Витамедрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: Тиамин гидрохлориди (В1 витамини)10 мгРибофлавин натрий фосфати (В2 витамини)4 мгПиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)4 мгНикотинамид (РР витамини)40 мгЦианокобаламин (В12 витамини)8 мкгД-пантенол (В5 провитамини)6 мгёрдамчи моддалар: Бензил спирти18 мгПропиленгликол100 мгНатрий эдетат2 мгИнекция учун сув 2 мл гача

Препаратнинг савдо номи:

Витамед®

Фармакалогик гуруҳи:

В гуруҳ витаминлар мажмуаси

Дори шакли:

инекция учун эритма

тиниқ сариқ эритма

В гуруҳ витаминлар мажмуаси

A11E

Гипо- ва авитаминозларНерв илдизчалари синдромиЎраб олувчи герпесМиалгияларАнемияларНевритлар, невралгия, периферик парезлар ва фалажлар, радикулитлар, люмбаго, плекситлар, юз нервининг парези, уч шохли нервнинг невралгияси, илдизли синдромларТурли этиологияли полинейропатиялар (шу жумладан алкоголли, диабетик ва бошқ)Ҳомиладорлик ва лактация давриВитаминларни сўрилишини пасайган ҳолатлариҚон айланиш тизимининг касалликлари (мажмуавий даволаш таркибида)Жигар функциясини яққол бузилишлари, вирусли гепатитларУзоқ вақт битмайдиган жароҳатлар ва яраларСочларни тўкилиши ва тирноқларнинг мўртлигиСтоматологияда (гингивит, стоматит)ДисбактериозВегето-қонтомир дистониясиНейродермитлар, дерматозлар, псориазни даволашда мажмуавий даволаш таркибидаСоғайиш даврида қўлланади.

Препарат суткада 1 марта 0.25-2 мл мушак ичига чукур ёки вена ичига секин юборилади. Даволаш курси 10-30 кунни ташкил қилади.

Кам ҳолларда қичишиш, эшакеми, кўп терлаш, тошмалар кўринишидаги аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Гипервитаминози бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Антибиотиклар ва базис даволашнинг бошқа препаратлари билан мутаносиб.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

В гуруҳ витаминлар комплекси – сувда эрувчан витаминлар бўлганлиги туфайли, дозани ошириб юборилишини эҳтимоли кам. В витаминининг дозасини ошириб юборилиши симптомлари: жумладан, чанқоқни ошиши, тери қизариши, хаддан зиёд сийдикни ажралиши, диарея. Бу симптомлар – тана компенсацион механизми, танадан ортиқча витаминни сафро қопи ва ичаклар оркали чиқариш.

Рецепт бўйича

3 йил.