Вамелан rasmini ko'rish

Таркиби:

Препаратининг 1 капсуласи қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: Валериананинг қуруқ экстракти               125 мг; Қалампир ялпизнинг қуруқ экстракти     25 мг; Лимонўтнинг қуруқ экстракти                  25 мг. ёрдамчи моддалар: соя лецитини, асалари муми, кокос мойи, палма мойи, соя мойи. капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, титан диоксиди, хлорофиллин мис комплекси, сариқ квинолин, темир ИИ-ИИИ оксиди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Валериана, Қалампир ялпиз, Лимонўт

Препаратнинг савдо номи:

Вамелан

Фармакалогик гуруҳи:

Нерв тизимини даволаш учун қўлланадиган препаратлар. Ухлатувчи ва седатив воситалар.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун юмшоқ желатин капсулалар.

Нерв тизимини даволаш учун қўлланадиган препаратлар. Ухлатувчи ва седатив воситалар.

N05CM

Тинчлантирувчи восита сифатида Вамелан қуйидаги ҳолатларда буюрилади: кучли нерв қўзғалувчанлигида;нерв тизимини зўриқишида;таъсирчанликда;хавотирлик, тушкунлик ҳиссида;уйқуни бузилишларида ва уйқусизликда қўлланади.

Катталарга ва 12 ёшдаги ва ундан ошган болаларга одатда 1-2 капсуладан суткада 2-3 марта буюрилади. Уйқусизликда препаратнинг дозаси 1-2 капсулани ташкил этади – уйқудан бир-икки соат олдин қабул қилинади.

Кам ҳолларда: аллергик реакциялар, ҳолсизлик. Узоқ муддат қўлланганида қабзият кузатилади.

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Бир вақтда қўлланганида Вамелан марказий нерв тизимининг фаолиятига сусайтирувчи таъсир кўрсатувчи препаратларнинг таъсирини кучайтиради.

Вамелан препаратини қўллаш давомийлиги чекланмаган. Препарат бекор қилинганида абстиненция синдроми ривожланмайди. Препарат уйқуни бузилиши ва нерв қўзғалувчанлигини енгил шаклларида қўлланади. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни фақат шифокорнинг кўрсатмаси ва кузатуви остида қўллаш мумкин. Ательени ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Даволаниш вақтида автотранспортни хайдаш ва диққатни юкори жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

15-250С ҳароратда сақлансин.

Симптомлар: бош айланиши, қоринда спастик оғриқ, кўкракда эзилиши, қорачиқларни кенгайиши бўлиши мумкин. Даволаш: меъдани ювиш мумкин, зарурат бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепциз

Вамелан препарати тўқ-яшил рангли юмшоқ желатин капсулалар кўринишида чиқарилади. 15 юмшоқ желатина капсула блистерга жойланган. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.