Витапрост rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир суппозиторий сақлайди: таъсир қилувчи модда: простата экстракти – 50 мг, сувда эрувчи пептидларга қайта ҳисоблаганда – 10 мг; суппозиторийлар учун асос: қаттиқ ёғ (Ҳ 15, W 35 маркали Витепсол, НА 15, НАС 50 маркали Суппосир) – 1,25 г вазнли суппозиторий олиш учун етарли миқдорда.

Препаратнинг савдо номи:

Витапрост

Фармакалогик гуруҳи:

Сурункали простатитларни даволаш учун восита

Дори шакли:

Ректал суппозиторийлар

оқдан то сарғиш ёки тўқ қўнғирроқ тусли оқ рангли, торпедасимон шаклли суппозиторийлар.

Сурункали простатитларни даволаш учун восита

G04BX

Сурункали простатит, простата безидаги жарроҳлик аралашувлардан олдинги ва кейинги ҳолатлар.

Ректал, ичак ўз-ўзидан бўшалганидан кейин ёки тозаловчи клизмадан сўнг 1 суппозиторийдан кунига бир марта қўлланади. Суппозиторий киритилганидан сўнг пациентни 30-40 минут давомида ўринда ётиши мақсадга мувофиқдир. Витапрост® препарати билан даволаш курсининг давомийлиги камида 10 кун.

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик.

Препарат диққатни юқори жамланиши ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш (шу жумладан транспорт воситаларини бошқариш, ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш) қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Болалар олаолмайдиган жойда, 20оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Витапрост® препаратининг дозасини ошириб юбориш ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.

Рецепциз Улашиш: 3 391 Виеwс

Ректал суппозиторийлар 10 мг. 5 суппозиторий поливинилхлорид плёнка ёки полиетилен билан ламинирланган поливинилхлорид плёнка контур уяли ўрамда. Бир ёки икки контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан кейин препарат ишлатилмасин.