МИЙ аъзолари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, НЯҚВ-гастропатия (иштаҳани пасайиши, эпигастрал соҳада оғриқ ва дискомфорт), таъсирланиш, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши ва оғриқ, микрофильмкларнинг шиллиқ қаватида яра ҳосил бўлиши, афтоз стоматит, панкреатит, қабзият/диарея, метеоризм, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, бўлиши мумкин – меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланиши ва МИЙдан қон кетиши, жигар фаолиятини бузилиши.
Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: бош оғриғи, уйқучанлик, ҳавотирлик, асабийлик, таъсирчанлик, психомотор қўзғалувчанлик, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, асептик менингит (кўпроқ аутоиммун касалликлари бўлган пациентларда), эшитишни бузилиши, қулоқларни шанғиллаши, қайтувчан токсик амблиопия, ноаниқ кўриш ёки жисмларни иккиланиши, кўзларни қуриши ва таъсирланиши, конъюнктива ва қовоқларни шиши (аллергик генезли), скотома.
Юрак-қон томир тизими ва қон тизими (қон яратиш, гемостаз) томонидан: юрак етишмовчилиги, тахикардия, АБни ошиши, эозонофилия, анемия, шу жумладан гемолитик, тромбоцитопеник пурпура, агранулоцитоз, лейкопения.
Респиратор тизими томонидан: ҳансираш, бронхоспазм.
Сийдик-таносил тизими томонидан: шиш синдроми, буйрак фаолиятини бузилиши, ўткир буйрак етишмовчилиги, полиурия, цистит.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси (эритематоз, уртикар), терини қичишиши, эшакеми, аллергик ринит, аллергик нефрит, Квинке шиши, анафилактик реакциялар, шу жумладан анафилактик шок, кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз.
Бошқалар: кучли терлаш.