Витамин Ерецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди: Таъсир этувчи модда: алфа-токоферилацетат – 200 мг ва 400 мг. Ёрдамчи модда: кунгабоқар мойи. Капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, тозаланган сув, натрий бензоати Е-211.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Тоcопҳерол

Препаратнинг савдо номи:

Витамин Е

Фармакалогик гуруҳи:

Витаминлар, Бошқа витаминлар.

Дори шакли:

капсулалар 200 мг ва 400 мг

овал шаклли, чокли, оч-сариқ рангли юмшоқ желатин капсулалар.

Витаминлар, Бошқа витаминлар.

A11NA03

Юборилган дозанинг тахминан 50% меъда-ичак йўлларидан сўрилади, қондаги максимал даражасига 4 соатдан кейин эришилади. Сўрилиши учун ёғ кислоталари, ёғларни мавжудлиги, меъда ости безининг нормал функцияси талаб этилади. Сўрилиш жараёнида Е витаминининг хужайра ичида ташувчилари бўлган липопротеидлар билан мажмуа ҳосил қилади. Асосан лимфага, кейинчалик – умумий қон оқимига тушади, у ерда асосан алфа1 ва бета-липопротеидлар билан, қисман зардобдаги албумин билан боғланади. Оқсил алмашинуви бузилганида ташилиши қийинлашади. Барча аъзо ва тўқималарда, асосан ёғ тўқимасида тўпланади. Хинон структурасига эга ҳосилаларгача (уларнинг айримлари витамин фаоллигига эга) жигарда метаболизмга учрайди. Сафро (90% дан кўпроқ) ва сийдик (тахминан 6%) билан ўзгармаган ва метаболитлари кўринишида чиқарилади. Етарли бўлмаган миқдорда йўлдош орқали киради: ҳомила қонида она қонидаги концентрациясидан 20-30% киради. Кўкрак сутига киради.

Е витамини танқислигини даволашда қўлланади. Е витамини капсулаларда малабсорбция синдроми билан боғлиқ Е витамини танқислиги ҳолатларини даволаш учун мос келади. Бундай ҳолларда препаратларни парентерал юбориш керак.

Препарат фақат катта пациентлар томонидан қабул қилиш учун мўлжалланган. Тавсия этилган доза: Е витаминининг 200 мг ли капсулалари – суткада 1-2 капсуладан; Е витаминининг 400 мг ли капсулалари – суткада 1 капсуладан. Максимал суткалик дозаси 800 мг Е витамини. Капсулани етарли миқдордаги бирон-бир суюқлик (200 мл сув билан мақсадга мувофиқ) овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин бутунлигича қабул қилинади. Даволаш давомийлиги асосий касалликнинг кечишига боғлиқ. Доза ва даволаш давомийлиги индивидуал равишда белгиланади. Дозани ошириб юборилиши хавфи туфайли, Е витаминини сақловчи бошқа препаратлар билан бирга қабул қилиш тавсия этилмайди. Болалар учун фаол моддани камроқ миқдорда сақловчи препаратлар мавжуд. Кекса ёшдаги пациентлар Дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар Буйрак касалликлари бўлган пациентларда қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар Жигар касалликлари бўлган пациентларда қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларга қуйидагилар киради: препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик;ўткир миокард инфаркти;болаларда қўллаш мумкин эмас (болаларда капсулаларни ютишни қийинлиги туфайли ушбу чиқарилиш шакли учун).

Она ва ҳомила қонидаги Е витаминининг концентрацияси орасида аниқ боғлиқлик йўқлиги яхши маълум. Туғруқ олдидан ҳомиладор аёл томонидан Е витаминини қисқа муддатли қабул қилиш фақат онада Е витамини статусини оширади. Е витамини йўлдош орқали бола қонига етарли бўлмаган самарадорликда ўтади деб ҳисобланади. Йўлдош орқали ўтишни бошқариш механизмлари охиригача ўрганилмаган бўлиб қолмоқда, йўлдош тўсиғи орқали α-токоферолни ўтиши бўйича α-ТТР нинг бошқарувчи рицарьи тахмин қилинади. Е витамини билан ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар ҳеч қандай тератоген самараларни намойиш қилмаган. Токоферол кўкрак сутига киради. Е витаминини суткалик эҳтиёжларга мос миқдорда қабул қилиш мумкин. Е витаминининг (токоферол эквиваленти) тавсия этилган суткалик дозаси катталар учун 15 мг; ҳомиладор аёллар учун 17 мг (ҳомиладорликнинг 2 ярмидан бошлаб), эмизикли оналарда – 19 мг ни ташкил қилади. Ҳомиладор аёлларда Е витаминининг 200 мг (400 мг) дозадаги капсулаларини қўллаш юзасидан назоратланган тадқиқотлар ўтказилмаган. Гарчи бугунги кунгача ҳеч қандай жиддий самаралар номаълум бўлсада, препаратни ҳомиладорлик вақтида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Эмизиш даврида препаратни қўллаш фақат, агар потенциал фойда ҳомила учун хавфдан юқори бўлгандагина тавсия этилади.

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15°С дан 25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Симптомлари: суткада 400-800 мг дозаларда узоқ вақт қабул қилганда кўришни ноаниқлиги, бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, одатдаги бўлмаган толиқиш, диарея, гастралгия, астения; суткада 800 мг дан юқори дозада узоқ вақт қабул қилганда – К гиповитаминози бўлган беморларда қон кетиши ривожланиши хавфини ошиши, тиреоид гормонлар метаболизмини бузилиши, жинсий функцияни бузилиши, тромбофлебит, тромбоэмболия, некротик колит, сепсис, гепатомегалия, гипербилирубинемия, буйрак етишмовчилиги, кўз тўп пардасига қон қуйилиши, геморрагик импульс, асцит, гемолиз. Даволаш: препаратни бекор қилиш; жигарда Е витамини метаболизмини тезлаштирувчи глюкокортикоидлар; симптоматик воситалар буюрилади.

Шифокор рецептисиз берилади

2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.