Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликларини (моно- ёки аралаш инфекциялар) даволаш: – оғир инфекциялар (сепсис, септицемия, бактериемия, перитонит, менингит, иммунитети пасайган пациентлардаги инфекциялар; жадал даволаш бўлимларининг пациентларидаги инфекциялар, масалан инфекцияланган куйишлар); – суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари (септик артрит, остеомиелит, бактериал бурсит); – нафас йўлларининг инфекциялари (ўткир ва сурункали бронхит, инфекцияланган бронхоэктазлар, граммусбат микроорганизмлар чақирган пневмония, ўпка абцесси, плевра эмпиемаси); – сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари (ўткир ва сурункали пиелонефрит, пиелит, простатит, цистит, уретрит /бактериал/, буйрак абцесси); – тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (мастит, жароҳат инфекциялари, терининг яралари, целлюлит, сарамас, инфекцияланган куйишлар); – меъда-ичак йўллари, ўт чиқариш йўллари ва қорин бўшлиғи инфекциялари (перитонит, энтероколит, қорин орти абцесслари, дивертикулит, кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиши, холецистит, холангит, ўт пуфаги эмпиемаси); – гинекологик инфекциялар; – қулоқ, томоқ ва бурун инфекциялари (ўрта отит, синусит, мастоидит); – гонорея (айниқса, пенициллинларга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда); – гемодиализ ва перитонеал диализ, ҳамда узлуксиз амбулатор перитонеал диализ билан боғлиқ бўлган инфекцияларда қўлланади.
– простата безидаги операцияларда инфекцион асоратларни олдини олиш (трансуретрал резекция).
Цефтазидимни микроорганизмларнинг сезгирлиги тўғрисидаги маълумотлар олингунича биринчи танлов препарати сифатида бошқа антибактериал воситалари билан қўшмасдан ишлатиш мумкин.
Цефтазидимни бета-лактамазага чидамли бўлган кўпчилик антибиотиклар ва аминогликозидлар билан бирга қўллаш мумкин.
Цефтазидимни анаэроб инфекцияларда, агар Баcтероидес фрагилис бўлиши тахмин қилинаётган бўлса, бошқа антибиотиклар билан бирга қўллаш мумкин.