогол истеъмол қилишдан сақланишлари керак. Пробенецид: Норфлоксацин билан бирга қўлланганида пробенецид норфлоксацинни буйраклар орқали экскрециясини камайтиради. Нитрофурантоин: Нитрофурантоин норфлоксациннинг антибактериал самарасини камайтиради. Теофиллин: норфлоксацин билан бирга қўлланганида плазмада теофиллиннинг миқдори ошади. Перорал антикоагулянтлар: Норфлоксацин, бошқа хинолонлар каби, перорал антикоагулянтларнинг самарасини кучайтириши мумкин. Мултивитаминлар: Поливитаминлар, темир ва рух сақловчи маҳсулотлар, антацидлар ёки сукралфатни норфлоксацин билан бир вақтда ёки норфлоксацинни қабул қилишдан олдин 2 соат давомида ёки кейин буюриш мумкин эмас.

Препаратни марказий нерв тизимини шикастланишлари бўлган пациентларда, анамнезида тиришишлар ва буйрак ёки жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. 3 ойдан кичик болаларда препаратни қўллашдан сақланиш керак. Даволаш вақтида пациентлар тўғридан-тўғри қуёш нурларининг таъсиридан сақланишлари керак. Бу мисни қайтариш усули ёрдамида сийдикда глюкозани аниқлашда сохта-мусбат реакциясига олиб келиши мумкин. Препаратни қоннинг патологик ўзгаришлари бўлган пациентларда жуда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Препаратни ҳомиладорлик вақтида, айниқса биринчи уч ойлигида ва лактация даврида қўллашдан сақланиш керак. Даволаш вақтида пациентлар суюқликни адекват исътемол қилишлари керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Салқин, қуруқ ва қоронғи жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратнинг дозаси ўткир ошириб юборилганида қусишни чақириш ёки меъдани ювиш йўли орқали меъдани тўлиқ тозалаш ва пациент кузатув остида бўлиши ва пациентнинг ҳолатига қараб симптоматик ва тутиб турувчи даволашни ўтказиш керак.

Рецепт бўйича Улашиш: 18 633 Виеwс

10 х 10 таблеткалар блистерли ўрамда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

4 йил.