Вазомид СРрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир қобиқ билан қопланган, таъсири узайтирилган таблетка сақлайди: Фаол модда: индапамид 1,5 мг Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, ПВТ К30, Аэросил 200, Метҳоcэл К4 МCР, магний стеарати, титан диоксиди (Е 171), Опадрй Й-1 7000 wҳите.

Тасир этувчи модда(ХПН):

индапамид

Препаратнинг савдо номи:

Вазомид СР

Фармакалогик гуруҳи:

диуретик восита.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган, таъсири узайтирилган таблеткалар

оқ ёки деярли оқ рангли, думалок, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

диуретик восита.

S03VA11.

Вазомид ТМ СР таъсири узайтирилган таблеткалар – таъсир этувчи модда – индапамидни матриксидан аста-секин ажралиб чиқадиган дори шаклидир. Сўрилиши: Индапамиднинг ажралиб чиққан фракцияси меъда-ичак йўлларида тез ва тўлиқ сўрилади. Овқат қабул қилиш сўрилиш тезлигини бироз тезлаштиради, аммо сўрилган препаратнинг миқдорига жиддий таъсир қилмайди. Бир марталик доза қабул қилинганидан кейин плазмадаги максимал концентрациясига 12 соатдан кейин эришилади. Такрорий қабул қилишларда иккита дозани қабул қилишлар орасида плазмадаги концентрациянинг ўзгаришлари камаяди ва фармакокинетик параметрлари шахсий хусусиятларга мувофиқ ўзгаради. Тақсимланиши: Индапамид плазма оқсиллари билан 79% га боғланади. Ярим чиқарилиш даври 14-24 соат (ўртача 18 соат) ни ташкил қилади. Мувозанатли ҳолатига қабул бошланганидан кейин 7 кундан сўнг эришилади. Такрорий қабул қилишларда тўпланмайди. Чиқарилиши: Асосан сийдик билан (60-70%) ва аҳлат билан (22%) нофаол метаболитлари шаклида чиқарилади. Буйрак етишмовчилигида фармакокинетик параметрлари ўзгармайди.

Eссенциал гипертония.

Вазомид ТМ СР таблеткалари ичга 1 таблеткадан суткада 1 марта, яхшиси эрталаб, чайнамасдан, катта миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинади. Доза оширилганида гипотензив таъсири, диурезни ошишига қарамасдан кучаймайди.

Индапамиднинг лаборатор ва клиник ножўя таъсирлари дозага боғлиқ характерга эга, артериал гипертензияни даволаш учун зарур бўлган минимал дозада ишлатилганида улар минимумгача камайиши мумкин. Тиазидсимон диуретиклар, шу жумладан индапамид, қуйидаги ножўя таъсирларни чақириши мумкин:

Индапамидга ва/ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик.Сулфонамидларга юқори сезувчанлик.Оғир буйрак етишмовчилигиЖигар энцефалопатияси ва оғир жигар етишмовчилиги.Гипокалиемия.

Литий. Тузсиз парҳезда (литийни чиқарилиши камаяди) бўлгани каби, дозани ошириб юборилиши симптомлари билан бир қаторда, сийдик билан чиқарилишини камайиши натижасида плазмада литийнинг концентрацияси ошиши мумкин. Бундай мажмуани буюришнинг зарурати бўлган ҳолларда қон зардобида литийнинг даражасини назорат қилиш керак.

Жигар етишмовчилиги бўлган беморларга тиазид ва тиазидсимон диуретиклар буюрилганида жигар энцефалопатияси ривожланиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни дарҳол бекор қилиш керак. ҚТ интервалини узайиши ва Торсадес де поинтес (“пирует” туридаги вентрикуляр тахикардия) юз бериши мумкин. Шунинг учун ҚТ интервалини узайиши ёки Торсадес де поинтес аниқланганида ёки унга гумон қилинганида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Диуретикларни ҳомиладорлик вақтида қўллашдан сақланиш лозим. Ҳомиладорликнинг физиологик шишларини даволаш учун қўллаш қатъий ман этилади. Диуретиклар ҳомиланинг гипотрофияси билан фетоплацентар қон оқимини етишмовчилигини чақириши мумкин. Шу билан бир қаторда диуретиклар ҳомиладор аёлларда буйрак, жигар ёки юрак шишларини даволаш учун танлов препарати ҳисобланади.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин.

Индапамид 40 мг дозада (терапевтик бир марталик дозадан 27 марта ортиқ доза) қабул қилинганида токсик кўринишлар кузатилмаган. Ўткир заҳарланишларда гипонатриемия ва гипокалиемия кўринишидаги сув-электролит балансини бузилишлари кузатилади. Дозани ошириб юборилишини клиник кўринишлари: кўнгил айниши, қусиш, гипотензия, тиришишлар, бош айланиши, уйқучанлик, онгни чалкашиши, полиурия ёки олигурия, кескин гиповолемия оқибатида анурия бўлиши мумкин. Меъдани ювиш ва/ёки фаоллаштирилган кўмирни қўллаш йўли билан индапамидни тез чиқариш ва шифокорнинг назорати остида сув-электролит балансини тиклаш тавсия қилинади.

Рецепт бўйича

ВазомидТМ СР, қобиқ билан қопланган, таъсири узайтирилган таблеткалар 1,5 мг, блистерларда. 2 блистер (30 таблетка) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.