Ципрофталмрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

бир мл эритма сақлайди: фаол модда: ципрофлоксацин гидрохлориди – 3 мг; ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, динатрий эдедат, бензалконий хлориди, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ципрофлоксацин

Препаратнинг савдо номи:

Ципрофталм

Фармакалогик гуруҳи:

Антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи).

Дори шакли:

кўз томчилари

рангсиздан, то оч сариқ ранггача бўлган тиниқ суюқлик

Антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи).

S01AX13

Ципрофталм – кенг таъсир доирасига эга бўлган микробларга қарши восита, фторхинолон ҳосиласи, бактериал ДНК-гиразани (ядро РНК си атрофида генетик ахборотни ўқиш учун керак бўлган хромосома ДНК сини суперспирилизация жараёнига жавобгар ИИ ва ИВ топоизомераза) бостиради, ДНК синтезини, бактерияларнинг ўсишини ва бўлинишини бузади; яққол морфологик (шу жумладан ҳужайра девори ва мембраналарни) ўзгаришини ва бактериал хужайранинг тез улимини чақиради.

Кўз томчилари ишлатилганида қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Смах) 5 нг/мл дан камни ташкил қилади. Ўртача концентрацияси – 2,5 нг/мл дан кам.

Кўз ва унинг ортиқларини препарат сезгир бактериаллар томонидан чақирилган қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволаш: – кўз ва унинг қўшимчаларининг препаратга сезгир бактериялар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлари: ўткир ва ўртача ўткирликдаги конъюктивитлар, блефароконъюктивитлар, блефаритлар, шоҳ парданинг бактериал яралари гипопион билан/усиз, бактериал кератитлар ва кератоконъюктивитлар, сурункали дакриоциститлар ва мейбомитлар. – офталмохирургиядаги операциядан олдинги профилактика ва операциядан кейинги инфекцион асоратларни даволаш – кўзнинг қўшимча аппарати ва кўз соққасининг жарохатларини (ед жисмлар билан ёки усиз) инфекцион асоратларини даволаш ва олдини олиш.

Шифокорнинг махсус кўрсатмалари бўлмаса қуйидаги дозалар тавсия этилади. Енгил ва ўртача оғирликдаги инфекцияларда препарат 1-2 томчидан шикастланган кўзга хар 4 соатда томизилади. Оғир инфекцияда кўзга 2 томчидан хар соатда томизиш буюрилади. Холат яхшилангандан кейин доза ва томизиш тезлигини камайтириш мумкин

– кўриниши хиралашиши, ўткинчи дискомфорт; – конъюктиванинг гиперемияси; – кератит; – кератопатия; – ачишиш; – кўзда ёд жисмни ҳис қилиш; – қовокларда пўстлокчаларни ҳосил бўлиши; – кўз ёшини оқиши; – томизилгандан кейин оғизда нохуш таъм. Препарат одатда беморлар томонидан яхши ўзлаштирилади.

– ципрофлоксацинлар ва хинолонлар гуруҳининг бошқа препаратларига юқори сезувчанлик; – хомиладорлик ва лактация; – 18 ёшгача бўлганлар

Препарат бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланганида дориларнинг клиник ахамияти ўзаро таъсири аниқланмаган.

Кўз томчиларини фақат маҳаллий қўллаш мумкин, препаратни субъконюктивал ёки бевосита кўзнинг олдинги камерасига юбориш мумкин эмас. Ципрофталм кўз томчилари ва бошқа офталмологик эритмалар қўлланилганда, уларни юбориш орасидаги интервал камида 5 минутни ташкил қилиши керак. Агарда Ципрофталм кўз томчилари қўлланганида кўзни таъсирланиши давом эца ёки зўрайса, унда препаратни ишлатишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак. Ципрофталм таркибида бензалконий хлориди бўлганлиги сабабли, юмшоқ (гидрофил) контакт линзаларни тақишдан ёки томизиш вақтида уларни ечиб қуйиш керак. Линзаларни препаратни қўллаш орасидаги танаффусларда тақиш ва томизилгандан кейин камида 15 минут ўтгач тақиш мумкин. Бундан препаратни қўллаш даврийлиги кўрсатмасидан четга чиқиш мумкин эмас. Транспорт воситалари еки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасининг таъсирини хусусиятлари Томизганидан кейин вақтинча кўриниши ноаниқлиги еки бошқа визуал безовталик бўлиши мумкин, бу ательени ёки бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига салбий таъсир қилиши мумкин. Бундай холда кўриш тиклангунича бироз вақт кутиб туриш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроклилик муддати ўтгач қўлланилмасин

Қурук, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС гача бўлган хароратда сақлансин.

Симптомлари: конъюктиванинг гиперемияси. Даволаш: тоза оқар сувда яхшилаб ювиш керак. Зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтқазилади.

Рецепт буйича.

Кўз томчилари 3 мг/мл, 5 мл дан полиетилен пластмасса флаконда. Флакон давлат ва рус тилидаги қўллаш буйича юриқномаси билан бирга картон қутига жойлашган.

2 йил. Флакон очилгандан кейин 1 ойдан ортиқ сақланмасин.