Вариоррецепт билан

Таркиби:

1 флакон (100 мл) эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 500 мг левофлоксацинга эквивалент левофлоксацин гемигидрати; ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, натрий гидроксиди, концентрланган хлорид кислотаси, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

левофлоксацин

Препаратнинг савдо номи:

Вариор

Фармакалогик гуруҳи:

антибактериал синтетик воситалар (фторхинолонлар гуруҳи).

Дори шакли:

инфузия учун эритма

сариқ, оч-яшил тусли бўлган, механик қўшимчалари бўлмаган тиниқ эритма.

антибактериал синтетик воситалар (фторхинолонлар гуруҳи).

J01MA12.

Катталарда левофлоксацинга сезгир бактериялар чақирган енгил ва ўртача оғирликдаги инфекцияларни даволаш: – шифохонадан ташқари пневмония; – сийдик – чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари (жумладан пиелонефритни); – сийдик – чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекциялари; – простатит; – юқорида кўрсатилган касалликлар билан боғлиқ бўлган септицемия/бактериемия; – интраабдоминал инфекцияларда қўлланади.

Препаратнинг инфузион эритмаси кунига бир ёки икки марта юборилади. Дозалар инфекциянинг характери ва оғирлигига, шунингдек тахмин қилинаётган қўзғатувчининг сезгирлигига қараб белгиланади. Препаратнинг 500 мг инфузион эритмаси в/и аста-секин томчилаб юборилади. Препаратнинг 500 мг 1 флакон эритмаси (500 мг левофлоксацинли 100 мл инфузион эритма) инфузиясининг давомийлиги 60 минутдан кам бўлмаслиги керак (Махсус кўрсатмаларга қаранг). Беморнинг ҳолатига қараб бир неча кун даволашдан кейин в/и томчилаб юборишдан, препаратни шу дозадаги ичга қабул қилиш учун мўлжалланган шаклини қабул қилишга ўтиш мумкин. Препаратнинг 500 мг в/и инфузион эритмаси қуйидаги инфузион эритмалар билан мутаносиб: натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси, декстрозанинг 5% ли эритмаси, 2,5% ли Рингер эритмаси декстроза билан, парентерал озиқланиш учун мажмуавий эритмалар (аминокислоталар, карбонсувлар, электролитлар). Вариорнинг 500 мг эритмасини гепарин билан ёки ишқорий реакцияга эга бўлган эритмалар билан (масалан, бикарбонат натрий эритмаси билан) аралаштириш мумкин эмас. Касалликнинг кечишига мўлжалланган даволашнинг давомийлиги кўпи билан 14 кунни ташкил қилиши лозим. Бошқа антибиотикларни қўллашдаги каби, препарат билан даволашни тана ҳарорати нормаллашганидан кейин ёки қўзғатувчи ишончли йўқотилганидан кейин минимум 48-72 соат давомида давом эттириш тавсия этилади. Препарат билан даволашни шифокор кўрсатмасисиз бекор қилиш ёки муддатидан олдин тўхтатиш мумкин эмас.

Тери қопламалари томонидан ва ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакциялари: Баъзида: қичишиш ва терини қизариши. Кам ҳолларда: эшакеми, бронхларни торайиши ва оғир бўғилиш эҳтимоли каби симптомлар билан ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакциялари (анафилактик ва анафилактоид реакцияар). Жуда кам ҳолларда: тери ва шиллиқ қаватларни шишлари (масалан, юз ва томоқ соҳасида), артериал босимни тўсатдан тушиши ва шок; қуёш ва ултрабинафша нурланишга юқори сезувчанлик (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг); аллергик пневмонит; васкулит. Тез-тезлиги номаълум: терида оғир тошмалар тошиши, пуфаклар ҳосил бўлиши билан бирга, масалан, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми) ва экссудатив кўп шаклли эритема. Ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакцияларидан олдин баъзида енгилроқ тери реакциялари бўлиши мумкин. Юқорида номланган реакциялар препаратни биринчи дозаси юборилганидан бир неча минут ёки соат ўтганидан кейиноқ ривожланиши мумкин. Меъда-ичак йўллари ва модда алмашинуви томонидан: Тез-тез: кўнгил айниши, диарея, қусиш. Баъзида: иштаҳани йўқолиши, қусиш, қоринда оғриқлар, овқат ҳазм бўлишини бузилиши. Кам ҳолларда: қандли диабети бўлган беморлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган қондаги қанд миқдорини тушиб кетиши (гипогликемия); гипогликемиянинг мумкин бўлган белгилари: булемия, асабийлик, терлаш, қалтираш. Тез-тезлиги номаълум: қонли ич кетиши, у жуда кам ҳолларда ичакни яллиғланишининг ва ҳатто сохтамембраноз колитнинг белгиси ҳам бўлиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг). Бошқа хинолонларни қўллаш тажрибаси, уларни порфириянинг зўрайишини чақириши мумкинлигидан гувоҳлик беради (модда алмашинувини жуда кам учрайдиган касаллиги), шу касаллик билан хасталанган беморларда. Бундай самарани препарат қўлланганида ҳам истисно қилиб бўлмайди. Нерв тизими томонидан: Тез-тез: бош оғриғи, бош айланиши ва/ёки қотиб қолиш, уйқучанлик, уйқуни бузилиши. Баъзида: безовталик, қалтираш, таъм сезувчанлигини бузилиши. Кам ҳолларда: депрессия, психотик реакциялар (масалан, галлюцинациялар билан), нохуш туйғулар (масалан, қўлларнинг панжаларида парестезиялар), қалтираш, қўзғалган ҳолат, тиришишлар ва онгни чалкашиши, кўришни бузилиши. Тез-тезлиги номаълум: сенсор ёки сенсомотор периферик невропатия, кўриш ва эшитишни бузилиши тактил сезувчанликни пасайиши, аутоагрессив хулқли психотик реакциялар, шу жумладан суицид фикрлар ва ҳаракатлар билан, эшитишни бузилиши. Юрак- қон томир тизими томонидан: Кам ҳолларда: кучли юрак уриши, артериал босимни пасайиши. Жуда кам ҳолларда: томирли коллапс. Тез-тезлиги номаълум: ҚТ интервалини узайиши (“Махсус кўрсатмалар”. ҚТ интервалини узайишига қаранг). Суяк-мушак тизими томонидан: Баъзида: бўғим ва мушак оғриқлари. Кам ҳолларда: пайларни шикастланиши жумладан (тендинит), астеник булбар фалаж билан касалланган беморлар учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган мушак кучсизлиги. Тез-тезлиги номаълум: мушакларни шикастланиши (рабдомиолиз), пайларни узилиши (масалан, ахиллов пайини); бу ножўя самараси даволаш бошланганидан кейин 48 соат давомида кузатилиши мумкин ва икки томонлама характерга эга бўлиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” га қаранг). Жигар ва буйрак томонидан: Тез-тез: жигар ферментларининг фаоллигини ошиши (масалан, аланинаминотрансфераза ва аспартатаминотрансфераза). Баъзида: қон зардобида билирубин ва креатининнинг даражасини ошиши. Жуда кам ҳолларда: жигар реакциялари, ҳатто буйрак етишмовчилигигача бўлган буйрак функциясини ёмонлашуви, масалан, аллергик реакциялар оқибатидаги (интерстициал нефрит). Номаълум: жигарни кучли шикастланиши, шу жумладан ўткир буйрак етишмовчилиги ҳолати, левофлоксацин учун хабар берилган, асосан жиддий асосий касалликлари бўлган пациентларда (масалан, сепсис), гепатит. Қон яратиш тизими томонидан:

– левофлоксацинга, бошқа хинолонларга ёки препаратнинг бирон – бир компонентига ўта юқори сезувчанлик; – тутқаноқ; – хинолонлар билан олдинги ўтказилган даволашдаги пайларнинг шикастланиши; – болалик ва ўсмирлик ёши (18 ёшгача); – ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Хинолонлар ва ўз навбатида тиришишга тайёргарликнинг церебрал бўсағасини пасайтириш қобилиятига эга моддаларни бир вақтда қўллаш, тиришишга тайёргарликнинг церебрал бўсағасини яққол пасайтириши ҳақида хабарлар бор. Бу тенг даражада хинолонлар ва теофиллинни, фенбуфенни ёки унга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши воситаларни (ревматик касалликларни даволаш учун воситалар) бир вақтда қўллашга ҳам тааллуқлидир. Препаратнинг таъсири сукралфат (меъда шиллиқ қаватини ҳимоя қилиш учун восита) билан бир вақтда қўлланганида яққол сусаяди. Ҳудди шунингдек магний ёки алюминий сақловчи антацид воситалар (жиғилдон қайнаши ва гастралгияларни даволаш учун препаратлар), шунингдек темир тузларини (анемияни даволаш учун воситалар) бир вақтда қабул қилинганда ҳам содир бўлади. Бу препаратларни қабул қилишдан 2 соат олдин ёки қабул қилингандан 2 соат кейин Вариорни қабул қилиш керак. Калций карбонати билан ўзаро таъсири аниқланмаган. Глюкокортикостероидларни қабул қилиш пайларни узилиш хавфини оширади. К витаминининг антагонистларини бир вақтда ишлатишда қоннинг ивиш тизимини назорат қилиш керак. Левофлоксацинни чиқарилиши (буйрак клиренси) циметидин ва пробеницид таъсирида бироз секинлашади. Шуни таъкидлаш керакки, бу ўзаро таъсири деярли ҳеч қандай клиник аҳамиятга эга эмас. Шунга қарамасдан, чиқарилишнинг маълум йўлларини (найчалар секрецияси) блокловчи пробеницид ва циметидин дори воситалар турлари билан бир вақтда қўлланганида, левофлоксацин билан даволашни эҳтиёткорлик билан ўтказиш керак. Энг аввало, бу буйрак функцияси чекланган беморларга тааллуқли. Левофлоксацин циклоспориннинг Т1/2 бироз оширади. Левофлоксацин бошқа фторхинолонлар каби, ҚТ интервалини узайтириши маълум бўлган дори препаратларни (масалан, ИА ва ИИИ синфи аритмияга қарши препаратлар, трициклик антидепрессантлар, макролидлар) қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан ишлатилиши керак  (“Махсус кўрсатмалар”. ҚТ интервалини узайишига қаранг).

Бўғим тоғайларининг шикастланишини эҳтимоли туфайли, препаратни болалар ва ўсмирларни даволаш учун қўллаш мумкин эмас. Кекса ёшли беморларни даволашда, бу гуруҳ беморларда кўпроқ буйрак функциясини бузилишлари бўлишини кўзда тутиш керак (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг). Пневмококклар чақирган ўпкаларни жуда оғир яллиғланишида, Вариор оптимал терапевтик самара бермаслиги мумкин. Айрим қўзғатувчилар (Р.аэругиноса) чақирган гильза инфекцияларда, мажмуавий даволаш талаб қилиниши мумкин. Тавсия қилинган юбориш давомийлигига қатъий риоя қилиш керак, у камида 60 минутни (100 мл инфузион эритма) ташкил қилиши керак. Левофлоксацинни қўллашнинг тажрибаси, инфузия вақтида кучли юрак уриши ва артериал босимни транзитор тушиши кузатилиши мумкинлигини кўрсатади. Кам ҳолларда артериал босимни кучли тушиши томирли коллапснинг сабаби бўлиши мумкин. Агарда левофлоксацинни юбориш вақтида артериал босимни яққол тушиши кузатилса, препаратни қуйиш дарҳол тўхтатилади. Препарат билан даволаш вақтида, бош миянинг олдинги шикастланиши билан боғлиқ бўлган, масалан, импульс ёки оғир жарохат билан, беморларда тиришишлар хуружи ривожланиши мумкин. Тиришишга тайёргарлик фенбуфен, унга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши воситалар ёки теофиллин билан бир вақтда қўлланганида ошиши мумкин (Дориларнинг ўзаро таъсирига қаранг). Левофлоксацин қўлланганида жуда кам ҳолларда фотосенсибилизация кузатилишига қарамасдан ундан сақланиш учун, беморларга жуда зарур бўлмаса, кучли қуёш ёки сунъий ултрабинафша нурланишлари (масалан, баланд тоғли жойда қуёшда бўлиш ёки солярийга бориш) тавсия этилмайди. Сохтамембраноз колитга гумон қилинганида дарҳол Вариорни бекор қилиш ва мувофиқ даволашни бошлаш керак. Бундай ҳолларда, ичак моторикасини сусайтирувчи дори воситаларини қўллаш мумкин эмас. Препарат қўлланганида жуда кам кузатиладиган тендинит (энг аввал ахиллов пайини яллиғланиши) пайларни узилишига олиб келиши мумкин. Кекса ёшдаги беморлар тендинитга кўпроқ мойил бўладилар. Кортикостероидлар билан даволаш аксарият ҳолларда пайларни узилиши хавфини оширади. Тендинитга гумон қилинганида препарат билан даволашни дарҳол тўхтатиш ва шикастланган пайни мувофиқ даволашни бошлаш керак, масалан, унга тинчлик ҳолатини таъминлаш (Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар ва Ножўя таъсирларига қаранг). Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган беморлар (модда алмашинувини наслий бузилиши) фторхинолонларга эритроцитларни парчаланиши (гемолиз) билан реакция беришлари мумкин. Шу билан бир қаторда бундай беморларда левофлоксацин билан даволашни юқори эҳтиёткорлик билан ўтказиш керак. Барча хинолонлар каби, оғиз орқали қабул, қилиш учун гипогликемик воситалар (масалан, глибенкламид) ёки инсулин билан ёндош қабул қилаётган диабетли пациентларда одатда гипогликемия ҳоллари кузатилган. Бундай пациентлар учун қондаги глюкоза даражасини синчиклаб кузатиш тавсия қилинади. Фторхинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни қабул қилаётган пациентларда жуда кам ҳоллари ҚТ интервалини узайишини ҳақида хабар берилган. Фторхинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни қўллашда эҳтиёткорлик кўрсатиш керак, ҚТ интервалини узайиши учун маълум хавф омиллари бўлган пациентларда, масалан: кексалик ёшибузилган электролит мувозанати (масалан, гипокалиемия, гипомагниемия)ҚТ интервалини туғма узайиши синдромиюрак касалликлари (масалан, юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, брадикардия)ҚТ интервалини узайтириши маълум бўлган препаратлар (масалан, ИА ва ИИИ синф аритмияга қарши препаратлар, трициклик антидепрессантлар, макролидлар) (Қўллаш усули ва дозалари, Дориларнинг ўзаро таъсири га қаранг) Левофлоксацин қабул қилаётган пациентларда сийдикда опиоидларни аниқлаш сохта мусбат натижаларни бериши мумкин. Юқори специфик усуллар билан опиатларнинг мавжудлиги таҳлилининг ижобий натижаларини тасдиқлашнинг зарурати пайдо бўлиши мумкин. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Вариор препаратини бош айланиши ёки қотиб қолиш, уйқучанлик ва кўришни бузилиши каби ножўя таъсирлари, реакция қилиш қобилияти ва диққатни жамлаш қобилиятини ёмонлаштириши мумкин. Бу айрим вазиятларда, бу қобилиятлар муҳим аҳамиятга эга эканлигида маълум хавф туғдириши мумкин. Муҳим даражада бу препаратни алкогол билан ўзаро таъсири ҳолларига ҳам тааллуқли. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25° С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: онгни чалкашиши, бош айланиши, онгни бузилиши ва тутқаноқ хуружлари туридаги тиришиш хуружлари, галлюцинациялар ва тремор, кўнгил айниши, меъда-ичак шиллиқ қаватларининг эрозив шикастланишлари бўлиши мумкин. Левофлоксациннинг супратерапевтик дозалари билан ўтказилган клинико-фармакологик тадқиқотларда, ҚТ интервалини узайиши кўрсатилган. Даволаш: симптоматик даволаш. Левофлоксацин диализ (гемодиализ, перитонеал диализ ва доимий перитонеал диализ) ёрдамида чиқарилмайди. Махсус антидоти мавжуд эмас.

Рецепт бўйича

Инфузия учун эритма, 500 мг/100 мл флаконларда. Бир флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.