ВИРОГЕЛ rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г Вирогел қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: Игнабаргли дарахтлар эфир мойи (Пини аэтҳеролеум) – 3 мг, Силбиол (Силбиолум) – 10 мг Ёрдамчи моддалар: Карбомер, троламин, этил спирти, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

ВИРОГЕЛ

Фармакалогик гуруҳи:

вирусларга қарши восита.

Дори шакли:

назал қўллаш учун игнабаргли дарахтлар ҳидили тиниқ бўлмаган сарғиш гел.

вирусларга қарши восита.

R01A X10

Вирус этиологияли тумовни симптоматик даволаш, катталар ва 3 ёшдан ошган болаларда нафас йўлларининг риновирус ва грипп вирусидан профилактик ҳимоялаш учун қўлланади.

Гелнинг кўп бўлмаган миқдори бурун бўшлиғининг олдинги қисмига юпқа қават қилиб қўйилади ва бурун орқали кескин нафас олиб, гелни бурун бўшлиғига чуқурроқ киришига эришилади. Профилактика мақсадида гел ҳар 4 соатда қўйилади, касалликда эса – ҳар соатда қўйилади. Препарат 1-2 ҳафта қўлланади, сурункали касалликларда шифокор кўрсатмаси бўйича даволашни узайтириш мумкин.

Препарат қўлланганида баъзида игнабаргли дарахт турларининг эфир мойларига нисбатан юқори сезувчанликка эга бўлган шахсларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Аллергия симптомлари ёки бошқа нохуш реакциялар пайдо бўлган ҳолда, дарҳол даволовчи шифокор билан препаратни қўллашни кейинчалик давом эттириш бўйича маслаҳатлашиш керак.

Гелнинг фаол моддаларига ва/ёки гелнинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанлик;3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Гел қўллаш бўйича йўриқномасига мувофиқ ишлатилганида, дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.

Рецепциз

Алюмин тубаларда 15 г дан, тубалар илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.