Венолексрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 450 мг диосмин; ёрдамчи моддалар: макрогол 4000, магний стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

диосмин

Препаратнинг савдо номи:

Венолекс

Фармакалогик гуруҳи:

Капиллярлар ўтказувчанлигини камайтирувчи воситалар. Биофлавоноидлар.

Дори шакли:

таблеткалар

цилиндрик шаклли, икки ёқлама қавариқ, оч-жигарранг рангли, оч-жигаррангдан то тўқ-жигарранггача доғлари бўлган таблеткалар.

Капиллярлар ўтказувчанлигини камайтирувчи воситалар. Биофлавоноидлар.

C05CA03

Сўрилиши: Диосмин меъда-ичак йўлларида девор олди (интестинал) микрофлора томонидан тез ишлов берилади ва қонга липидларда эрувчан агликон-диосметин кўринишида сўрилади. Диосминнинг ишлов берилмаган қисми сўрилмайди. Тақсимланиши: Диосмин қон орқали тўқималарга тез тақсимланади. Радиофаол нишонланган диосмин қўллаб ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда унинг метаболитларини организм бўйлаб кенг тақсимланишини намойиш этган. Диосминнинг қондаги максимал концентрацияси диосмин қабул қилингандан кейин 1-3 соат ўтгач кузатилади. Метаболизми: Препарат жадал метаболизмга учрайди, бу сийдикда турли фенол кислоталарини мавжудлиги билан тасдиқланади. Чиқарилиши: Препаратни чиқарилиши асосан ахлат билан амалга оширилади; сийдик билан чиқарилиши қабул қилинган дозанинг ўртача 14% ни ташкил қилади. Ярим чиқарилиш даври 11 соатни ташкил қилади.

Веноз-лимфатик етишмовчилик симптомларини: оёқларда оғирлик ҳисси;оғриқ;шиш;трофик бузилишларни даволаш (мажмуавий даволаш таркибида). Геморройнинг ўткир хуружларини билан боғлиқ симптомларни даволашда (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

Тавсия этилган дозаси кунига 2 таблеткани ташкил этади, 1 таблетка куннинг ўртасида ва 1 таблетка кечқурун қабул қилинади. Геморройнинг ўткир хуружларида: ҳар куни 6 таблеткадан (3 таблетка эрталаб ва 3 таблтека кечқурун) 4 кун давомида, сўнгра 4 таблеткадан (2 таблетка эрталаб ва 2 таблетка кечқурун) 3 кун давомида буюрилади.

Ножўя реакциялар жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (>1/100, <1/10), tez-tez emas (>1/1000, <1/100), kam hollarda (>1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), шу жумладан алоҳида хабарлар кўринишида таснифланади.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик бўлганида қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган. Айни вақтда, бу препарат билан катта постмаркетинг тажрибани инобатга олиб, дориларнинг ўзаро таъсири ҳақида хабар берилмаган.

Геморроидал хуружни симптоматик даволаш учун препаратни буюриш анал ҳалқанинг бошқа касалликларини даволашни бекор қилмайди. Агар симптомлар дарҳол бартараф этилмаса, проктологик текширув ўтказиш ва даволашни такроран кўриб чиқиш керак. Веноз қон айланиши бузилганида даволашдан максимал самара соғлом, мувозатлаштирилган ҳаёт тарзига амалга қилганда кузатилади, бунда қуёшда узоқ вақт бўлиш, узоқ вақт оёқда тик туриш, тана вазнини ошиши, кўп пиёда юришдан сақланиш керак. Пациентлар шифокор томонидан буюрилган компрессион даволаш трикотажи (голфи, пайпоқ) кийиш, компресслар, оёқ соҳасига совуқ душ ва бошқалар каби қўшимча даволаш чораларига қатъий риоя қилишлари керак. Геморройнинг ўткир хуружларида ушбу препаратни қабул қилиш аноректал соҳанинг бошқа касалликларини махсус даволашни ўрнини босмайди. Даволаш қисқа курслар билан буюрилиши керак. Агар симптомлар дарҳол бартараф этилмаса, проктологик текширув ўтказиш ва даволашни такроран кўриб чиқиш керак.

Дори воситаси учун махсус сақлаш шароити талаб этилмайди.

Дозани ошириб юборилиши ҳақида хабар берилмаган. Доза ошириб юборилганда шифокорга мурожаат этиш керак!

Шифокор рецептисиз

10 таблеткадан плёнка (ПВХ) ва алюмин фолгали контур уяли ўрамда. 3 ёки 6 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

2 йил.