Викасолрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: менадион натрий бисулфити (10 мг менадион натрий бисулфити тригидратига мос келади) – 8,36 мг; ёрдамчи моддалар: натрий дисулфити (метабисулфити) – 1,0 мг; 0,1 М хлорид кислотаси – 0,00184 мл; инекция учун сув – 1 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

менадион натрий бисулфити

Препаратнинг савдо номи:

Викасол

Фармакалогик гуруҳи:

гемостатик воситалар.

Дори шакли:

мушак ичига юбориш учун эритма

тиниқ, рангсиз ёки яшил-сарғиш тусли суюқлик.

гемостатик воситалар.

V02VA02

Гипопротромбинемия билан боғлиқ геморрагик синдром; К гиповитаминози (шу жумладан обтурацион сариқлик, гепатит, жигар циррози, узоқ муддатли диареядаги); шикастланишлар, жароҳатлар ва жаррохлик операцияларидан кейинги қон кетишлар; бачадондан дисфункционал қон кетиши, меноррагияни мажмуавий даволаш таркибида. Янги туғилган чақалоқлардаги геморрагик касалликни даволаш ва олдини олиш. К витаминининг антагонист-препаратларини (фениндион, аценокумарол, этил бискумацетати ва бошқалар) дозасини ошириб юборилишида қўлланади.

Препарат мушак ичига юборилади. Катталар учун бир марталик доза 10-15 мг, максимал бир марталик доза – 30 мг, максимал суткалик доза – 60 мг ни ташкил этади. Педиатрияда: янги туғилган чақалоқларгасуткада 4 мг гача1 ёшгачасуткада 2-5 мг1-2 ёшсуткада 6 мг3-4 ёшсуткада 8 мг5-9 ёшсуткада 10 мг10-14 ёшсуткада 15 мг 15 ёшдан бошлаб препарат катталардаги дозаларда буюрилади. Даволаш давомийлиги 3-4 кун, тўрт кунлик танаффусдан кейин такроран 3-4 кун юборилади. Суткалик доза 2-3 марта юборишга бўлиниши мумкин. Кучли паренхиматоз қон кетиши билан кечиши мумкин бўлган жаррохлик аралашувларида операциядан олдин 2-3 кун давомида буюрилади.

Аллергик реакциялар: юз гиперемияси, тери тошмаси (шу жумладан эритематоз, эшакеми), тери қичишиши, бронхоспазм. Қон тизими томонидан: гемолитик анемия, янги туғилган чақалоқларда глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги билан кечувчи гемолиз. Маҳаллий реакциялар: юбориш жойида оғриқ ва шиш, бир жойга такроран юборилганда доғ кўринишидаги терини шикастланиши. Бошқалар: гипербилирубинемия, сариқлик (шу жумладан эмизикли болаларда ядровий сариқлик); бош айланиши, артериал босимни транзитор пасайиши, “кўп” терлаш, тахикардия, пристаньни “кучсиз” тўлишиши, таъм билишни ўзгариши.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Қонни юқори ивиши, тромбоэмболия. Янги туғилган чақалоқларда гемолитик касалликда қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан: глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, жигар етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Билвосита антикоагулянтлар (шу жумладан кумарин ҳосилалари ва индандион) нинг самарасини сусайтиради. Антацидлар ингичка ичакнинг бошланғич қисмида ўт кислоталарининг тузларини чўкмага тушиши оқибатида сўрилишини пасайтиради. Гепариннинг антикоагулянт фаоллигига таъсир кўрсатмайди. Кенг таъсир доирасига эга антибиотиклар, хинидин, хинин, юқори дозаларда салицилатлар, антибактериал сулфонамидлар билан бир вақтда буюриш К витаминининг дозасини оширишни талаб этади. Колестирамин, колестипол, минерал мойлар, сукралфат, дактиномицин К витаминининг сўрилишини пасайтиради, бу унинг дозасини оширишни талаб этади. Гемолитик дори воситалари билан бир вақтда буюриш ножўя самараларни намоён бўлиш хавфини оширади.

Гемофилия, Виллебранд касаллиги ва Верлгоф касаллигида препарат самарасиз. Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида препарат гемолиз чақириши мумкин. Даволаш вақтида транспорт воситаларини бошқариш, шунингдек психомотор реакцияларнинг тезлигини ва аниқ ҳаракатларни талаб этувчи бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия этилмайди.

Ҳомила ёки эмизикли чақалоққа препаратнинг салбий таъсири ҳақидаги маълумотлар йўқ. Шунинг учун дори воситасини қўллаш масаласини ҳал қилганда она учун фойда ва ҳомила ёки чақалоқ учун хавфни солиштириш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2°С дан 25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Доза ошириб юборилганда гиперпротромбинемия, гипербилирубинемия билан кечувчи К гипервитаминоз юзага келади, кам ҳолларда болаларда тиришишлар кузатилади. Даволаш симптоматик.

Рецепт бўйича берилади

Мушак ичига юбориш учун эритма, 10 мг/мл. 1 мл дан нейтрал шиша ампулада. 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқ  ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланади. 5 ампуладан контур уяли ўрамга жойланади. 2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади. Синдириш ўйиқча, ҳалқа ёки нуқтаси бўлган ампулалар ишлатилганда ампула скарификатори ёки ампулани очиш учун пичоқ жойланмайди.

3 йил.