Витапромиг СД

Таркиби:

фаол модда: простата экстракти – 100 мг (сувда эрийдиган пептидларга қайта ҳисобланганда – 20 мг); ёрдамчи моддалар: сахароза, лактоза моногидрати, калций стеарати, CЛ коллоидон, картошка крахмали, микрокристаллик целлюлоза.

Тасир этувчи модда(ХПН):

простата бези экстракти

Препаратнинг савдо номи:

Витапромиг СД

Фармакалогик гуруҳи:

Простата бези касалликларида қўлланадиган восита.

Дори шакли:

ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар

мовийдан оч-кўк ранггача бўлган, думалоқ, икки томони қавариқ таблеткалар, бироз доғлари бўлишига йўл қўйилади.

Простата бези касалликларида қўлланадиган восита.

G04VX

Сурункали абактериал простатит. Сурункали абактериал простатитни зўрайишини олдини олиш. Простатата безининг хавфсиз гиперплазияси. Простата безидаги оператив аралашувлардан олдинги ва кейинги ҳолатлар.

Ичга, 1 таблеткадан кунига 2 марта. Витапромиг® препарати билан простата безининг хавфсиз гиперплазиясини даволаш курсининг давомийлиги – камида 30 кун, сурункали простатитда – камида 10 кунни ташкил қилади. Сурункали простатитнинг зўрайишларини олдини олиш учун 1 таблеткадан кунига 2 марта камида 30 кун давомида – йилига 1-2 марта қўлланади.

Аллергик реакциялар жуда кам учрайди. Агар юқорида кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси оғирлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Лактаза танқислиги, сахараза/изомалтаза танқислиги, лактозани ўзлаштираолмаслик, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозани кам сўрилиш синдроми (препарат лактоза ва сахароза сақлайди).

Агар Сиз ҳар қандай бошқа препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, унда даволашни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш лозим. Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсир ёки номутаносиблик ҳолатлари таърифланмаган.

Сурункали простатитни ва простата безидаги оператив аралашувлардан олдинги ва кейинги ҳолатларни даволаш, Витапромиг® таблеткалари билан бирга бошқа дори воситаларини қўллаш ва номедикаментоз даволаш усуллари билан бирга мажмуавий бўлиши керак. Ательени ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Ательени ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратни дозани ошириб юборилиши ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.

Рецепциз берилади

Ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар, 20 мг. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. Бир, икки ёки уч контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланади.

2 йил.