Венорутинол rasmini ko'rish

Таркиби:

1 капсула сақлайди: Фаол модда: рутин ва қуруқ моддага ҳисобланганда 300 мг троксерутин (венорутинол) (О-(б-гидроксиетил)-рутозидлар); Ёрдамчи моддалар: макрогол 6000, лактоза моногидрати, калций стеарати; капсуланинг таркибига Сариқ шафақ ФCФ (Е 110) бўёвчиси киради.

Препаратнинг савдо номи:

Венорутинол

Фармакалогик гуруҳи:

Ангиопротекторлар. Капиллярларни барқарорлаштирувчи воситалар.

Дори шакли:

капсулалар

сариқ рангли корпуси ва қопқоқчаси бўлган қаттиқ желатин капсулалар. Капсуланинг ичидагиси – сариқдан жигарранг-сариқ ранглигача бўлган, ҳидсиз қисман ёки тўлиқ шаклланган устунга шаклидаги масса ёки кукун.

Ангиопротекторлар. Капиллярларни барқарорлаштирувчи воситалар.

S05SA04.

Ичга қабул қилинганидан сўнг препарат меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Плазмада фаол модданинг максимал концентрацияси ичга қабул қилинганидан сўнг ўртача 2 соатдан кейин кузатилади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали яхши ўтади. Жигарда метаболизмга учрайди ва бир қанча нофаол метаболитларни ҳосил қилади. Сийдик ва сафро билан ўзгармаган ҳолда қисман чиқарилади.

шиш, терини трофик шикастланиши, шу жумладан, болдирда яраларни ҳосил бўлиши билан кечувчи сурункали веноз етишмовчилик;веналарни варикоз кенгайиши бўйича ўтказилган жарроҳлик аралашувларидан кейин;веналарни варикоз кенгайиши, шу жумладан ҳомиладорликда (ИИ ва ИИИ уч ойликларда), юза тромбофлебит, флебит, перифлебит, флебитдан кейинги ҳолат, посттромботик синдром;геморрой;диабетик ретинопатияни мажмуавий даволашда;тунда ва уйғоқлик вақтида оёқларни тиришишлари ва парестезиялар;посттравматик шишлар ва гематомаларда қўлланади.

Венорутинол ичга 1 капсуладан суткада 2 марта (эрталаб ва кечқурун) овқат вақтида қабул қилинади. Тутиб турувчи даволаш – суткада 1 капсуладан буюрилади. Баъзида кутилган самара суткада 600 мг (2 та капсула) дозада кузатилади. Желатин капсулаларни чайнамасдан ютиш керак. Дори воситасини қабул қилиш давомийлиги касалликни оғирлиги ва кечишига қараб белгиланади. Даволаш курси одатда 3-4 ҳафтани ташкил этади.

Венорутинол капсулалари билан даволанганда нохуш реакциялар кам ривожланади. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея, диспепсия бўлиши мумкин. Кам ҳолларда меъда-ичак йўлларида эрозив ярали шикастланишлар кузатилади. Тери аллергик реакциялари – эшакеми ва қичишиш бўлиши мумкин; бош оғриғи, юзни қизариши, уйқуни бузилиши кам кузатилади.

Троксерутинга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, сурункали гастрит (зўрайиш фазасида);болалар.

Препарат қон томирлар деворининг ўтказувчанлигини камайишига ва тузилишини мустаҳкамлашишига аскорбин кислотасининг таъсирини кучайтиради.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорликни биринчи уч ойлигида препаратни қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликни ИИ-ИИИ уч ойликларида ва эмизиш даврида, агар она учун кутилаётган фойда, ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолда, шифокорнинг назорати остида препаратни қўллаш мумкин. Болалар. Болаларда препарат қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги ўрганилмаган. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда препаратни реакция тезлигига таъсир қилиш ҳусусияти бўйича маълумотлар йўқ. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Оригинал ўрамида, 25 ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ножўя таъсирларининг симптомлари (кўнгил айниши, диарея, диспепсия, қоринда оғриқ ва бош оғриғи, уйқуни бузилиши, терини аллергик реакциялари) кучайиши мумкин. Даволаш. Препаратни қабул қилиш тўхтатилади. Қусишни қўзғатиш ёки меъдани ювиш ва симптоматик даволаш ўтказиш тавсия этилади. Зарурати бўлганида перитонеал диализ буюриш мумкин.

Рецепциз

10 капсуладан блистерда, 2 блистердан қутида.

4 йил.