Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Препаратнинг савдо номи:
Викаир
Фармакалогик гуруҳи:
меъда ва ўникки бармоқ ичак ярасига қарши восита (буриштирувчи ва ўраб олувчи восита)
Дори шакли:
таблеткалар
пушти ёки пушти-қизил рангли, оқ ва тўқ доғлари бўлган ясси цилиндрик шаклли, фаска ва рискали таблеткалар.
меъда ва ўникки бармоқ ичак ярасига қарши восита (буриштирувчи ва ўраб олувчи восита)
A02VX
Меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги, меъданинг юқори секретор фаолияти билан кечувчи гиперацид гастрит.
Ичга, овқат қабул қилгандан кейин1-1,5 соат ўтгач, кўп бўлмаган миқдордаги (1/4 стакан) сув билан, 1-2 таблеткадан кунига 3 марта.
Даволаш курси одатда 1-2 ой давом этади.
Зарурати бўлганида курс бир ойлик танаффусдан кейин такрорланади.
Таблеткалар одатда ножўя кўринишлар чақирмайди, баъзида ич келишини тезлашиши кузатилади.
Таблеткаларни қабул қилиш вақтида ахлат тўқ яшил ёки қора рангга бўялиши мумкин.
Препарат қўлланганида аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.
М-холиноблокаторларни ёки Н2-гистамин рецепторларининг блокаторларини қабул қилиш фонида препаратни қўллаш эхтиёжи камаяди.
Тетрациклинларнинг сўрилишини пасайтиради.
Висмут сақловчи бошқа дори воситалари билан қўшилганида, қонда висмутнинг концентрацияси ошади.
Қон кетишларига мойиллиги бўлган яра касаллиги бўлган беморларга буюриш мақсадга мувофиқ эмас.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Рецепциз
Таблеткалар.
10 таблеткадан контур уяли ўрамда.
10 таблеткадан контур уясиз ўрамда.
Контур уясиз ўрамлар тенг миқдордаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга гурух ўрамига жойланади.
1, 2, 3, 5, 10 контур уяли ўрамлар тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.