визориусрецепт билан

Таркиби:

5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 2,5 мг дезлоратадин, ёрдамчи моддалар: пропиленгликол, глицерин, лимон кислотаси моногидрати, натрий цитрати, натрий бензоати, динатрий эдетати, сахароза, сариқ шафақ бўёвчиси, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

визориус

Фармакалогик гуруҳи:

антиаллергик восита.

Дори шакли:

сироп 2,5 мг/5 мл

мева ҳидли, сарғиш-тўқ сариқ рангли, тиниқ сиропсимон суюқлик.

антиаллергик восита.

R06AX27

Дезлоратадиннинг биокираолишлиги 5 мг дан 20 мг гача диапазонда дозага пропорционалдир. Препарат ичга қабул қилинганидан кейин дезлоратадин меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) яхши сўрилади ва қабул қилинганидан кейин 30 минут ўтгач қон плазмасида аниқланади. Қон плазмасида дезлоратадиннинг максимал концентрациясига (Cмах) ўртача 3 соат ўтгач эришилади, ярим чиқарилиш даври (Т1/2) ўртача 27 соатни ташкил этади. Тўпланиш даражаси қўллаш тезлиги (суткада 1 марта) ва ярим чиқарилиш даври (27 соат) билан ўзаро боғлиқ. Бир ҳафта давомида суткада бир марта 5-20 мг дозада қабул қилинганида клиник жиҳатдан аҳамиятли тўпланиши аниқланмаган. Дезлоратадиннинг биокираолишлиги юборилган дозага (5-20 мг диапазонда) пропорционалдир. Дезлоратадин қон плазмаси оқсиллари билан ўртача (83-87%) боғланади. Овқат ёки грейпфрут шарбати билан бир вақтда қабул қилиш суткада 1 марта қўлланилган дезлоратадиннинг тақсимланишига таъсир кўрсатмайди. Дезлоратадин CЙП3А4 ва СЙП2Д6 ингибитори бўлиб ҳисобланмайди ва Р-гликопротеин субстрати ёки ингибитори бўлиб ҳисобланмайди. Дезлоратадин организмда гидроксилизация йўли билан биотранформацияга учрайди ва сўнгра организмдан чиқарилади.

поллиноз, аллергик ринитда (аксириш, бурундан ажралмалар, буруннинг қичишиши, шиши ва битиши, шунингдек кўзларда қичишиш, кўзларнинг ёшланиши ва қизариши, танглай соҳасида қичишиш ва йўталда);эшакемида (тери қичишиши, тошма симптомларини бартараф этишда) қўлланилади.

Дезлоратадинни овқатланишга боғлиқ бўлмаган ҳолда аллергик ринит (шу жумладан даврий ва доимий аллергик ринит) ва эшакеми билан боғлиқ симптомларни енгиллаштириш учун қабул қилиш мумкин. 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда: 2,5 мл (1,25 мг) дезлоратадин, ичга қабул қилиш учун сироп, кунига бир марта. 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларда: 5 мл (2,5 мг) дезлоратадин, ичга қабул қилиш учун сироп, кунига бир марта. Катталар ва ўсмирларда (12 ёш ва ундан катта бўлган): 10 мл (5 мг) дезлоратадин, ичга қабул қилиш учун сироп, кунига бир марта. Қабул қилиш давомийлиги касалликнинг кечиши ва унинг оғирлик даражасига боғлиқ. Аллергик ринитнинг вақти-вақти билан зўраювчи шаклини даволашда Визориус препаратини қабул қилиш симптомлар бартараф қилинганида тўхтатилади ва улар такроран пайдо бўлганида қайта бошланади. Доимий кечувчи ринитда узлуксиз тартибда (пациентни аллерген билан бутун контакти даврида) даволаш буюрилиши мумкин.

Eнг кўп учрайдиган ножўя таъсирлари: толиқиш (1,2%);оғизни қуриши (0,8%);бош оғриғи (0,6%). Жуда кам ҳолларда (< 1/10000): бош айланиши, уйқучанлик, уйқусизлик, психомотор юқори фаоллик, пароксизм;тахикардия, юракнинг тез уриши;қорин соҳасида оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, диарея;жигар ферментлари фаоллигини, билирубинни ошиши, гепатит;миалгия;ўта юқори сезувчанлик реакциялари (анафилакция, Квинке шиши, ҳансираш, қичишиш, тошма, эшакеми.

препаратнинг фаол моддасига ёки бирон-бир ёрдамчи компонентига юқори сезувчанликда2 ёшгача бўлган болалардаҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Дезлоратадин психомотор фаолияти бузилишини ва уйқучанликни келтириб чиқармайди. Визориус препарати 14 кун давомида ҳар куни 20 мг гача дозада қўлланилганида юрак-қон томир тизими томонидан клиник жиҳатдан аҳамиятли ўзгаришлар аниқланмаган. Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган ҳолларда Визориус препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Педиатрияда қўлланилиши Дезлоратадиннинг самарадорлиги ва хавфсизлиги 1 ёшгача бўлган болалар учун аниқланмаган. 2 ёшгача бўлган болаларда аллергик ринит ташҳисини ринитнинг бошқа шаклларидан фарқлаш айниқса қийин. Юқори нафас йўллари инфекцияси ёхуд тузилмавий бузилишларнинг мавжуд эмаслигини, шунингдек пациентнинг анамнезини, тиббий кўрик натижалари ва тегишли лаборатория ҳамда тери тестларини инобатга олиш лозим. Галактозани наслий ўзлаштираолмаслик, Лапп лактаза танқислиги ёки глюкоза/галактоза малабсорбцияси Препарат ўз таркибида сахароза сақлайди. Фруктозани наслий ўзлаштираолмаслик, глюкоза/галактоза малабсорбцияси синдроми ёки қанд-изомалтоза етишмовчилиги бўлган пациентлар Визориус препаратини қабул қилишдан сақланишлари керак. Ҳомиладорлик ва лактация даври Дезлоратадинни ҳомиладорларда қўлланилиши хавфсизлиги аниқланмаган, шу учун уни ҳомиладорлик даврида буюриш тавсия этилмайди. Дезлоратадин кўкрак сутига ўтади, шу учун эмизикли аёлларга Визориусни буюриш мумкин эмас. Дори воситасини транспортни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хос хусусиятлари Дезлоратадинни ательени бошқаришга ёки мураккаб техник қурилмалар билан ишлашига таъсири кузатилмаган. Бироқ препарат қабул қилинганидан кейин кам ҳолларда уйқучанлик кузатилишини ҳамда у ательени бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатишини инобатга олиш лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин, музлатилмасин.

Симптомлари: бош оғриғи, оғизни қуриши, толиқиш. Даволдаш: Доза ошириб юборилганида меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмирни қўллаш кўрсатилган. Симптоматик даволаш тавсия этилади. Визориус гемодиализда чиқарилмайди; перитонеал диализда уни чиқарилиши эҳтимоли аниқланмаган.

Рецепт бўйича

100 мл дан сариқ рангдаги флаконларда. 1 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов қошиқчаси билан картон қутида.

2 йил.