Вел Дроп Макс

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: кармеллозани натрийли тузи* (натрий карбоксиметилцеллюлоза (Цекол 2000)) – 5 мг; ёрдамчи моддалар: стабилизация қилинган оксихлорид комплекси, натрий хлориди, калций хлорид дигидрати, калий хлориди, магний хлориди гексагидрати, борат кислотаси, 10% ли хлорид кислотаси, 10% ли натрий гидроксиди, инекция учун сув. * натрий кармеллозани сақланиши қўлланидиган субстанцияга боғлиқ.

Тасир этувчи модда(ХПН):

натрий карбоксиметилцеллюлоза

Препаратнинг савдо номи:

Вел Дроп Макс

Фармакалогик гуруҳи:

кўз касалликларини даволаш учун қўлланадиган препаратлар.

Дори шакли:

кўз томчилари

тиниқ, рангсиз бироз қовушқоқ эритма.

кўз касалликларини даволаш учун қўлланадиган препаратлар.

S01AX

Одамда фармакокинетик тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда препаратнинг канцерогенлиги, мутагенлиги, фертилликка таъсири ёки тератоген самаралари юзасидан маълумотлар олинмаган.

кўзни қуриши оқибатида уни ачишиши ва таъсирланишини вақтинчалик енгиллатиш учун, шунингдек навбатдаги таъсирланишдан ҳимоя воситаси сифатида;шамол ёки қуёш таъсирида ёки компютерда узоқ вақт давомида ишлаш оқибатида кўзларни бироз таъсирланиши билан чақирилган дискомфортни вақтинчалик енгиллаштириш учун қўлланади.

Заруратга қараб, шикастланган кўз (лар) га 1 ёки 2 томчидан томизилади. Даволаш давомийлиги даволовчи шифокор томонидан белгиланади. Бошқа маҳаллий офталмологик препаратлар билан бирга қўлланганида препаратларни қўллаш орасидаги 10-15 минутлик интервалга риоя қилиш керак. Кўз томчиларини томизишдан олдин қўлларни яхшилаб ювиш керак. Сўнгра кўрсаткич бармоқ билан пастки қовоқ эҳтиёткорлик билан пастга тортиш, бошни орқага эгиш, кўзларни юқорига қаратиш ва конюнктивага 1-2 томчидан томизиш керак. Инстилляциядан сўнг кўриш аниқлигини қисқа муддатли бузилиши бўлиши мумкин. Уни бартараф қилиш учун кўзларни бир неча марта очиб ёпиб харакат қилиш керак.

Жуда кам ҳолларда кўзларнинг гиперемияси, ачишиши каби ножўя самаралари ривожланади. Бундай ҳолларда препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Препаратга шахсий ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Маълумотлар йўқ. Бошқа маҳаллий офталмологик воситалар бир вақтда қўлланганида томизишлар ўртасида тавсия этилган интервалларга риоя қилиш керак.

Ҳомиладорлик даврида ушбу препаратни қўллаш ҳавфи мавжуд эмас. Карбоксиметилцеллюлоза тизимли қон оқимига сўрилмайди, ва демак репродуктив фаолиятга ҳамда эмбриофетал ривожланишга тизимли таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Флакон очилганидан сўнг препаратни 30 кун давомида ишлатиш мумкин.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари қайд этилмаган. Унинг фаол компонентлари умумий қон оқимига сўрилмайди ва тизимли таъсир кўрсатмайди.

Рецепциз

2 йил.