Винебралрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: винкамицин – 30 мг; ёрдамчи моддалар: сахароза, маккажўхори крахмали, эудрагит, гидроксипропилметилцеллюлоза, фталат, талк. Қобиқ таркиби: желатин, титан диаоксиди, бриллиант кўки, кармоизин, понсо.

Тасир этувчи модда(ХПН):

винкамин

Препаратнинг савдо номи:

Винебрал

Фармакалогик гуруҳи:

Периферик вазодилаторлар. Бош мия қон айланишини яхшиловчи воситалар.

Дори шакли:

секин ажралиб чиқадиган капсулалар

ялтироқ хира қизил рангли, №2 ўлчамли оқдан сарғиш ранггача бўлган пеллетларни сақловчи қаттиқ желатин капсулалар.

Периферик вазодилаторлар. Бош мия қон айланишини яхшиловчи воситалар.

S04AX07

Ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларида тез сўрилади, ярим чиқарилиш даври 60-80 мин. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиш 64% ташкил қилади. Винебрал жигарда тўлиқ метаболизмга учрайди, фақат 4-6% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Бош миянинг метаболик эҳтиёжлар меъёрлаштириш ва мия қон айланишини метаболик эҳтиёжларга мослаштириш учун, унинг фаолиятини бошқариш, яхшилаш ва тутиб туриш учун. Қуйидаги ҳолатларда қўлланади: хотирани пасайиши;диққатни жамлашни бузилиши;диабетик ангиопатия;бош мия томирларининг атеросклеротик шикастланиши;калла суяги мия жароҳатидан ва мия қон айланишининг ўткир бузилишларидан кейинги ҳолат;мия ишемиясидан кейинги церебрал бузилишлар;гипертоник энцефалопатия;эшитишни ва кўришни томир генозли бузилишлари;фазо ва вақтда ориентацияни бузилишлари.

Винебрал капсулалари ичга, етарли миқдордаги сув билан бирга қабул қилинади. Катталарга ичга 1 капсуладан суткада 2 марта буюрилади. Даволаш курсининг давомийлигини шифокор касалликнинг кечишига қараб белгилайди.

Овқат ҳазм қилиш тзими томонидан: кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, диарея, қабзият, оғизни қуриши. Юрак-томир тизими томонидан: АБ ни пасайиши, тахикардия. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш.

Бош мияни усмаси;ҳомиладорлик ва лактация;винкомицин ва препаратнинг бошқа компонентларига маълум бўлган юқори сезувчанлик.

Винебрал итраконазол ва винкристин билан бир вақтда қўлланганида ўткир лимфобласт лейкомияли болаларда ва катталарда нейротокцикликни кучайиши мумикн. Винебрал гипотензив воситалар ва антоагрегантларнинг таъсирини кучайтиради. Хинупристин/далфопристин билан мажмуа CЙП3А4 изоферменти ингибитори каби таъсир қилади ва бир вақтда қўлланганида винкомициннинг қон плазмасидаги концентрациясини ошириши мумкин.

Тавсия қилинган дозаларни оширмаслик керак. АГ ва юрак фаолиятининг бузилиши бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Қ-Т оралиқни узайишида ва гипокалиемияда қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Ательени ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Винебрал ательени ҳайдаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигига талаб қилувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

25° С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари тўғрисида хабар қилинмаган.

Рецепт бўйича

Секин ажралиб чиқариладиган қаттиқ желатин капсулалар. 10 капсула блистерда. 2 блистер илова-варақаси билан бирга картон ўрамда.

Ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб 4 йил.