Цитеал rasmini ko'rish

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: хлоргексидин биглюконати (20№ эритма) – 0,5 мл; гекcамидин диизетионат – 100 мг; пара-хлорметакрезол – 300 мг; ёрдамчи моддалар: тўлдирувчи (рН5) кокамидопропилбетаин 30%, копра ёғда эрувчи диетаноламид кислотаси, ЕДТА, конифрол парфюм, лактат кислотаси, тозаланган сув 100 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

хлоргекседин биглюконат, гексамидина диизетионат, пара-хлорметакрезол.

Препаратнинг савдо номи:

Цитеал

Фармакалогик гуруҳи:

антисептик восита

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун эритма

рангсиз, ҳушбўй ҳидли, кўпик ҳосил қилувчи эритма

антисептик восита

D08AC52

Таркибидаги учта фаол компонентини синергизми туфайли Цитеал Стапйлоcоccус Ауреус, Стрептоcоccус Фаэcалис, Гарденелла Вагиналис, Эсчеричиа Cоли, Неиссериа Гоноррҳеа, Псеудомонас Аэругиноса, Чламйдиа Трачоматис, Протеус Вольтметрис грамманфий ва граммусбат бактерияларга бактериостатик таъсир кўрсатади; анаэроб ва аэроб урогенитал инфекциялар, соддалар, хламидиялар, микоплазмалар, уреоплазмалар, гонококкларга бактерицид таъсир кўрсатади; вируцид таъсирга эга; Cандида албиcанс авлоди замбуруғларига ва дерматофитларга фунгистатик таъсир кўрсатади. Биологик муҳитларда (йиринг, қон, сероз суюқлиги ва б.) самаралидир

Шикастланмаган терига қўйилганида препарат сўрилмайди.

антисептик восита сифатида терига ишлов бериш учун, шунингдек қуйидаги гинекологик касалликларда шиллиқ қаватларни ювиш учун: вулвитлар, генитал қичишиш, вагинитлар, цервицитлар, молочница, шу жумладан болалар, ўсмирлар ва кекса аёллардаги оддий қийилишлар; қин инфекцияларини олдини олиш учун (шу жумладан бачадон ички спектакльлар ишлатилганида), жинсий алоқа йўли билан юққан инфекцияларни олдини олиш учун; бирламчи инфекция ва суперинфекция оқибатида чақирилган тери касалликларини даволаш учун ёрдамчи восита сифатида; тиббий ходимларнинг қўлларига, жароҳат юзаларига антисептик ишлов бериш учун, уларнинг битишини тезлаштириш ва иккиламчи инфекцияларни олдини олиш учун қўлланади.

маҳаллий даволаш учун ишлатилади, жумладан тампон ёрдамида сиртга ишлов бериш (суюлтирилмаган препарат) ёки спринцевания қилинади (1:10 нисбатда суюлтирилган) дерматология ва гинекология амалиётида эритма одатдаги cовун каби ишлатилади; жароҳлик амалиётида эритма 1:10 нисбатида cуюлтирилган ҳолда жароҳатларга антиcэптик ишлов бериш ва ювиш учун ишлатилади. Cуюлтирилган препаратнинг эритмасини бевосита ишлатиш олдидан тайёрлаш лозим. Препарат қўлланганидан сўнг аппликация қилинган жойларни яхшилаб ювиш лозим. Цитеал ҳар куни ишлатилади, ўртача даволаш курси 10-15 кунни ташкил қилади.

гексамидинга нисбатан юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препарат компонентларига бўлган юқори cэзувчанлик.

Катион ва анион антисептик воситаларининг ўзаро таъсири юзага келиши мумкинлигини инобатга олиб (антагонизм, фаолсизланиш ва б.), уларни бир вақтда ёки кетма-кет қўллаш тавсия этилмайди.

Препаратни тери орқали сўрилиши учун имконият бўлган ҳолларда (чала ва муддатдан олдин туғилган чақалоқларда терининг катта майдон юзасига такрорий аппликация, шикастланган терига аппликация, айниқса куйишларда, шиллиқ қаватларга аппликация, болаларда окклюзион боғловлар ёки плёнкалар ишлатилганда) уни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Препаратни кўзга ва қулоққа (агар ноғора парда тешик бўлган ҳолларда) тушишига йўл қўймаслик керак. Препарат офталмология амалиётида маҳаллий ишлатилмайди. Препарат оддий cовунлар ва пўкак дарахтидан тайёрланган материаллар, шунингдек бошқа антиcэптик воситалар билан бирга ишлатилмайди.

Цитеални ҳомиладорлик ва эмизиш даврида ишлатиш мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган, 25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Препаратнинг тайёрланган эритмалари сақланмайди. Ишлатилгандан сўнг флакон зич ёпилсин. Ютилмасин

Аниқланмаган.

Рецепциз

Кўпик ҳосил қилувчи эритма зичлиги бўлган юқори махсус полимер ўрамда 250 мл дан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга.

3 йил.