Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
Фаол моддалар: Пирацин – 2,5 мг, пиридоксин гидрохлориди – 0,5 мг.
Ёрдамчи моддалар: инекция учун сув.
Тасир этувчи модда(ХПН):
Пирацин, пиридоксин гидрохлориди.
Препаратнинг савдо номи:
Цинкоперол
Фармакалогик гуруҳи:
витаминлар минерал моддалар билан комбинацияси.
Дори шакли:
Инекция учун эритма.
Тиниқ, рангсиз эритма.
витаминлар минерал моддалар билан комбинацияси.
A12SB.
Препарат парентерал юборилгандан кейин организмнинг тўқима ва биологик суюқликларида яхши тақсимланади.
Препаратнинг энг юқори концентрацияси жигарда, меъда ости безида, буйракларда, талоқда ва ўпкада аниқланади.
Қондан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 3 соат 46 минутни ташкил қилади.
Юборилганидан сўнг 24 соатдан кейин препарат қонда аниқланмайди.
Асосан аҳлат билан чиқарилади, буйрак орқали жуда оз чиқарилади.
Рух танқислиги ҳолатларини терида намоён бўлишини (витилиго, ўчоқли алопеция, себореяли алопеция, пустулез ва флегмоноз ҳуснбузарлар, энтеропатик акродерматит ва бошқа терининг қийин битувчи яралари) комплекс даволашда қўлланади.
Препаратни мушак ичига (м/и) буюрилади.
Рух танқислиги ҳолатлари терида намоён бўлганида (энтеропатик акродерматит, ўчоқли алопеция, себореяли алопеция, пустулез ва флегмоноз ҳуснбузарлар, витилиго, терининг қийин битувчи яралари) препаратнинг эритмаси 1 мл дан кунига 1 марта 10 кун давомида мушак ичига юборилади.
Зарурати бўлганида даволаш курсларини 10 кунлик танаффус билан бир неча марта такрорлаш мумкин.
Препарат одатда яхши ўзлаштирилади.
Жуда кам ҳолларда кўнгил айниши ва қусиш каби диспептик ҳолатлар, эшакеми кўринишидаги аллергик реакциялар бўлиши мумкин, улар одатда препарат бекор қилингандан кейин мустақил равишда ўтиб кетади.
Рух сақловчи препаратларга ўта юқори сезувчанлик.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Таърифланмаган.
Препарат қўлланганида спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак.
Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиш ҳолларида ножўя таъсир белгилари кучайиши мумкин.
Рецепт бўйича
Инекция учун 0,25 % эритма, 1 мл дан №5, №10, №20 (2х10) ампулаларда.
10 ампуладан поливинилхлорид плёнкали ва алюмин муҳрли лакланган фолгали контур уяли ўрамда.
2 контур уяли ўрамлар давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланади.