В комплексрецепт билан

Таркиби:

Фаол моддалар: Тиамин гидрохлориди (В1 витамини)                – 10 мг Рибофлавин натрия фосфати (В2 витамини)     – 1 мг Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)        – 1 мг Никотинамид (РР витамини)                              – 15 мг Калций пантотенати                                          – 0,5 мг Ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

): Тиамин, рибофлавин, пиридоксин, никотинамид, калций пантотенати.

Препаратнинг савдо номи:

В комплекс

Фармакалогик гуруҳи:

Витаминлар.

Дори шакли:

Инекция учун эритма.

Яшил тусли тиниқ ёки бироз тиниқ сариқ рангли суюқлик.

Витаминлар.

A11A

В6 витаминининг қабул қилинган дозаси 70-80% гача мушакларда, 10% гачаси жигарда, қолган қисми – бошқа аъзо ва тўқималарга тақсимланади. Рибофлавин турли тўқималарга текис тақсимланади. В1 витамини юқори даражада метаболланади ва унинг асосий метоболити бўлиб пирамин ва тиаминкарбон кислотаси ҳисобланади. Пиридоксин ва пиридоксамин пиридоксалкиназа ферменти ёрдамида фосфорланади ва кейин флавинга қарам бўлган фермент ёрдамида пиридоксал-5-фосфатига айланади. Никотинамид Н-метил-никотинамидгача метаболланади, у бундан сўнг оксидланади. В1 витамини ўт-сафро, сийдик билан чиқарилади ва кўкрак сути билан ажралади. В2 витамини рибофлавин-5-фосфат кўринишида ёки ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. В6 витамини метаболитлари кўринишида сийдик билан чиқарилади. У гемодиализ орқали чиқарилади. Гемодиализ ўтказилаётган беморлар тавсия қилинган дозадан 100% дан 300% гача юқорироғини қабул қилишлари керак. Никотинамид асосан ўт-сафро билан, юқорироқ дозаларда эса буйраклар орқали метаболитлари кўринишида ёки ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

В гуруҳи витаминларига юқори эҳтиёж (иситма ҳолатлари, гипертириоз, ҳомиладорлик, лактация), В комплекс витаминларининг бирламчи танқислиги (Бери-Бери, пеллагра, глоссит, гўшт ва буғдойсиз давомий парҳез), В комплекс витаминларининг иккиламчи танқислиги (сўрилишни бузилиши: давомли диарея, қусиш, МИЙ нинг сурункали касалликлари, антибиотикларни перорал қабул қилиш), турли этиологияли полиневритлар, невралгия, сурункали алкоголизм оқибатидаги энцефалопатия, рентген нурланишидан кейинги ҳолатларда қўлланади.

Препарат одатда мушак ичига ва камдан-кам ҳолларда вена ичига кунига 1-2 мл дан 5-10 кун давомида қўлланади.

Кам ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари кузатилиши мумкин- аллергик реакциялар (эшакеми, терини қичишиши, ангионевротик шиш, кам – анафилактик шок), кучли терлаш, тахикардия. Никотинамид (В комплекс таркибидаги) юз терисининг қизаришини ва қизиб оқиб кетишларни чақириши мумкин.

-ўта юқори сезувчанлик; -ИИ-ИИИ даражали артериал гипертонияда қўллаш мумкин эмас.

Хлорпромазин В2 витаминини сийдик билан чиқарилишини кучайтиради. Пробеницид В2 витаминининг тубуляр секрециясини сусайтиради, натижада сийдик орқали чиқарилиши секинлашади ва терапевтик ва ножўя таъсирлари кучайиши мумкин. В1 витаминининг мавжудлиги юқори қон босимини даволаш учун қўлланадиган айрим дори воситаларининг (антигипертензив воситалар) самарасини камайишига, шунингдек барбитуратлар ва глутетимиднинг ухлатувчи таъсирини йўқолишига олиб келиши мумкин. В1 витамини, айниқса катта ёшли беморларда депрессия ҳолатини даволаш учун қўлланадиган дори воситалари (нортриптилин, имипрамин, дезипрамин) нинг таъсирини кучайтириши мумкин. В6 витамини леводопа (Паркинсон касаллигини даволовчи препаратлар) нинг терапевтик самарасини камайтиради. Никотинамид ва тутқаноққа қарши воситаларни (карбамазепин, диазепам ва натрий валпроати) бир вақтда қўллаш, уларнинг тутқаноққа қарши таъсирини кучайтириши мумкин.

Қуйидаги ҳолларда эҳтиёткорлик билан қўллансин: – меъда яраси; гастрит, қон қуйилиши, подагра, жигар ва ўт-сафро йўлларини шикастланиши; – узоқ вақт давомида препаратни юқори дозаларини қабул қилиш (1 ойдан 3 йилгача) координацияни бузилиши ва товонларда қаттиқ оғриқ билан кечувчи периферик невропатиянинг ривожланишини чиқариши мумкин; – препарат Эрлих реактиви ёрдамида сийдикдаги уробилиноген миқдорини аниқлашда сохтамусбат натижаларни ривожланиши мумкин; – препарат сийдикни сариқ-оловранг рангга бўяши мумкин.

Препаратни терапевтик дозаларда ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин. Препаратни лактация даврида қабул қилиш тавсия қилинмайди. Агар қабул қилишнинг зарурати бўлса, эмизишни тўхтатиш керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилишини эҳтимоли кам. Доза ошириб юборилганида симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепт бўйича Улашиш: 3 101 Виеwс

Инекция учун эритма 2 мл дан ампулаларда. 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга ўрамда.

2 йил