Винпоцетинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 5 мг винпоцетин ёрдамчи моддалар: аскорбин кислотаси, натрий метабисулфити (Е 223), узум кислотаси, бензил спирти, сорбит (Е 420), инекция учун сув.

Препаратнинг савдо номи:

Винпоцетин

Фармакалогик гуруҳи:

психостимуляторлар ва ноотроп воситалар.

Дори шакли:

инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат

рангсиз ёки бироз яшил тусли тиниқ эритма.

психостимуляторлар ва ноотроп воситалар.

N06B X18

Неврология: цереброваскуляр патологиянинг турли шаклларини: мияда қон айланишини бузилишларини (импульс) ўтказгандан кейинги ҳолат, вертебробазиляр етишмовчилик, томирли деменция, церебрал атеросклероз, постравматик ёки гипертензив энцефалопатиялар даволаш учун қўлланилади. Цереброваскуляр патологияда руҳий ва неврологик симптоматикани камайишига ёрдам беради. Офталмология: хориоидеянинг (кўзнинг томирли пардаси) сурункали қон томир патологиясини ва тўр парданинг (масалан, тўр парданинг марказий артерияси ва венасининг тромбози, обструкцияси) даволаш учун қўлланилади. Отолариноларингология: ўткир қон томир патологияси, токсик (доридан) шикастланишда ёки келиб чиқиши бошқа бўлган (идиопатик, шовқин таъсирида) қариялар карлиги, Менер касаллиги ва қулоқлардаги шовқинни даволаш учун қўлланилади.

Препарат фақат вена ичига томчили инфузия учун мўлжалланган, секин юбориш керак (инфузиянинг тезлиги минутига 80 томчидан ошмаслиги лозим!).

Қон ва лимфатик тизим томонидан: тромбоцитопения, эритроцитлар агглютинацияси, анемия. Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик. Моддалар алмашинуви, метаболизм: гиперхолестеринимия, қандли диабет, анорекция. Руҳий бузилишлар: эйфория, ҳавотирлик, қўзғалувчанлик, депрессия. Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, гемипарез, уйқучанлик; тремор, хушдан кетиш, хушдан кетишдан олдинги ҳолат, ҳолсизлик, исссиқлик ҳисси. Кўриш аъзолари томонидан: гифема, гиперметропия, кўриш ўткирлигини пасайиши, миопия; конъюктивани гиперемияси, кўриш нерви сўрғичини шиши, диплопия. Эшитиш аъзолари ва вестибуляр аппарати томонидан: эшитишни бузилиши, гиперакузия, гипоакузия, вертиго; қулоқларни шанғиллаши. Юрак тизими томонидан: миокард ишемияси/инфаркти, стенокардия, аритмия, брадикардия, тахикардия, экстрасистолия, юрак уришини ҳис этиш; юрак етишмовчилиги, юрак бўлмачалари фибрилляцияси. Қон-томир тизими томонидан: артериал гипотензия, артериал гипертензия, қон қуйилишлар; артериал босимини тебраниши, тромбофлебит, веноз етишмовчилиги. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қоринда дискомфорт, оғизни қуриши, кўнгил айниши; қусиш, сўлакни кўп ажралиб чиқиши. Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: эритема, гипергидроз, эшакеми, қичишиш, дерматит. Умумий бузилишлар: қизиб кетиш хисси; астения, кўкрак қафасида дискомфорт, яллиғланиш, инекция жойида тромбоз. Тадқиқотлар натижалари: артериал босимини пасайиши, артериал босимини ошиши, СТ сегментини депрессияси ва ҚТ интервалини узайиши, қонда мочевина миқдорини ошиши, лактатдегидрогеназа миқдорини ошиши, ЭКГ да ПР интервалини узайиши, ЭКГ да ўзгаришлар.

Геморрагик церебрал импульснинг ўткир босқичи, оғир юрак оғир ишемик касаллиги, аритмиянинг оғир шакллари. Фаол моддага ёки ёрдамчи моддаларнинг бирортасига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Винпоцетинни клоранолол ва пинданол каби бета-блокаторлар билан бир вақтда қўлланганда, шунингдек клопамид, глибенкламид, дигоксин, аценокумарол ёки гидрохлортиазид билан бир вақтда қўлланганда ушбу дори воситалари ўртасида хеч қандай ўзаро таъсири аниқланмаган. Алфа-метилдопа ва винпоцетинни бир вақтда қўлланганда кам ҳолларда айрим қўшимча самара кузатилган, шунинг учун ушбу препаратлар мажмуасини қўллаш фонида артериал босимини доимий назоратини амалга ошириш зарур. Винпоцетинни марказий нерв тизимига таъсир қилувчи, аритмияга қарши препаратлар, антикоагулянтлар ва фибринолитик воситалар билан бир вақтда буюришда эҳтиёткорликни намоён этиш тавсия этилади. Номутаносиблиги Винпоцетин эритмаси гепарин билан кимёвий жиҳатдан номутаносиб, шунинг учун уларни бир шприцда юбориш мумкин эмас. Шу билан бирга зарурати бўлган ҳолларда антикоагулянтлар ва Винпоцетинни бир вақтда қўллашга йўл қўйилади. Винпоцетин препарати эритмаси аминокислоталар сақловчи инфузион эритмалар билан кимёвий жиҳатдан номутаносиб, шунинг учун уларни Винпоцетин препарати концентратини суюлтириш учун қўллаш мумкин эмас.

Пациентда бош мия ички босими юқори бўлганида, аритмиялар ёки ҚТ интервалини узайиш синдроми бўлганида, шунингдек аритмияга қарши препаратларни қўллаш фонида препарат билан даволашни фақат препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлган фойда ва хавфни синчков тахлилидан сўнг бошлаш лозим. ҚТ интервалини узайиши синдроми бўлганида ёки ҚТ интервалини узайишига олиб келувчи дори воситасини бир вақтда қабул қилинганда ЭКГ-назоратини ўтказиш тавсия этилади. Препаратда сорбитнинг оз миқдори сақланади, шунинг учун қандли диабети бўлган беморларда препарат билан даволаш курси вақтида, қонда қанд миқдорини назорат қилиш  лозим. Фруктозани пациент томонидан ўзлаштираолмасликда ёки фруктоза 1,6-дифосфатаза танқислигида препаратни қабул қилишдан сақланиш лозим. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Винпоцетинни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик. Винпоцетин йўлдош орқали ўтади, бироқ йўлдошда ва ҳомила қонида, онанинг қонига нисбатан анча паст концентрацияларда аниқланади. Тератоген ёки эмбриотоксик самараси аниқланмаган. Хайвонларда ўтказилган тадқиқотларда винпоцетинни юқори дозаларини юбориш айрим ҳолларда йўлдошдан қон кетиши ва бола ташлаш билан кечган, бу айнан йўлдошда қон айланишини кучайиши натижасида содир бўлган. Эмизиш. Винпоцетин кўкрак сутига ўтади. Нишонланган винпоцетинни қўллаш билан ўтказилган тадқиқотларда кўкрак сутини радиоактивлиги она қонига нисбатан 10 марта юқори бўлган. 1 соат давомида сут билан чиқариладиган миқдори препаратни юборилган дозасининг 0,25% ни ташкил қилади. Винпоцетинни она сутига ўтиши, янги туғилган чақалоқлар организмига таъсири ҳақида эса маълумотларни йўқлиги туфайли, винпоцетинни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Ательени ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Винпоцетинни автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири хақида маълумотлар йўқ, бироқ препаратни қўллаганда уйқучанлик, бош айланишини келиб чиқиш эҳтимолини ҳисобга олиш лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда оригинал ўрамида сақлансин.

Дозани ошириб юборилиш аниқланмаган. Адабиётдан олинган маълумотларига асосланиб, препаратни тана вазнига 1 мг/кг доазада юбориш хавфсиз ҳисобланиши мумкин. Ушбу дозадан ошувчи дозада препаратни қўллаш ҳақида маълумотлари йўқлиги сабабли, препаратни юқори дозаларда юборишга йўл қўйилмайди.

Рецепт бўйича

2 мл дан ампулаларда; 5 ёки 10 ампуладан коробкада.

5 йил.