Препарат олдини олиш мақсадларида буюрилганида қон оқувчанлигини ошишига тенденция кузатилмаган.
Препарат даволаш мақсадларида буюрилганида кекса ёшли пациентларда (айниқса 80 ёшдан ошганларда) қон кетишларини ривожланиш хавфи бор.
Пациентнинг ҳолатини синчиклаб кузатиш тавсия қилинади.
Ушбу препарат билан даволашни бошлаш олдидиан гемостазни бузиш қобилиятига эга бошқа препаратларни: салицилатлар, шу жумладан ацетилсалицил кислотаси, ностероид яллиғланишга қарши воситалар (шу жумладан кеторолак); декстран 40, тиклопидин, клопидогрел, ГКС, тромболитиклар, антикоагулянтлар, антиагрегантларни (шу жумладан ИИб/ИИИа глюкопротеин рецепторларининг антагонистларини), уларни қўллаш зарур бўлган ҳолатлардан ташқари ҳолларда бекор қилиш тавсия қилинади.
Эноксапаринни кўрсатилган препаратлар билан мажмуада қўллаш зарурати бўлган ҳолларда алоҳида эҳтиёткорликка амал қилиш (беморнинг аҳволини ва тегишли лаборатор кўрсаткичларни цингаов кузатувини ўтказиш) керак.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда анти-Ха фаолликни ошиши натижасида қон кетишини ривожланишини хавфи бор.
Бу ошиш буйрак фаолиятини оғир бузилишлари (креатинин клиренси <30 ml/min) bo‘lgan patsiyentlarda ahamiyatli kuchayishi tufayli, preparat profilaktika uchun ham, davolash uchun ham buyurilganida dozaga tuzatish kiritish tavsiya qilinadi.
Garchi buyrak faoliyatini yengil va o‘rtacha buzilishlari (KK >30 мл/мин) бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмасада, бундай пациентларнинг ҳолатини синчков назоратини ўтказиш тавсия қилинади.
Эноксапарин натрийнинг анти-Ха фаоллигини, уни тана вазни 45 кг дан кам аёлларга ва тана вазни 57 кг дан кам эркакларга олдини олиш мақсадида буюрилишида ошиши, қон кетишларини ривожланиш хавфини ошишига олиб келиши мумкин.
Гепарин чақирган аутоимун тромбоцитопениянинг хавфи, қуйимолекуляр гепаринлар ишлатилганида ҳам мавжуддир.
Агарда тромбоцитопения ривожланса, унда у одатда эноксапарин натрий билан даволаш бошланганидан кейин 5- ва 21чи кунлар орасида аниқланади.
Шунинг учун препарат билан даволашни бошлашдан олдин ва уни қўллаш вақтида тромбоцитлар сонини мунтазам назорат қилиш тавсия қилинади.
Тромбоцитлар сонини тасдиқланган аҳамиятли пасайишида (дастлабки кўрсаткичга нисбатан 30-50% га) эноксапарин натрийни дарҳол бекор қилиш ва пациентни бошқа даволашга ўтказиш керак.
Спинал/эпидурал анестезия Бошқа антикоагулянтлар қўлланганида бўлгани каби, Виноксапар спинал/эпидурал анестезиянинг фонида ишлатилганида барқарор ёки қайтмас фалажни ривожланиши билан кечувчи орқа мия гематомаларини пайдо бўлиш ҳоллари таърифланган.
Бу кўринишларни пайдо бўлиш хавфи препарат 40 мг ёки пастроқ дозада қўлланганида пасаяди.
Хавф, препаратнинг дозаси оширилганида, шунингдек операциядан кейин катетерлар ишлатилганида ёки гемостазга худди шундай таъсир кўрсатувчи НЯҚВ каби қўшимча препаратлар ёндош қўлланганида ошади.
Хавф шунингдек жароҳатга олиб келувчи таъсирда ёки такрорий орқа мия пункциясида ҳам ошади.
Эпидурал ёки спинал анестезияда орқа мия каналидан қон кетиши хавфини пасайтириш учун препаратнинг фармакокинетик профилини ҳисобга олиш лозим.
Катетерни ўрнатиш ёки олиб ташлашни эноксапарин натрийнинг паст антикоагулянт самарасида ўтказган афзал.
Катетерни ўрнатиш ёки олиб ташлаш, чуқур веналарнинг тромбозини олдини олиш учун, эноксапариннинг олдини олиш дозалари қўлланганидан кейин 10-12 соат ўтгач ўтказилади.
Пациентлар эноксапарин натрийнинг юқори дозаларини (1 мг/кг суткада 2 марта ёки 1,5 мг/кг суткада 1 марта) олаётган ҳолларда, ушбу муолажаларни узоқроқ вақт оралиғига (24 соат) кечиктириш керак.
Препаратни кейинги юборишлари катетер олиб ташланганидан кейин, кечи билан 2 соатдан кейин амалга оширилиши керак.
Агар шифокор эпидурал/спинал анестезияни ўтказиш вақтида антикоагулянт даволашни буюрса, белдаги оғриқлари, сенсор ва мотор функцияларини бузилиши (оёқларда жимирлаш ёки ҳолсизлик), ичак ва/ёки қовуқ фаолиятини бузилиши каби ҳар қандай неврологик симптомларни аниқлаш учун, пациентни ўта синчковлик билан мунтазам кузатиш керак.
Пациентга юқорида таърифланган симптомлар пайдо бўлганида шифокорни дарҳол хабардор қилиш кераклиги тўғрисида йўл-йўриқ бериш керак.
Орқа мия гематомаси учун хос бўлган симптомлар аниқланганида, зарурати бўлганида орқа мия декомпрессиясини ўз ичига олувчи шошилинч диагностика ва даволашни ўтказиш зарур.
Гепарин томнидан индукцияланган тромбоцитопения Анамнезида гепарин томонидан чақирилган, тромбоз билан ёки усиз кечувчи тромбоцитопения тўғрисидаги маълумотлар бўлган пациентларга препаратни алоҳида эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Гепарин томонидан чақирилган тромбоцитопения хавфи бир неча йиллар давомида сақланиши мумкин.
Агар анамнез жиҳатидан, гепарин чақирган тромбопенияни борлиги тахмин қилинса, унда ин витро шароитида тромбоцитлар агрегациясининг тестлари, уни ривожланиш хавфини башорат қилишда чекланган аҳамиятга эга.
Бундай ҳолларда Виноксапарни буюриш тўғрисидаги қарорни фақат тегишли мутахассис билан маслаҳатлашгандан кейингина қабул қилиш мумкин.
Тери орқали коронар ангиопластикаси Ностабил стенокардия ва Қ тишисиз миокард инфарктини даволашда инвазив томир муолажаси билан боғлиқ қон кетиши хавфини камайтириш мақсадида, сон артериясининг интродюсерини Виноксапар тери остига юборилганидан кейин 6-8 соат давомида олиб ташлаш мумкин эмас.
Кейинги ҳисобланган дозани, сон артериясининг интродюсери олиб ташланганидан кейин кечи билан 6-8 соатдан кейин юбориш керак.
Қон кетиши ва гематомаларни ҳосил бўлиши белгиларини ўз вақтида аниқлаш учун инвазия жойини кузатиш керак.
Юракнинг сунъий клапанлари Юракнинг сунъий клапанлари бўлган пациентларда тромбоэмболик асоратларни олдини олишда, Виноксапарнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини ишончли баҳолашга имкон берувчи текширишлар ўтказилмаган.
Препаратни бу мақсадларда қўллаш учун тавсия қилиб бўлмайди.
Лаборатория тестлари Тромбоэмболик асоратларни олдини олиш учун ишлатиладиган дозаларда Виноксапар қон кетиш вақтига ва умумий коагуляцион кўрсаткичларга, шунингдек тромбоцитлар агрегациясига ёки уларни фибриноген билан боғланишига жиддий таъсир қилмайди.
Доза оширилганида АЧТВ ва қон ивиш вақти узайиши мумкин.
АЧТВ ва қон ивиш вақтини ошиши препаратнинг антитромболитик фаоллигини ошиши билан тўғри чизиқли боғлиқликда бўлади, шунинг учун уларнинг мониторингини ўтказишга зарурат йўқ.
Ўткир терапевтик касалликлари бўлган, ётоқ тартибидаги пациентларда веноз тромбозлар ва эмболияларни олдини олиш Ўткир инфекция, ўткир ревматик ҳолатлар риволанган ҳолларда, Виноксапарни профилактик буюрилиши, фақат агар юқорида санаб ўтилган ҳолатлар веноз тромбоз ҳосил бўлишини санаб ўтилган хавф омилларидан бири (75 ёшдан катталар, хавфли ўсмалар, анамнездаги тромбозлар ва тромбоэмболиялар, гормонал даволаш, юрак етишмовчилиги, сурункали нафас етишмовчилиги) қўшилиб келгандагина оқланган Ҳомиладорлик ва лактация даври Виноксапарни ҳомиладорлик вақтида, она учун тахмин қилинаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардан ташқари ҳолларда қўллаш мумкин эмас.
Дори воситасини транспорт воситалари ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хос хусусиятлари Виноксапар транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.