Валиан Хрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир юмшоқ желатин капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: валериана экстракти (Валериана оффиcиналис)           445 мг; қуруқ илдизига эквивалент                                   2 г ёрдамчи моддалар: соя мойи, ванилин, гидратланган ўсимлик мойи, оқ мум, лецитин, желатин, глицерин, тозаланган сув, титан диоксиди, темир (ИВ)-оксиди, мис-хлорофилл мажмуаси (хлорофилл Е141).

Тасир этувчи модда(ХПН):

валериана экстракти

Препаратнинг савдо номи:

Валиан-Х

Фармакалогик гуруҳи:

седатив восита

Дори шакли:

капсулалар

узунчоқ тўқ яшил рангли юмшоқ желатин капсулалар .

седатив восита

N05CM09

Уйқусизлик, хавотирлик, безовталик, таъсирчанлик, ухлашда қийинчилик туғилганида қўлланади.

Валиан-Х препаратни қабул қилгандан сўнг 2-3 соат давомида диққатни ва автотранспортни бошқариш қобилиятини бироз пасайтириши мумкин. Валерианани кам кузатиладиган ножўя самараларига бош оғриғи ва меъдадаги ўзгаришлар киради. Препаратни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ножўя самаралар кузатилганида шифокорга хабар беринг.

Препаратни ҳар қандай компонентига юқори сезувчанликда, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Препарат ухлатувчи, анксиолитик, оғриқ қолдирувчи ва тинчлантирувчи дори воситалар, шунингдек спазмолитикларнинг таъсирини кучайтиради. Синтетик тинчлантирувчи дори воситалари билан бир вақтда қабул қилиш аниқ ташхис қўйиш мақсадида шифокорнинг маслаҳати талаб этилади. Седатив воситалар ва антидепрессантлар бир вақтда қабул қилинганида валериана препаратларини фақат шифокор назорати остида қабул қилиш керак.

Транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлашни бевосита бошлашдан олдин Валиан-Х препаратини қабул қилиш тавсия этилмайди.

Маълумотлар йўқ. Умумий тиббий амалиётга мувофиқ, ҳомиладорлик ва лактация даврида Валиан-Х препаратини шифокорнинг тавсиясисиз қабул қилиш мумкин эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар йўқ.

Шифокор рецептисиз

10 капсуладан алюмин фолга ва ПВХ контур уяли ўрамда. 10 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.