Вис ниппель rasmini ko'rish

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 120 мг Ві2О3 га қайта ҳисобланганда 499,8 мг коллоид висмут субцитрати; ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, калций стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

висмут субцитрати (бисмутҳ субcитрате)

Препаратнинг савдо номи:

Вис-ниппель

Фармакалогик гуруҳи:

Пептик яра ва гастроэзофагеал рефлюксли касалликни даволаш учун воситалар. Висмут субцитрати.

Дори шакли:

капсулалар

корпуси оқ рангли, қопқоғи сариқ рангли, № 1 цилиндрик шаклдаги қаттиқ желатинли капсулалар. Капсула ичидагиси – оқ рангли ёки бироз сарғиш тусли оқ рангли кукунсимон гранулаланган аралашма, аммиак ҳидига йўл қўйилади.

Пептик яра ва гастроэзофагеал рефлюксли касалликни даволаш учун воситалар. Висмут субцитрати.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, гастрит, шу жумладан Ҳелиcобаcтер рйлори томонидан чақирилган гастрит (хеликобактерияга қарши даволаш схемалари таркибида);сурункали гастрит ва зўрайиш босқичидаги, шу жумладан Ҳелиcобаcтер рйлори томонидан чақирилган гастродуоденит.

Оз миқдордаги сув билан бирга ичга қабул қилинади. Катталар ва 14 ёшдан бошлаб болаларга суткада 4 марта 1 капсуладан овқатланишдан  30 минут олдин ва кечасига ёки суткада 2 марта 2 капсуладан овқатланишдан 30 минут олдин буюрилади. 8 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга суткада 2 марта 1 капсуладан овқатланишдан 30 минут олдин буюрилади. 4 ёшдан 8 ёшгача бўлган болаларга суткада 8 мг/кг дозада, суткалик дозани 2 марта қабул қилишга бўлиб, лекин суткада 2 капсуладан ошмаган ҳолда буюрилади. Даволаш курсининг давомийлиги – 4-8 ҳафта. 8 ҳафта давомида таркибида висмут сақловчи препаратларни қабул қилмаслик керак. Ҳелиcобаcтер рйлори мавжуд бўлганида хеликобактерияга қарши даволаш схемаларида Вис-Ниппельдан фойдаланиш шифокор томонидан буюрилади. Квадротерапияда Вис-Ниппельни суткада 4 марта 120 мг дозада қабул қилишни тетрациклин билан суткада 4 марта 500 мг дозада, метронидазол билан суткада 3 марта 500 мг дозада ва протон помпаси ингибитори (омепразол, ланзапрозол, пантапразол ёки эзомепразол) билан суткада 2 марта стандарт даволаш дозасида бирга амалга ошириш тавсия этилади. Мажмуавий даволаш давомийлиги – 10-14 кун. Яра нуқсони регенерациясини яхшилаш учун Вис-Ниппель билан кейинги даволашни амалга ошириш: суткада 4 марта нонушта, тушлик ва кечки овқатланишдан 30 минут олдин, ва тўртинчи марта уйқудан олдин 1 капсуладан. Вис-Ниппель билан даволашнинг умумий давомийлиги – 6 ҳафтагача (энг кўпи билан 8 ҳафта).

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: аҳлатни қора рангга бўялиши, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, диарея. Тери ва тери ости тўқимаси томонидан: тошма, қичишиш. Иммун тизими томонидан: анафилактик реакциялар.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Оғир буйрак етишмовчилиги.

Вис-Ниппельни қабул қилишга қадар ярим соат олдин ва қабул қилингандан кейин ярим соат кейин ҳеч қандай бошқа дориларни, овқат ёки ичимликларни, сут антацидлари, мевалар ёки мева шарбатларини истеъмол қилиш мумкин эмас, чунки улар препарат таъсирини ўзгартириши мумкин. Препарат тетрациклинларни сўрилишини камайтиради; таркибида висмут сақловчи препаратлар (викалин, викаир, ротер) ни бир вақтда қабул қилиш қонда висмут концентрацияси ҳаддан зиёд ошиб кетиш хавфини оширади.

Препарат қўлланилганида аҳлат қора рангга бўялиши мумкин. Бундай ҳолда шифокорга маслаҳат учун мурожаат қилиш зарур. Препаратни қабул қилишдан ярим соат олдин ва қабул қилингандан кейин ярим соат кейин антацид препаратларини қабул қилиш ва сут ичиш мумкин эмас, чунки мавжуд меъда шираси ҳимоя қатламини шакллантириш учун зарур бўлади. Кам ҳолларда энцефалопатия юзага келиши туфайли, висмут бирикмаларини узоқ муддат давомида қабул қилиш тавсия этилмайди. Препаратни тавсия этилган қабул қилиш тартибига риоя қилинганида ушбу ножўя таъсир юзага келиши хавфи жуда ҳам кам. Бироқ Вис-Ниппельни қабул қилиш давомида таркибида висмут сақловчи бошқа препаратларни қабул қилиш тавсия этилмайди. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши. Тавсия этилмайди. Болалар. Вис-Ниппельни болаларда 4 ёшдан бошлаб қўлланади. Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Вис-Ниппельни реакция тезлигига салбий таъсири ҳақидаги маълумотлар йўқ. Бироқ препаратнинг бундай таъсири эҳтимоли кам. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратнинг катта дозалари тез-тез қабул қилинганида доза ошириб юборилиши мумкин бўлиб, у 10 кундан кейин буйрак етишмовчилиги учун хос бўлган симптомлар (қон плазмасида висмут даражасининг ошиши) билан ифодаланиши мумкин. Қон плазмасида висмут юқори миқдорда бўлиши билан кечувчи буйрак фаолиятини бузилишида комплекс ҳосил қилувчи бирикмалар – димеркаптоқаҳрабо ва димеркаптопропансулфон кислоталари қўлланилади. Даволаш меъдани ювиш ва сўнгра фаоллаштирилган кўмир ҳамда осмотик сурги воситаларини қабул қилишдан иборат. Қўшимча даволаш сифатида висмут абсорбцияси мажбурий эмас. Буйракнинг оғир касалликлари билан кечганида гемодиализни ўтказиш лозим.

Рецепциз

10 капсуладан блистерда. 3 ёки 10 блистердан қутига жойланади.

4 йил.