Восулин Нрецепт билан

Таркиби:

1 мл изофан суспензияси қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: Одам инсулини УСП                       – 100 ХБ; ёрдамчи моддалар: метакрезол УСП                    – 1,60 мг (0,16% м/о консервант сифатида) Фенол УСП                           – 0,65 мг (0,065% м/о консервант сифатида) инекция учун сув УСП      – 1 мл гача, ва бошқалар – протамин судьяи, рух оксиди, глицерол, сувсиз натрий гидрофосфати, натрий гидроксиди, хлорид кислотаси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

одам инсулин-изофан УСП, ДНК – рекомбинант, монокомпонент инсулин – НПХ

Препаратнинг савдо номи:

Восулин-Н

Фармакалогик гуруҳи:

гипогликемик восита – ўртача давомли таъсирга эга инсулин.

Дори шакли:

тери остига юбориш учун суспензия

оқ суспензия, у турганида тиниқ рангсиз ёки деярли рангсиз чўкма усти суюқлиги ва оқ рангли чўкмага қатламланади. Чўкма силкитилганида осон қайта суспензияга айланади.

гипогликемик восита – ўртача давомли таъсирга эга инсулин.

A10AS01.

Сўрилишининг тўлиқлиги ва самарасини бошланиши юбориш жойига (қорин, сон, думба), дозага (юборилаётган инсулиннинг ҳажмига), препаратдаги инсулиннинг концентрациясига ва бошқаларга боғлиқ. Тўқималар бўйлаб бир текис тақсимланмайди; йўлдош тўсиғи орқали ва кўкрак сутига ўтмайди. Жигар ва буйракда асосан инсулиназа таъсирида парчаланади. Буйрак орқали (30-80%) чиқарилади.

қандли диабет инсулин билан даволаш ўтказиш учун кўрсатгичлари бўлганида;биринчи марта аниқланган қандли диабет;қандли диабетнинг ИИ типидаги (инсулинга қарам бўлмаган) ҳомиладорлик даври.

Препарат тери остига юбориш учун мўлжалланган. Препаратнинг дозаси ва юбориш вақти шифокор томонидан ҳар бир ҳолатда шахсий, қондаги глюкоза концентрациясига мувофиқ равишда белгиланади. Препаратнинг ўртача суткалик дозаси 0,5 дан 1 ХБ/кг тана вазнигача ўзгаради (пациентни шахсий хосликларига ва қондаги глюкоза концентрациясига боғлиқ). Юбориладиган инсулинни ҳарорати хона ҳароратига мувофиқ бўлиши керак. Препарат одатда сон соҳасига тери остига юборилади. Инекцияни шунингдек қорин олди девори, ён бош ёки елкага делтасимон мушак соҳасига юбориш мумкин. Липодистрофия ривожланишини бартараф қилиш мақсадида инекция жойларини анатомик соҳа чегарасида ўзгартириб туриши мумкин. Восулин Н алоҳида ҳамда қисқа таъсир давомийлигига эга бўлган инсулин (Восулин Р) билан юборилиши мумкин. Картридж шприц-ручка билан қўлланилади.

гипогликемия;инсулинга ёки препаратнинг компонентларидан бирига юқори сезувчанлик.

Фармацевтик бошқа дори воситалари эритмалари билан номутаносиб. Инсулин талабига таъсир этувчи бир қатор дори воситалари мавжуд. Инсулинни гипогликемик таъсирини носелектив бета-адреноблокаторлар, хинидин, хинин, хлорохинин, моноаминооксидаза ингибиторлари, ангиотензин айлантирувчи фермент ингибиторлари, карбоангидраза ингибиторлари, октреотид, бромокриптин, сулфаниламидлар, анаболик стероидлар, тетрациклинлар, клофибрат, кетоконазол, мебендазол, пиридоксин, теофиллин, циклофосфамид, фенфлурамин, литий препаратлари, этанол сақловчи препаратлар кучайтиради. Инсулинни гипогликемик таъсирини глюкагон, соматропин, эстрогенлар, перорал контрацептивлар, глюкокортикостероидлар, ёд сақловчи тиреоид гормонлар, тиазид диуретиклар, тугунли диуретиклар, гепарин, трициклик антидепрессантлар, симпатомиметиклар, даназол, клонидин, сулфинпиразон, эпинефрин, Н1-гистамин рецепторлари блокаторлари, “секин” калций каналлари блокатори, диазоксид, морфин, фенитоин, никотин сусайтиради. Резерпин, салицилатлар инсулинни гипогликемик таъсирини ҳам кучайтириши ва ҳам сусайтириши мумкин.

Инсулин билан даволаниш фонида қонда глюкоза концентрациясини мунтазам назорат қилиб туриш керак. Инсулинни дозасини ошириб юборилишидан ташқари гипогликемияни сабаблари: препаратни алмаштириш, овқатланишни ўтказиб юбориш, қусиш, диарея, жисмоний фаолликни ошириш, инсулинга талабни камайтирувчи касалликлар (буйрак ва жигар фаолияти бузилишлари, буйрак усти безлари, гипофиз ёки қалқонсимон без гипофункцияси), инекция жойи ўзгариши, шунингдек бошқа дорилар билан ўзаро таъсирида бўлиши мумкин. Нотўғри дозалаш ёки инсулинни юборишдаги танаффуслар, айниқса қандли диабетнинг И типи бўлган беморларда гипергликемияга олиб келиши мумкин. Одатда гипергликемияни биринчи симптомлари аста-секин, бир неча соат ёки кунлар давомида ривожланади. Улар чанқоқлик, тез-тез сийиш, кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши, тери қизариш ва қуриши, оғиз қуриши, иштаҳани юколиши, нафас чикаришда ацетон хидини келиши каби холларни ўз ичига олади. Агар даволаш ўтказилмаса, И тур қандли диабетдаги гипергликемия ҳаёт учун хавфли диабетик кетоацидозга олиб келиши мумкин. Инсулин дозасини қалқонсимон без фаолияти бузилишларида, Аддисон касаллигида, гипопитуитаризм, жигар ва буйрак фаолияти бузилишларида ва 65 ёшдан катта қандли диабети бўлган шахсларда тўғрилаш керак. Шунингдек агар бемор жисмоний фаолликни тезлаштирса ёки одатдаги пархезни ўзгартирса, инсулин дозасига тузатиш киритиш талаб қилинади. Ёндош касалликлар, айниқса инфекциялар ва иситма билан кузатиладиган холатлар, инсулинга талабни оширади. Инсулинни бир туридан иккинчи турига ўтишда қонда глюкоза концентрациясини назорати остида ўтказиш керак. Препарат алкоголга толерантликни пасайтиради. Айрим катетерларда преципитация мумкинлиги билан боғлиқ препаратни инсулинли насосларда қўллаш тавсия этилмайди. Агар суспензия силкитилгандан кейин оқ бўлмаса ёки бир хилда лойқаланмаса препаратни қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва лактация Қандли диабети бўлган пациентлардаги ҳомиладорликда гликемияни яхши назоратини қўллаб туриш айниқса муҳим. Ҳомиладорликда инсулинга бўлган талаб одатда ҳомиладорликнинг И уч ойлигида пасаяди ва ИИ ва ИИИ уч ойликларида ошади. Қандли диабети бўлган беморларга ҳомиладор бўлганларида ёки ҳомиладорлик режалаштирилганида шифокорга хабар бериш тавсия қилинади. Қандли диабети бўлган беморларда лактация (эмизиш) даврида инсулин дозасига, парҳезга ёки унисига ҳам, бунисига ҳам тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин. Ин витро ва ин виво серияларда генетик заҳарлилиги текширишларида одам инсулини мутаген таъсир кўрсатмаган. Автотранспорт ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Гипогликемия вақтида беморда диққатни жамлаш қобилияти ёмонлашиши ва психомотор реакциялар тезлиги пасайиши мумкин. Бу қобилиятлар айниқса зарур бўлган вазиятлар (ательени ҳайдаш ёки механизмларни бошқариш) да бу хавф туғдириши мумкин. Ательени ҳайдаш вақтида гипогликемиядан сақланиш учун беморларга эҳтиёткорлик чораларини кўришни тавсия қилиш керак. Гипогликемияни хабарчи – симптомлари кучсиз намоён бўлган ёки бўлмаган пациентлар учун ёки гипогликемия тез-тез ривожланганида бу жуда муҳим. Бундай ҳолларда шифокор пациентни ательени ҳайдаш мақсадга мувофиқлигини баҳолаши керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Препаратни совутгичда +2о дан +8оС гача ҳароратда сақлаш керак, музлашига йўл қўйилмасин, тўғридан-тўғри ёруғлик ва иссиқлик таъсиридан эҳтиёт қилинг. Ишлатилишда бўлган флакондаги (картриджлардаги) препаратни хона ҳароратида (15о дан 25оС гача) 6 ҳафтадан кўп сақлаш мумкин эмас.

Доза ошириб юборилганда гипогликемия ривожланиши мумкин. Даволаш: ичга қанд ёки углеводларга бой озуқа маҳсулотларини қабул қилиб, енгил гипогликемияни пациент ўзи бартараф қилса бўлади; Шунинг учун қандли диабети бўлган беморларга ҳар доим ўзи билан қанд, ширинликлар, печене ёки ширин мевали шарбатларни олиб юриш тавсия этилади. Оғир холларда, пациент хушдан кетиб қолганда, вена ичига 40% декстроза (глюкоза) эритмаси юборилади; мушак ичига, тери остига, вена ичига –глюкагон. Пациент хушига келгандан кейин, гипогликемияни қайта ривожланишини бартараф қилиш учун углеводларга бой овқат истеъмол қилиш тавсия этилади.

Шифокор рецепти бўйича

Тери остига юбориш учун 100 ХБ/мл суспензия. 10 мл дан рангсиз нейтрал шиша флаконларда, резина тиқин билан беркитилган ва ҳимояловчи пластмасса қопқоқ билан алюмин қопқоқча билан сиқиб ёпилган. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади. 3 мл дан нейтрал шиша (И тип) картриджларда. Картриджларга этикетка ёпиштирилади. 1 ёки 5 картридждан ПВХ/алюмин фолгали блистерга жойланади ҳар бир блистер №1 ёки №5 картридж билан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади. 3 мл дан нейтрал шиша (И тип) картриджларда. Картриджларга этикетка ёпиштирилади. Бир марталик ДиспоПен шприц-ручкага картридж ўрнатилган. 1 ёки 5 ДиспоПен шприц-ручкадан ПВХ плёнкали контур уяли ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

3 йил.