Вестиборецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 24 мг бетагистин гидрохлориди; ёрдамчи моддалар: повидон К90, микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, коллоид кремний диоксиди, кросповидон, стеарин кислотаси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бетагистин

Препаратнинг савдо номи:

Вестибо

Фармакалогик гуруҳи:

гистамин препарати.

Дори шакли:

таблеткалар

икки томонлама қавариқ, оқдан деярли оқ ранглигача, бир томонида рискали таблеткалар.

гистамин препарати.

N07CA01

Тез сўрилади, плазма оқсиллари билан боғланиши – паст. Смах (қон плазмасидаги максимал концентрацияси) – 3 соат. Метаболитлари кўринишида (2-пиридилсирка кислотаси) 24 соат давомида деярли тўлиқ чиқарилади. Т1/2 (ярим чиқарилиш даври) – 3-4 соат.

Ички қулоқ лабиринти шиши, вестибуляр ва лабиринт бузилишлари: бош айланиши, қулоқларда шовқин ва оғриқ, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, эшитишни пасайиши; вестибуляр неврит, лабиринтит, хавфсиз позицион бош айланишлари (шу жумладан, нейрохирургик операциялардан кейин), Менер касаллиги. Мажмуавий даволаш таркибида – вертебробазилляр етишмовчилик, посттравматик энцефалопатия, бош мия қон томирларининг атеросклерозида қўлланилади.

Овқатланиш вақтида, чайнамасдан, оз миқдордаги суюқлик билан кунига ½-1 таблеткадан ичга қабул қилинади. Максимал суткалик дозаси – 48 мг ни ташкил этади.

Диспепсия (кўнгил айниши, қусиш), тери тошмаси, Квинке шиши.

Ўта юқори сезувчанлик, феохромацитома, бронхиал астма, зўрайиш босқичидаги меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, ҳомиладорлик (И уч ойлик) да қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан Меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллиги (анамнезида), ҳомиладорлик (ИИ-ИИИ уч ойлик), болаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Антигистамин препаратлари препаратнинг самарасини камайтиради.

Терапевтик самара бир қатор ҳолларда даволаш бошлангандан бир неча ойлардан кейин намоён бўлади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: бош оғриғи, юз териси гиперемияси, бош айланиши, тахикардия, АБ (артериал босим) ни пасайиши, бронхоспазм.

Рецепт бўйича

Таблеткалар 24 мг. 10 таблеткадан блистерда. 10 таблеткадан 2 ёки 6 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутида.

3 йил.