Випратокс rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г линимент қуйидагиларни сақлайди:

Тасир этувчи модда(ХПН):

гюрза заҳари 16 ХТБ, салицил кислотаси, рацемик камфора, оқ қарағай мойи;

Препаратнинг савдо номи:

Випратокс

Фармакалогик гуруҳи:

маҳаллий қитиқловчи восита (бўғим ва мушак оғриқларида қўллаш учун).

Дори шакли:

линимент

оқ рангли, ўзига хос камфора ва оқ қарағай мойи ҳидли линимент.

маҳаллий қитиқловчи восита (бўғим ва мушак оғриқларида қўллаш учун).

M02AX10.

Ўрганилмаган.

Ревматизм, невралгия, ишиас, люмбаго, радикулит, миалгия, артралгиядаги оғриқни симптоматик даволашда қўлланади.

Ножўя самараларнинг пайдо бўлишидан сақланиш мақсадида, препаратга нисбатан индивидуал сезувчанликни аниқлаш учун терига линиментнинг кўп бўлмаган миқдорини олдиндан суртиш керак. Оғриқли соҳанинг юзасини ўлчамига қараб, линимент кўп бўлмаган миқдорда 5-10 мг қўйилади ва суткада 1-2 марта терига, оғриқли синдром йўқолгунича яхшилаб ишқалаб сингдирилади. Даволаш курсини касалликнинг оғирлиги ва даволашнинг самарадорлигига қараб шифокор белгилайди.

Маҳаллий аллергик реакциялар (шу жумладан қичишиш, ачишиш, тошмалар, қуруқлик, кепакланиш, таъсирланиш, контакт дерматит, эшакеми) тана ҳароратини ошиши кузатилиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Бронхиал астма, кўк йўтал, бронхоспазмга мойиллик, тиришишларга мойиллик, ўпканинг ўткир туберкулёзи, бош мия ва коронар қон айланишини бузилиши, ангиоспазмлар пайдо бўлишига мойиллик, буйрак ва жигар функциясини оғир бузилишлари, препарат қўйиладиган жойда тери бутунлигини бузилиши, иситма, умумий толиқишда қўллаш мумкин эмас.

Ўрганилмаган. Ўзаро таъсир бўйича етарлича назорат тадқиқотлари ўтказилмаган бўлса хам, маҳаллий қўллаш учун салицилатларни жуда кўп миқдорда қўллаганда кумарин антикоагулянтлар ва антитромбоцитар препаратларнинг самарасини ошириши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди. Кумарин антикоагулянтлар ва антитромбоцитлар препаратларни, жумладан ацетилсалицил кислотасини қабул қилувчи пациентлар эҳтиёткорликка риоя қилиши зарур.

Аллергик реакциянинг кўринишлари бўлган терига суртилмасин. Препаратни кўзга, очиқ жароҳатлар ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўйилмасин. Тасодифан кўзга ва шиллиқ қаватларга тушганида, уларни кўп миқдордаги оқар сувда яхшилаб ювиш керак. Кекса пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

8-200С ҳароратда сақлансин.

Тасодифан шиллиқ қаватларга тушганида линимент кучли таъсирланиш чақиради. Аллергик реакциялар (қичишиш, дерматит, терининг қипиқланиши) кузатилиши мумкин. Линиментни қўллашни тўхтатиш ва унинг қолдиқларини теридан ювиб ташлаш тавсия этилади. Зарурати бўлганида симптоматик даволаш кўрсатилган.

Рецепциз

40 г дан тубада қутида.

3 йил.