Венодиолрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 450 мг диосмин, 50 мг гесперидин, 100 мг аскорбин кислотаси; ёрдамчи моддалар: повидон К30, натрий кроскармеллоза, магний стеарати, микрокристалл целлюлоза.

Тасир этувчи модда(ХПН):

диосмин, гесперидин, аскорбин кислотаси

Препаратнинг савдо номи:

Венодиол

Фармакалогик гуруҳи:

Капиллярларнинг ўтказувчанлигини пасайтирувчи препаратлар. Вена қон томирлари тонусини мустаҳкамловчи ва ангиопротектор восита.

Дори шакли:

таблеткалар

овал, икки томонлама қавариқ, доғлари бўлган, оч жигарранг рангдан жигарранг ранггача бўлган таблеткалар.

Капиллярларнинг ўтказувчанлигини пасайтирувчи препаратлар. Вена қон томирлари тонусини мустаҳкамловчи ва ангиопротектор восита.

S05SA53

Препаратнинг терапевтик самараси унинг таркибига компонентларнинг ҳусусиятлари билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказиш имкони йўқ.

оёқлардаги функционал ҳамда органик табиатли сурункали веноз етишмовчили: оёқларда оғирлик ҳисси, оғриқ, тиришишлар, трофик бузилишларда;ўткир геморройни симптоматик даволаш учун қўлланади.

Таблеткалар ичга, чайнамасдан, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади. Венодиол препаратини муҳим ҳусусияти бўлиб, уни қўллашда аҳамиятли даражада қулайлик туғдирувчи стандарт суткалик дозалаш ҳисобланади. Препаратни икки хил усул билан: препаратни бутун даволаш курси давомида 1 таблеткадан суткада 2 марта овқат вақтида қабул қилиш;иккинчи дозалаш усули Венодиол препаратини биринчи икки ҳафта давомида 1 таблеткадан суткада 2 марта, сўнгра эса 2 таблеткадан суткада 1 марта овқат вақтида қабул қилиш мумкин. Препаратни қўллаш тажрибаси, Венодиол препаратини қабул қилиш давомийлиги касалликнинг дастлабки оғирлигига тўғри пропорционаллигидан далолат беради. “Оғир оёқлар” синдроми билан намоён бўлувчи сурункали веноз етишмовчиликнинг бошланғич шаклини даволашда одатда 2 ойлик даволаш курси етарли бўлиб, заруратга қараб одатда йилига 2-3 марта такрорланади. Оғриқ, тиришиш ҳамда шиш синдромлари устун бўлган, янада оғир ҳолатларда Венодиол препаратини қабул қилишни 3-4 ой давом эттириш керак. Веноз трофик яраларни даволаш янада узоқроқ даволаш курсини – 6 ой ва ундан ортиқ даволаш курсини талаб этиши мумкин. Ўткир геморрой хуружида биринчи 4 кун давомида суткада 6 таблеткадан, сўнгра навбатдаги 3 кун давомида суткада 4 таблеткадан буюрилади. Венодиол препаратини буюриш вақтида, ушбу препаратга ўрганиб қолиш ривожланмаслигини ёдда тутиш муҳимдир.

Препаратни бекор қилишга олиб келган ножўя реакциялар қайд этилмаган. Айрим пациентларда Венодиол препаратини қабул қилишни биринчи кунларида вегетатив реакциялар (кучли ҳолсизлик, бош айланиши, оёқларнинг терисини қизиб кетиш ва санчиш ҳисси) кузатилади. Ушбу симптомларни намоён бўлиши препаратни бекор қилиш учун сабаб бўлмайди, чунки улар 2-3 ҳафтадан кейин спонтан ҳолда ўтиб кетади.

препаратнинг компонентларидан бирортасига ўта юқори сезувчанлик;18 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирларнинг клиник аҳамиятли самаралари таърифланмаган.

Геморрой зўрайганида Венодиол препаратини қўллаш аноректал соҳадаги касалликни ўзига хос даволашни ўрнини босмайди. Препарат қисқа даволаш курси билан буюрилади. Ўтказилган даволаш самарали бўлмаганида қўшимча текшириш ўтказиш ва даволашга тузатиш киритиш керак. Веноз қон айланишини бузилишлари бўлган пациентларга препарат буюрилганида қуёшда узоқ вақт бўлишдан сақланиш, тана вазнини камайтириш ва қон айланишини яхшилайдиган махсус пайпоқларни кийиб юриш кераклиги юзасидан пациентларга маълумот бериш керак. Меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланишларини зўрайиш босқичида бўлган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Препарат ҳомиладор аёлларга қўлланганида ҳозирги вақтгача унинг бирор-бир ножўя самаралари ҳақида хабар берилмаган. Венодиол препарати билан бутун даволаш курси давомида эмизиш тавсия этилмайди, чунки препаратнинг фаол моддаларини кўкрак сути билан ажралиб чиқиши юзасидан маълумотлар йўқ. Экспериментал текширишларда препаратнинг тератоген самаралари аниқланмаган. Педиатрияда қўлланиши Болаларда қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги юзасидан маълумотлар йўқ. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Венодиол ательени бошқариш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиш симптомлари таърифланмаган.

Таблеткалар. 10 таблеткадан блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил. Улашиш: 9 369 Виеwс